Бирлашган миллатлар ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича


Download 402 Kb.
bet25/26
Sana24.01.2023
Hajmi402 Kb.
#1118144
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
1 1 КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯ

VIII боб.
Якунловчи ҳолатлар


65-модда. Конвенциянинг амалга оширилиши

1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, қонунчилигининг энг муҳим тамойилларига мувофиқ, мазкур Конвенцияга асосан ўзининг мажбуриятларини амалга оширилишини таъминлаш учун зарур бўлган чораларни, жумладан қонуний ва маъмурий чораларни кўради.


2. Ҳар бир иштирокчи Давлат коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш учун мазкур Конвенцияда кўзда тутилган чораларга қараганда янада қатъий ва қаттиқ бўлган чораларни кўриши мумкин.


66-модда. Низоларни ҳал қилиш

1. Иштирокчи Давлатлар мазкур Конвенциянинг талқин қилиниши ва қўлланилиши бўйича юзага келадиган низоларни музокаралар йўли билан ҳал қилишга интиладилар.


2. Икки ёки ундан ортиқ иштирокчи Давлатлар ўртасида мазкур Конвенциянинг талқин қилиниши ёки қўлланилиши бўйича юзага келган ва оқилона муддат давомида мувофиқлаштирила олмаган исталган низо, ушбу иштирокчи Давлатларнинг бирини илтимосига кўра арбитраж муҳокамасига топширилади. Агар арбитраж тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилинганидан кейин олти ой давомида иштирокчи Давлатлар уни ташкил қилиш бўйича келиша олмасалар, ушбу исталган иштирокчи Давлат Суд Статутига мувофиқ ариза билан мурожаат қилиб низони Халқаро Судга топшириши мумкин.
3. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияни имзолашда, ратификация қилишда, қабул қилиш ёки тасдиқлашда ёҳуд унга қўшилишда мазкур модданинг 2-бандидаги ҳолатлар билан боғламанганлиги ҳақида эълон қилиши мумкин. Бошқа иштирокчи Давлатлар шундай қўшимча шарт қўйган исталган иштирокчи Давлатга нисбатан мазкур модданинг 2-бандидаги ҳолатлар билан боғламанган бўлади.
4. Мазкур модданинг 3-бандига мувофиқ қўшимча шарт қўйган иштирокчи исталган вақтда ушбу қўшимча шартни Давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига билдиришнома юбориш йўли билан бекор қилиши мумкин.


67-модда. Имзолаш, ратификация, қабу қилиш, тасдиқлаш ва қўшилиш

1. Мазкур Конвенция барча давлатлар имзолаши учун 2003 йилнинг 9 декабридан 11 декабригача Мерида (Мексика)да шаҳрида, кейин Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги марказий муассасаларида 2005 йилнинг 9 декабригача очиқ.


2. Мазкур Конвенция, шунингдек, иқтисодий интеграциянинг минтақавий ташкилотлари томонидан, ушбу ташкилотга аъзо давлатларнинг камида биттаси мазкур Конвенцияни мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ имзолаган бўлиши шартида, имзоланиши учун очиқ.
3. Мазкур Конвенция ратификация қилиниши, қабул қилиниши ёки тасдиқланиши лозим. Қабул қилиниши ёки тасдиқланиши ҳақидаги ратификацион ёрлиқлар ёхуд ҳужжатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига сақлаш учун топширилади. Иқтисодий интеграциянинг минтақавий ташкилоти ўзининг рактификацион ёрлиғини ёки қабул қилгани ёхуд тасдиқлагани ҳақидаги ҳужжатини, агар ташкилотга аъзо давлатларнинг камида биттаси худди шундай йўл тутган бўлса, сақлашга топшириши мумкин. Бундай рактификацион ёрлиқ ёки қабул қилгани ёхуд тасдиқлагани ҳақидаги ҳужжатда ташкилот мазкур Ковенция мувофиқлаштирувчи масалалар бўйича ўзининг ваколат доиралари ҳақида эълон қилади.
4. Мазкур Конвенция қўшилиш учун исталган давлат ёки аъзо давлатларининг ҳеч бўлмаганда биттаси мазкур Конвенциянинг иштирокчиси ҳисобланган исталган иқтисодий интеграциянинг минтақавий ташкилоти учун очиқ. Қўшилиши ҳақидаги ҳужжатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига сақлаш учун топширилади. Иқтисодий интеграциянинг минтақавий ташкилоти қўшилганида мазкур Ковенция мувофиқлаштирувчи масалалар бўйича ўзининг ваколат доиралари ҳақида эълон қилади. Бундай ташкилот, шунингдек, ўз ваколатлари доирасининг исталган мувофиқ ўзгариши ҳақида депозитарийга хабар беради.


68-модда. Кучга кириши

1. Мазкур Конвенция ўттизинчи ратификацион ёрлиқ ёки қабул қилгани, тасдиқлагани ёхуд қўшилгани ҳақидаги ҳужжатлар топширилганидан кейин 90 кун кучга киради. Мазкур банднинг мақсади учун иқтисодий интеграциянинг минтақавий ташкилоти томонидан сақлашга топширилган исталган шундай ёрлиқ ёки ҳужжат, ушбу ташкилотнинг аъзолари томонидан сақлашга топширилган ёрлиқ ёки ҳужжатларга қўшимча қилинган деб кўрилмайди.


2. Мазкур Конвенцияни ратификация қиладиган, қабул қиладиган ёки тасдиқлайдиган ёҳуд унга қўшиладиган ҳар бир давлат ёки иқтисодий интеграциянинг минтақавий ташкилоти учун мазкур Конвенция ўттизинчи ратификацион ёрлиқ ёки бу каби ҳаракат тўғрисидаги ҳужжат сақлашга топширилганидан кейин, бундай давлат ёки ташкилот томонидан мувофиқ ёрлиқ ёки ҳужжат топширилгани санадан кейинги ўттизинчи кунда ёхуд мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ Конвенциянинг кучга кириши санасида, кечроқ кучга киришига боғлиқ равишда кучга киради.



Download 402 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling