Бирлашган миллатлар ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича


Download 402 Kb.
bet12/26
Sana24.01.2023
Hajmi402 Kb.
#1118144
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26
Bog'liq
1 1 КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯ

24-модда. Жиноятни яшириш

Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенциянинг 23-моддасида келтирилган ҳолатлар учун зарар етказмаган ҳолда мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган исталган жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин ушбу жиноятлар содир этилишида иштирок этмаган бўлсада, тегишли шахсга бу мол-мулк мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган исталган жиноий ҳаракатлар содир этилиши натижасида орттирилган мол-мулкни яшириш ёки доимий равишда ушлаб туриш каби ҳаракатларни, қачонки улар атайин содир этилганда, буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўриш имкониятини кўриб чиқади.


25-модда. Одил судловнинг амалга оширилишига тўсқинлик қилиш


Ҳар бир иштирокчи Давлат қуйида кўрсатилган ҳаракатлар атайлаб содир этилганда буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чоралар кўради:


а) мазкур Конвенцияга мувофиқ жиноят деб тан олинган ҳаракатлар содир этилганлиги муносабати амалга оширилаётган жараён давомида сохта маълумотлар беришга мажбур қилиш ёки маълумотларни бериш ёхуд маълумотларни тақдим этиш жараёнига аралашиш мақсадида жисмоний куч ишлатиш, дўқ-пўписа қилиш ёки қўрқитиш ёхуд ваъда бериш ёки ноқонуний афзалликни таклиф қилиш ёки тақдим этиш;
b) мазкур Конвенцияга мувофиқ жиноят деб тан олинган ҳаракатлар содир этилганлиги муносабати амалга оширилаётган жараён давомида суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мансабдор шахси томонидан ўзининг хизмат вазифаларини бажаришига аралашиш мақсадида жисмоний куч ишлатиш, дўқ-пўписа қилиш ёки қўрқитиш. Мазкур кичик банддаги ҳеч нарса иштирокчи Давлатларнинг оммавий мансабдор шахсларнинг бошқа тоифалари ҳимоя қилинишини таъминловчи қонунчликка эга бўлиш ҳуқуқига зарар етказмайди.


26-модда. Юридик шахсларнинг жавобгарлиги

1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўзининг ҳуқуқий принципларини ҳисобга олган ҳолда, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳаракатларда иштироки учун юридик шахсларнинг жавобгарлигини аниқлаш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради.


2. Юридик шахсларнинг жавобгарлиги, иштирокчи Давлатнинг ҳуқуқий принципларига риоя қилиш шартида, жиноий, фуқаролик-ҳуқуқий ёки маъмурий бўлиши керак.
3. Бундай жавобгарликнинг юклатилиши жиноят содир этган жисмоний шахсларнинг жиноий жавобгарлигига зарар етказмайди.
4. Ҳар бир иштирокчи Давлат, хусусан, ушбу моддага мувофиқ жавобгарликка тортилаётган юридик шахсларга нисбатан самарали, мутаносиб ва тўхтатувчи таъсирга эга бўлган жиноий ёки жиноий бўлмаган чоралар, шу жумладан пуллик жарималар қўлланилишини таъминлайди.


27-модда. Иштирок ва суиқасд

1. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон-бир жиноий ҳаракатни содир этишда исталган сифатда, масалан, шерик, ёрдамчи ёки далолатчи сифатида қатнашишни ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат деб тан олинишини талаб қилиши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради.


2. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон-бир жиноий ҳаракатни содир этишга суиқасд ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат деб тан олинишини талаб қилиши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради.
3. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон-бир жиноий ҳаракатни содир этишга тайёргарликни ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат деб тан олинишини талаб қилиши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради.


28-модда. Англаш, мақсад ва қасд жиноятнинг элементлари сифатида

Мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон-бир жиноий ҳаракатнинг элементлари сифатида талаб этиладиган англаш, мақсад ва қасд ишнинг объектив асл ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши мумкин.





Download 402 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling