Бирлашган миллатлар ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича


-модда. Зарарни қоплаш (компенсация)


Download 402 Kb.
bet15/26
Sana24.01.2023
Hajmi402 Kb.
#1118144
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26
Bog'liq
1 1 КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯ

35-модда. Зарарни қоплаш (компенсация)

Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ички қонунчилигининг принципларига мувофиқ тарзда бирон коррупцион ҳаракат оқибатида зарар кўрган юридик ёки жисмоний шахслар кўрилган зарарни қоплаш (компенсация олиш) мақсадида ушбу зарар учун жавобгар бўлган шахсларга нисбатан иш қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлишлари учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради.




36-модда. Ихтисослашган органлар


Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ички ҳуқуқий тизимининг асосий принципларига мувофиқ тарзда коррупция билан ҳуқуқбузарликларга қарши чора-тадбирлар ёрдамида курашишга ихтисослашган орган ёки органлар ёхуд шахслар бўлишини таъминлайди. Бундай орган ёки органлар ёхуд шахслар, иштирокчи Давлатнинг ички ҳуқуқий тизимининг асосий принципларига мувофиқ, ўз вазифаларини самарали ва бирон-бир ёки тегишли бўлмаган таъсирсиз бажаришлари учун зарур бўлган мустақиллик билан таъминланадилар. Бундай шахслар ёки бу каби органнинг ходимлари ўз вазифаларини бажаришлари учун тегишли малака ва ресурсларга эга бўлишлари лозим.


37-модда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик

1. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон жиноий ҳатти-ҳаракатларда иштирок этаётган ёки иштирок этган шахсларни ваколатли органлар учун тергов ишларини олиб бориш ва исботлаш мақсадида фойдали бўлган маълумотларни тақдим этишга ва жиноятчиларни жиноий даромадлардан махрум қилишга ва бу каби даромадларни қайтариш бўйича чоралар кўрилишига кўмаклашувчи амалий ва аниқ ёрдам беришга рағбатлантиришни кўзда тутувчи тегишли чораларни кўради.


2. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон жиноий ҳатти-ҳаракатлар билан боғлиқ тергов ишлари ёки жиноятни фош этиш давомида салмоқли даражада ҳамкорлик қилган айбланувчи шахсга нисбатан қўлланиладиган жазони юмшатиш имкониятини кўзда тутилиши тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.
3. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўзининг ички қонунчилигининг энг муҳим принципларига мувофиқ, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон жиноий ҳатти-ҳаракатлар билан боғлиқ тергов ишлари ёки жиноятни фош этиш давомида сезиларли ва аҳамиятли даражада ҳамкорлик қилган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаслиги имкониятини кўзда тутилиши тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.
4. Бундай шахсларнинг ҳимояси, mutatis mutandis, мазкур Конвенциянинг 32-моддасида кўзда тутилган тартибда амалга оширилади.
5. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шахс бир иштирокчи Давлат ҳудудида бўла туриб, иккинчи иштирокчи Давлатнинг ваколатли органлари билан аҳамиятли даражада ҳамкорлик қила олса, у ҳолда манфаатдор иштирокчи Давлатлар ўзларининг ички қонунчиликларига мувофиқ бундай шахс учун мазкур модданинг 2- ва 3- бандларида кўрсатилган режим тақдим этилиши мумкин эканлиги хусусида келишув ва битимлар тузиш имкониятини кўриб чиқишлари мумкин.


38-модда. Миллий органлар ўртасидаги ҳамкорлик

Ҳар бир иштирокчи Давлат ички қонунчилигига мувофиқ бир томондан ўзининг оммавий органлари, шунингдек оммавий мансабдор шахслари ва иккинчи томондан, содир этилган жиноятлар бўйича тергов ишларини олиб боришга ва жиноятни фош этиш учун масъул бўлган органлар ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш учун талаб этилиши мумкин бўлган чораларни кўради. Бу каби ҳамкорлик қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:


а) агар мазкур Конвенциянинг 15-, 21- ва 23-моддаларига мувофиқ жиноят деб тан олинган исталган ҳатти-ҳаракатлар содир этилганини эътироф этиш учун оқилона асослар мавжуд бўлса, бундай масъул органларга ўзининг шахсий ташаббуси билан маълумотлар тақдим этилиши; ёки
b) тегишли илтимосга кўра, бундай органларга барча зарур маълумотларнинг тақдим этилиши.
39-модда. Миллий органлар ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик
1. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ миллий тергов органлари ва прокуратура органлари ҳамда хусусий сектор ташкилотлари, хусусан молиявий муассасалар билан мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий ҳатти-ҳаракатларнинг содир этилиши билан боғлиқ масалалар бўйича ҳамкорликни рағбатлантириш учун талаб этилиши мумкин бўлган чораларни кўради.
2. Ҳар бир иштирокчи Давлат одатда ўзининг ҳудудида истиқомат қилувчи ўз фуқаролари ва бошқа шахслар миллий тергов органлари ва прокуратура органларига мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий ҳатти-ҳаракатларнинг содир этилгани тўғрисида хабар беришларини рағбатлантириш масаласини кўриб чиқадилар.



Download 402 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling