Бирлашган миллатлар ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича
Download 402 Kb.
|
1 1 КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯСИ 2003 й. 31 октябрь
БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ ГИЁҲВАНД МОДДАЛАР ВА ЖИНОЯТЧИЛИК БЎЙИЧА БОШҚАРМАСИ Вена БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯСИ 2003 й. 31 октябрь БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ Нью-Йорк, 2004 йил Муқаддима Коррупция – бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. У демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради. Ушбу зарарли ҳодиса катта ва кичик, бадавлат ва камбағал бўлишидан қатъий назар, барча мамлакатларда учрайди, лекин, айниқса, ривожланаётган давлатларда энг ҳалокатли таъсир кўрсатади. Коррупция айнан камбағалларга номутаносиб даражада катта зарар етказади, чунки ривожланиш учун мўлжалланган маблағларни ўзига жалб қилади, ҳукуматларни асосий хизматларни кўрсатиш имкониятидан маҳрум этади, тенгсизлик ва адолатсизлик ривожланиши учун қулай негиз шакллантиради ҳамда хорижий инвестициялар оқимлари кириб келиши ва ташқи ёрдам кўрсатилишига тўсқинлик қилади. Коррупция паст иқтисодий кўрсаткичларнинг асосий сабабларидан бири бўлиб, камбағаллик даражасини камайтириш ва ривожланишни таъминлаш учун энг катта тўсиқ ҳисобланади. Шу боис, мен эндиликда, бизда ушбу офат билан глобал даражада курашишга имкон берадиган янги ҳужжат мавжуд эканлигидан жуда хурсандман. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши Конвенциясининг қабул қилиниши халқаро ҳамжамият коррупциянинг олдини олиш ва илдизини қуритишга дадиллик билан киришаётганлигини яққол акс эттиради. Мазкур Конвенция, коррупцияга чалинган шахслар жамият ишончини оқламасалар, бундан кейин уларнинг кирдикорларига ҳеч ким чидаб турмаслиги ҳақида қатъий огоҳлантиради. Конвенция ривожланишга кўмаклашишда ҳамда барчанинг фаровонлиги учун бизнинг дунёни такомиллаштиришга қаратилган ишларда ҳалоллик, ҳуқуқ устуворлигини ҳурмат қилиш, ҳисобот юритиш ва ошкоралик, ошкоралик каби фазилатлар муҳим аҳамиятга эга эканлигини тасдиқлайди. Янги Конвенция ажойиб ютуқ сифатида баҳоланади ва атиги бир ой аввал кучга кирган бошқа ўта муҳим ҳужжат – трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Конвенциясини тўлдиради. Ушбу мутаносиб, кучли ва прагматик ҳужжат самарали саъй-ҳаракатлар ва халқаро ҳамкорлик учун янги пойдевор яратмоқда. Ушбу Конвенция коррупцияга қарши курашишда ҳуқуқий ва меъёрий тартибларни мустаҳкамлаш мақсадида барча мамлакатлар томонидан қўлланилиши мумкин бўлган бир қатор стандартлар, чора-тадбирлар ва меъёрларни қамраб олган. Ҳужжатда ҳам давлат, ҳам хусусий секторда коррупциянинг энг кенг тарқалган шакллари жиноятчилик тоифасига киритилиши учун тегишли профилактик ва қонуний чораларни кўришга даъват этилади. Шунингдек, Конвенцияда БТМга аъзо давлатлар коррупция йўли билан қўлга киритилган маблағлар қайси мамлакатдан ўғирланган бўлса, ўша юртга қайтаришларини талаб қиладиган бир янги муҳим қоида мавжуд. Ўз аҳамияти бўйича илк бор қўлланилган бундай қоидалар янги фундаментал тамойилни эълон қилади ҳамда коррупциянинг олдини олиш ва аниқлаш, шунингдек, бундай йўл билан жамланган маблағларни қайтариш мақсадида давлатлар ўртасида янада фаол ҳамкорлик учун асос шакллантиради. Келгусида коррупцияга дучор бўлган мансабдор шахсларда ноқонуний даромадларни яшириш учун имкон камаяди. Бу масала, айниқса, кўпгина ривожланаётган мамлакатлар учун жуда долзарб, чунки уларнинг юқори лавозимли мансабдор шахслари миллий мол-мулкни талон-тарож қиладилар, янгидан ташкил қилинган ҳукуматлар эса мамлакатни тиклаш ва қайта таъмирлаш учун маблағларга жуда ҳам муҳтож бўладилар. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти учун ушбу Конвенция кўп йиллар олдин, ҳали “коррупция” сўзининг ўзи расмий доираларда камдан-кам тилга олинган даврларда бошлаб юборилган ишларнинг энг юксак муваффақияти ҳисобланади. Коррупцияга қарши кураш глобал даражада кун тартибига киритилиши учун аввал экспертлар даражасида, сўнг сиёсий даражада мунтазам саъй-ҳаракатлар қилиниши талаб этилди. Монтеррейда бўлиб ўтган ривожланишни молиялаштириш бўйича Халқаро конвенция каби, Йоханнесбургда бўлиб ўтган барқарор ривожланиш бўйича юқори даражадаги Жаҳон учрашуви ҳам ҳукуматларга коррупцияга қарши курашишга тайёр эканликларини ифодалаш ва коррупциянинг ривожланиш истиқболларига нақадар фалокатли таъсир кўрсатиши тўғрисида аҳолининг янада кенгроқ қатламларига маълум қилишга имкон яратди. Шу билан бирга, Конвенция олиб борилган давомли ва оғир музокаралар маҳсулидир. Бунинг учун турли мамлакатларни ҳавотирга солаётган кўпгина мураккаб масалалар ва муаммоларни ҳал қилишга тўғри келди. Икки йилдан ҳам қисқа вақт ичида барча ташвиш ва хавотирларни эътиборга оладиган бундай кенг қамровли ҳужжатни яратиш – бу ўта қийин вазифа. Бу жараёнда барча мамлакатларга оқилона ҳаракатларни намоён этиш ва муроса қилишга тўғри келди. Коррупцияга қарши Конвенцияни ишлаб чиқиш бўйича Махсус қўмита бюросининг аъзоларини муборакбод этишга ижозат бергайсиз, негаки улар ўта мураккаб ишни уддалаб, етакчиликни намойиш қилдилар, шунингдек, мен ҳозирги вақтда марҳум Қўмита Раиси Колумбия элчиси Эктор Чарри Самперга оқилона раҳбарлик ва ишга содиқлиги учун алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бугун биз катта муваффақиятни нишонлаётганимизда ана шу инсон орамизда йўқлиги учун қайғуришимга барчангиз ҳамдард эканлигингизга аминман. Янги Конвенция қабул қилиниши жуда юксак натижага эришилганлигидан далолат беради, бироқ бу, аслида, мураккаб жараённинг бошланиши эканлигини тўғри англашимиз лозим. Конвенция имкон қадар тезроқ кучга кириши учун биз эришилган натижаларни янада ривожлантиришимиз даркор. Мен БМТга аъзо барча давлатларни декабр ойида Мексиканинг Мериде шаҳрида бўлиб ўтиши кўзда тутилган Конвенцияни имзолаш конференциясида иштирок этиш ва ушбу ҳужжатни энг қисқа муддатларда ратификация қилишга қатъий даъват қиламан. Мазкур Конвенция тўлақонли амалга ошириладиган бўлса, у бутун дунёдаги миллионлаб инсонларнинг турмуш сифатини сезиларли даражада яхшилай олади. Ривожланиш йўлидаги асосий тўсиқлардан бирини бартараф этиб, Конвенция Минг йиллик Декларациясида эълон қилинган ривожланиш мақсадларига эришишда бизга ёрдам беради. Имонингиз комил бўлсинки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Котибияти, шу жумладан БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича Бошқармаси, Ер юзидаги ана шу ёвузликни бутунлай йўқ қилиб ташлаш йўлидаги давлатлар саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятларини ишга солади. Бу мураккаб вазифа, лекин, биргаликда ҳаракат қилсак, улкан зафарларга эришамиз, деб ўйлайман. Кофи А. Аннан БМТ Бош котиби Download 402 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling