Бирлашган миллатлар ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича


-модда. Гувоҳлар, экспертлар ва жабрланувчиларнинг ҳимоя қилиниши


Download 402 Kb.
bet14/26
Sana24.01.2023
Hajmi402 Kb.
#1118144
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26
Bog'liq
1 1 КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯ

32-модда. Гувоҳлар, экспертлар ва жабрланувчиларнинг ҳимоя қилиниши
1. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўз қонунчилигининг ички тизимига мувофиқ ва ўз имкониятлари чегарасида мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий ҳатти-ҳаракатлар муносабати билан кўрсатмалар бераётган гувоҳлар ва экспертларга нисбатан, тегишли ҳолатларда уларнинг қариндошлари ва уларга яқин бўлган бошқа одамларга нисбатан бўлиши эҳтимол тутилган ўч ёки дўқ-пўписалардан самарали ҳимоя қилишни таъминловчи тегишли чораларни кўради.
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўзда тутилган чоралар, айбланувчининг ҳуқуқлари, шу жумладан тегишли муҳокама ва ишни кўриш ҳуқуқига зарар етказмаган ҳолда, ўз ичига қуйидагиларни олиши мумкин:
а) ушбу шахсларни жисмоний ҳимоя қилиш тартиботини белгилаш, масалан – зарур бўлган ва амалий жиҳатдан амалга оширилиши мумкин бўлган даражада – уларни бошқа жойга кўчириш учун ва тегишли вазиятларда мумкин бўлган шундай ҳолатларни қабул қилиш, ушбу шахсларга шахсан тааллуқли ва уларнинг жойлашган манзили билан боғлиқ маълумотларни ошкор этмаслик ёки маълумотларнинг бундай ошкор этилишига чеклов ўрнатиш;
b) гувоҳлар ва экспертларга, уларни хавфсизлигини таъминловчи тарзда кўрсатмалар беришларига имкон берувчи, масалан видео алоқа каби алоқа воситалари ёки бошқа мувофиқ алоқа воситалари ёрдамида кўрсатмалар беришга рухсат беришдек исботлаш қоидаларини қабул қилиш.
3. Иштирокчи Давлатлар мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шахсларни бошқа жойга кўчирилиши хусусида бошқа давлатлар билан келишув ёки битим тузиш имкониятини кўриб чиқадилар.
4. Мазкур модданинг ҳолатлари жабрланувчиларга нисбатан ҳам, уларнинг гувоҳ деб саналувчидаражасида қўлланилади.
5. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўзининг ички қонунчилигига риоя қилиш шартида, жиноий иш кўриб чиқилишининг тегишли босқичларида жабрланувчиларнинг жиноят содир этган шахсларга нисбатан фикрлари ва хавфсирашларининг баён этилиши учун ҳимоя ҳуқуқларига зарар етказмайдиган тарзда имконият яратади.


33-модда. Маълумот берувчи шахсларни ҳимоя қилиш

Ҳар бир иштирокчи Давлат ваколатли органларга мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий ҳатти-ҳаракатлар хусусида исталган далиллар тўғрисида ҳалол ва оқилона асосларга таянган ҳолда хабар бераётган шахсларни ҳимоя қилишга қаратилган тегишли чораларни ўзининг ички ҳуқуқий тизимига киритиш имкониятларини кўриб чиқади.




34-модда. Коррупцион ҳаракатларнинг оқибатлари

Ҳар бир иштирокчи Давлат, учинчи томонларнинг ҳалоллик билан қўлга киритган ҳуқуқларини тегишли тарзда ҳисобга олиб туриб, ўзининг ички қонунчилигининг энг муҳим принципларига мувофиқ тарзда коррупция оқибатлари хусусидаги масалани мувофиқлаштириш бўйича чоралар кўради. Иштирокчи Давлатлар бу контекстда коррупцияни, контрактларни бекор қилиш ёки кучдан қолдириш, концессияларни ёки шунга ўхшаш амалиётларни қайтариш ёки юзага келган ҳолатларни тўғрилашнинг бошқа чораларини амалга оширишда аҳамият касб этувчи омил сифатида кўришлари мумкин.





Download 402 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling