Бирлашган миллатлар ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича


Download 402 Kb.
bet8/26
Sana24.01.2023
Hajmi402 Kb.
#1118144
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26
Bog'liq
1 1 КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯ

10-модда. Оммавий ҳисобдорлик

Коррупцияга қарши курашиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, унинг оммавий маъмуриятининг, шу жумладан уни ташкил этилиши, фаолияти ва, тегишли ҳолларда, қарорларни қабул қилиш жараёнларига татбиқан, ошкоралигини кучайтириш учун талаб этилиши мумкин бўлган чораларни кўради. Бундай чораларга, бошқа амаллар қатори, қуйидагиларни киритиши мумкин:


a) аҳолига, тегишли ҳолларда, оммавий маъмуриятни ташкил қилиш, унинг фаолият юритиши ва қарор қабул қилиши жараёнлари тўғрисидаги, ҳамда хусусий ҳаёт ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш заруратини англаган ҳолда, аҳоли манфаатларига дахлдор қарорлар ва юридик амаллар юзасидан ахборотга эга бўлишга имкон берадиган таомил ёки қоидаларни қабул қилиш;
b) тегишли ҳолларда, қарорларни қабул қилувчи ваколатли органлар ҳузурига киришда оммавий имконга эга бўлишни осонлаштириш учун маъмурий таомилларни соддалаштириш; ва
c) оммавий маъмуриятда коррупция хатари ҳақидаги даврий ҳисоботларни киритиши мумкин бўлган ахборотни эълон қилиш.
11-модда. Суд органлари ва прокуратура органларига доир чоралар

1. Суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва у коррупцияга қарши курашишда ҳал қилувчи роль ўйнашини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ ва суд органлари мустақиллигига путур етказмаган равишда, судьялар ва суд органлари ходимлари ҳалоллиги ва поклигини кучайтириш ҳамда улар орасида коррупция илдиз отишига ҳеч қандай имкон бермаслик чораларини кўради.


2. Мазкур модданинг 1 бандида баён этилганга ўхшаш чоралар прокуратура органлари суд ҳокимияти таркибига кирмайдиган, лекин суд органларида бўлгани каби мустақилликка эга бўлган иштирокчи Давлатларнинг прокуратура органларида қўлланилиши мумкин.


12-модда. Хусусий сектор

1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, хусусий секторда коррупциянинг олдини олиш, бухгалтерия ҳисоботи ва аудити стандартларини кучайтириш ва, тегишли ҳолларда, бундай чораларга риоя қилинмаслиги учун самарали, мутаносиб ва тийиб турувчи таъсир кўрсатадиган фуқаролик-ҳуқуқий, маъмурий ёки жиноий жазоларни белгилаш чораларини кўради.


2. Бундай мақсадларга эришишга қаратилган чоралар, бошқалар қатори, қуйидагиларни қамраб олиши мумкин:
a) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тегишли хусусий ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликка кўмаклашиш;
b) тегишли хусусий ташкилотлар фаолиятида ҳалолликни таъминлаш учун мўлжалланган стандарт ва таомилларни, шу жумладан тадбиркорлар ва барча тегишли касб-ҳунарлар соҳиблари ўз фаолиятларини тўғри, виждонан ва тегишли даражада амалга оширишлари учун ва манфаатлар тўқнашуви юзага келишининг олдини олиш
ҳамда тижорат корхоналар ўртасидаги муносабатларда ва бундай корхоналар ва давлат ўртасидаги муносабатларда ҳалол тижорат амалиёти қўлланилишини рағбатлантириш учун мўлжалланган стандарт ва таомилларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
c) хусусий ташкилотлар фаолиятида ошкораликни таъминлашга кўмаклашиш, шу жумладан, тегишли ҳолларда, корпоратив ташкилотларни яратиш ва уларни бошқаришга дахлдор бўлган юридик ва жисмоний шахсларни солиштириш чораларини кўриш;
d) хусусий ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи, шу жумладан, оммавий органлар томонидан тижорат фаолиятини юритиш учун тақдим этиладиган субсидия ва лицензияларга оид таомиллар суиистеъмол қилинишининг олдини олиш;
e) собиқ оммавий мансабдор шахсларнинг профессионал фаолиятига нисбатан ёки бундай оммавий мансабдор шахслар хусусий сектордан истеъфога ёки пенсияга чиққанларидан кейин уларнинг ишига нисбатан (қачонки бу каби фаолият ёки иш шундай оммавий мансабдор шахслар ўз лавозимларини эгаллаб турганда ёки бундай ишлар устидан назорат олиб борганларида уларнинг функциялари билан бевосита боғлиқ бўлганда), тегишли вазиятларда ва оқилона муддатга чекловлар белгилаш йўли билан манфаатлар тўқнашуви юзага келишининг олдини олиш;
f) коррупцион ҳаракатларнинг олдини олиш ва аниқлашда ёрдам бериш ҳамда бундай хусусий ташкилотларнинг ҳисоб рақамлари ва керакли молиявий ҳужжатларини тегишли аудит ва сертификатлаштириш таомилларидан ўтказиш мумкин бўлиши учун хусусий ташкилотлар, уларнинг тузилиши ва катта-кичиклигини ҳисобга олган ҳолда, ички аудит назоратини юритиш учун етарли механизмларга эга бўлишларини таъминлаш.
3. Коррупциянинг олдини олиш мақсадида ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ички қонунчилиги ва бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ҳисоботлар ҳамда бухгалтерия ҳисоблари ва стандартларини тақдим этишни тартибга солувчи қоидаларга мувофиқ, қуйида кўрсатилган ва мазкур Конвенция билан эътироф этилган ҳар қандай жиноятни содир этиш учун қўлланиладиган ҳаракатларни тақиқлаш учун талаб этилиши мумкин бўлган чораларни кўради:

Download 402 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling