Бирлашган миллатлар ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича
Download 402 Kb.
|
1 1 КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- БМТ Бош Ассамблеясининг 2003-йил 31-октябрдаги 58/4-сонли Қарори Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши Конвенцияси
Мундарижа
БМТ Бош Ассамблеясининг 2003-йил 31-октябрдаги 58/4-сонли Қарори......................1 Илова. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши Конвенцияси.......5 I. Умумий қоидалар...................................................................................................7 II. Коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар...........................9 III. Жиноятчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти....................................18 IV. Халқаро ҳамкорлик............................................................................................33 V. Активларни қайтариш бўйича чоралар.............................................................46 VI. Техник ёрдам ва ахборот алмашиш.................................................................54 VII. Амалга ошириш механизмлари......................................................................57 VIII. Якуний қоидалар............................................................................................59
коррупцияга қарши самарали халқаро ҳужжатни ишлаб чиқиш учун махсус қўмитани таъсис этиш мақсадида қабул қилган ва унда Бош котибдан бундай ҳужжатни ишлаб чиқиш учун мандат лойиҳасини кўриб чиқиш ва тайёрлаш мақсадида очиқ таркибдаги ҳукуматлараро экспертлар гуруҳини чақиришни илтимос қилган ўзининг 2000 йил 4 декабрдаги 55/61-сонли қарорига, шунингдек, 55/61-сонли қарорига мувофиқ чақирилган очиқ таркибдаги халқаро экспертлар гуруҳига ноқонуний равишда маблағлар ўтказилиши ва бу маблағлар келиб чиққан мамлакатга репатриация қилиниши масаласини ўрганиб чиқиш учун таклифи ифодаланган 2000 йил 20 декабрдаги 55/188-сонли қарорига асосланиб, шунингдек, коррупциянинг ва ноқонуний йўллар билан орттирилган маблағлар ўтказилишининг олдини олиш, ушбу иллатга қарши курашиш ва бундай маблағлар муомалага чиқарилган малакатларга қайтаришга қаратилган 2001-йил 56/186-сонли ҳамда 2002 йил 20 декабрдаги 57/244-сонли қарорларига таяниб, коррупцияга қарши Конвенцияни ишлаб чиқиш бўйича махсус Қўмитадан ўз ишини 2003-йилнинг охиригача якунлашни илтимос қилгани ифодаланган 2002 йил 31 январдаги 56/260-сонли қарорига асосланиб, конвенцияни имзолаш учун юқори даражадаги Сиёсий конференцияни Мексикада ўтказиш бўйича ушбу мамлакат ҳукуматининг таклифини миннатдорчилик билан қабул этган ва унда Бош котибдан бундай конференция уч кун давом этадиган этиб белгиланиши ва 2003-йилнинг охирига қадар ўтказилишини илтимос қилганлиги ифодаланган ўзининг 2002 йил 18 декабрдаги 57/169-сонли қарорига асосланиб, шу билан бирга, “Келиб чиқиши ноқонуний бўлиб, коррупция йўли билан орттирилган маблағларни ўтказиш, шу жумладан легаллаштиришнинг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш ҳамда бундай маблағларни қайтариш мақсадида ҳалқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш” деб номланган Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашнинг 2001 йил 24 июлдаги 2001/13-сонли қарорига таяниб, 2001 йил 4-7 декабрь кунлари Буэнос-Айресда коррупцияга қарши конвенцияни ишлаб чиқиш бўйича Махсус қўмитанинг норасмий тайёрлов кенгашини қабул қилувчи томон бўлиш таклифи билан чиққан Аргентина ҳукуматига ўз миннатдорчилигини билдириб, Мексиканинг Монтеррей шаҳрида 2002 йил 18 мартдан 22 мартгача бўлиб ўтган ривожланишни молиялаштириш бўйича Халқаро конференцияда1 қабул қилинган ва унда коррупцияга қарши барча даржаларда курашиш устувор вазифалардан бири эканлиги таъкидланган Монтеррей консенсусига, шунингдек, Жанубий Африканинг Йоханнесбург шаҳрида 2002 йил 26 августдан 4 сентябргача бўлиб ўтган барқарор ривожланиш бўйича юқори даражадаги Жаҳон учрашувида2 қабул қилинган, хусусан, унинг 19 бандида коррупция халқлар барқарор ривожланишига таҳдид солиши эълон қилинган барқарор ривожланиш бўйича Йоханнесбург декларациясига таяниб, коррупция демократик институтлар ва қадриятлар, этник қадриятлар ва адолатга путур етказиб ҳамда барқарор ривожланиш ва ҳуқуқ-тартиботга зарар келтириб, жамиятнинг барқарорлиги ва хавфсизлиги учун вужудга келтирадиган муаммо ва таҳдидларнинг жиддийлиги юзасидан ташвишга тушган ҳолда, 1. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича Бошқармасининг Венадаги қароргоҳида ўз ишини олиб борган ва унда Махсус қўмита Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши конвенция лойиҳасининг якуний матнини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун Бош Ассамблеяга тақдим этган ва коррупцияга қарши конвенцияни ишлаб чиқиш бўйича Махсус қўмитанинг маърузасини3 маълумот учун қабул қилади ва ушбу қўмита бажарган ишини юқори баҳолайди; 2. мазкур қарорга илова қилинган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши Конвенциясини қабул қилади ва Конвенцияни имзолаш мақсадида 57/169-сонли қарорга мувофиқ 2003 йил 9-11 декабрь кунлари Мексиканинг Мериде шаҳрида ўтказиладиган юқори даражадаги Сиёсий конференцияда имзолаш учун Конвенцияни очади; 3. ушбу ҳужжат тезроқ кучга киришини таъминлаш учун барча давлатларни ва иқтисодий интеграция бўйича ваколатли минтақавий ташкилотларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши Конвенциясини имзолаш ва ратификация қилишга қатъий даъват этади; 4. Конвенцияга аъзо давлатлар Конференцияси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши Конвенциясига мувофиқ таъсис этилаётган Конвенцияни қабул қилишдан олдин бошқа қарор қабул қилинишига қадар Конвенциянинг 62 бандида кўзда тутилган ҳисоб рақами Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов Фондининг доирасида юритилиши юзасидан қарор қабул қилади, ҳамда аъзо давлатларга мурожаат этиб, Конвенцияни ратификация қилиш ва амалга оширишга тайёрланиш учун ривожланаётган мамлакатларга ва иқтисодиёти ўтиш даврида бўлган мамлакатларга керак бўлиши мумкин бўлган техник ёрдамни тақдим этиш мақсадида юқорида айтиб ўтилган ҳисоб рақамга мувофиқ ихтиёрий бадаллар ўтказишни бошлашга чақиради; 5. шунингдек, Конвенциянинг биринчи сессиясида кўриб чиқиш учун Конвенцияга аъзо давлатлар Конференциясига тақдим этиладиган Конвенцияга аъзо давлатлар Конференциясининг таомиллари қоидалари ва Конвенциянинг 63 бандида кўрсатилган бошқа қоидалар матнларининг лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида Конвенцияга аъзо давлатлар Конференциясининг биринчи сессиясини чақиришдан аввал кенгаш ўтказиш йўли билан коррупцияга қарши конвенцияни ишлаб чиқиш бўйича Махсус қўмита Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши Конвенциясини ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган ўз вазифаларини якунлаши юзасидан қарор қабул қилади; 6. имтиёзлар ва иммунитетлар масаласи, шунингдек турдош масалалар ҳамда халқаро ташкилотлар юрисдикцияси ва роли масаласини инобатга олган ҳолда, Конвенцияга аъзо давлатлар Конференциясидан оммавий халқаро ташкилотлар, шу жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мансабдор шахсларига пора бериш ҳолатини криминаллаштириш масаласини, бошқа чоралар қатори, бу борада тегишли қарор қабул қилиш юзасидан тавсия бериш йўли билан, кўриб чиқишни илтимос қилади; 7. коррупция муаммосини ҳамда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда Конвенция роли англанишини чуқурлаштириш мақсадида 9 декабр Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни деб номланиши лозимлиги юзасидан қарор қабул қилади; 8. Бош котибдан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича Бошқармасига Конвенцияга аъзо давлатлар Конференциясининг котибияти вазифасини ижро этиш ва унинг топшириқларини бажариш юзасидан топшириқ беришни илтимос қилади; 9. шунингдек, Бош котибдан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича Бошқармасига Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши Конвенцияси тезроқ кучга киришига самарали ёрдам бера олиши ҳамда Конвенцияга аъзо давлатлар Конференциясининг котибияти вазифасини ижро этиши ва 5 бандга мувофиқ, Махсус қўмитанинг ишини қўллаб-қувватлай олиши учун зарурий ресурсларни тақдим этишни илтимос қилади; 10. ва шу билан бирга, Бош котибдан БМТ Бош Ассамблеясининг 59-сессиясига тақдим этиш учун, 57/169 қарорига мувофиқ Мексиканинг Меридашаҳрида Конвенцияни имзолаш мақсадида ўтказиладиган юқори даражадаги Сиёсий конференциянинг фаолияти ҳақида кенг қамровли маърузани тайёрлашни илтимос қилади. Илова Download 402 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling