Бирлашган миллатлар ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича
II боб Коррупциянинг олдини олиш чоралари
Download 402 Kb.
|
1 1 КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши ҳаракат қилиш органи ёки органлари
II боб
Коррупциянинг олдини олиш чоралари 5-модда. Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши ҳаракат қилиш сиёсати ва амалиёти 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ, коррупцияга қарши ҳаракат қилиш борасида, жамият иштирокига ёрдам берадиган ҳамда ҳуқуқ-тартибот, оммавий ишлар ва оммавий мол-мулкни керакли даражада бошқариш, ҳалоллик ва содиқлик, ошкоралик ва масъулиятлилик тамойилларини акс эттирадиган самарали ва мувофиқлаштирилган сиёсатни ишлаб чиқади ва амалга оширади ёки олиб боради. 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат коррупциянинг олдини олишга қаратилган самарали амалиёт турларини белгилаш ва рағбатлантиришга ҳаракат қилади. 3. Ҳар бир иштирокчи давлат коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш нуқтаи назаридан тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар ва маъмурий чораларнинг мувофиқлигини аниқлаш мақсадида уларни вақти-вақти билан баҳолашга ҳаракат қилади. 4. Иштирокчи давлатлар тегишли ҳолларда ва ўз ҳуқуқий тизимларининг асосий тамойилларига мувофиқ ушбу моддада келтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашишда бир-бири билан ҳамда тегишли халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик қиладилар. Ушбу ҳамкорлик коррупциянинг олдини олишга қаратилган халқаро дастур ва лойиҳаларда иштирок этишни қамраб олиши мумкин. 6- модда. Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши ҳаракат қилиш органи ёки органлари 1. Ҳар бир иштирокчи давлат ўз ҳуқуқий тизимларининг асосий тамойилларига мувофиқ, қуйида кўрсатилган чоралар ёрдамида, коррупциянинг олдини олиш ишларини амалга оширадиган орган ёки, тегишли ҳолатларда, органлар мавжуд бўлишини таъминлайди: a) мазкур Конвенциянинг 5 моддасида тилга олинган сиёсатни олиб бориш ва, тегишли ҳолларда, бундай сиёсат олиб борилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш; b) коррупциянинг олдини олиш масалалари бўйича билимларни кенгайтириш ва тарқатиш; 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур модданинг 1 бандида баён этилган орган ёки органларга, улар ҳар қандай номақбул таъсирдан холи шароитларда ўз вазифаларини самарали бажаришлари мумкин бўлиши учун, ўз ҳуқуқий тизимларининг асосий тамойилларига мувофиқ, зарурий мустақилликни таъминлайди. Уларга юклатилган функцияларни бажариш учун талаб этилиши мумкин бўлган керакли моддий ресурслар ва мутахассис ходимларни таъминлаш лозим. 3. Ҳар бир иштирокчи Давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда бошқа иштирокчи Давлатларга ёрдам бериши мумкин бўлган орган ёки органларнинг номи ва манзилини хабар қилади. 7-модда. Оммавий сектор 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, тегишли ҳолларда ва ўз ҳуқуқий тизимларининг асосий тамойилларига мувофиқ, фуқаро хизматчиларни ва, тегишли вазиятларда, бошқа сайланмайдиган оммавий мансабдор шахсларни ишга қабул қилиш, ёллаш, хизматни ўташ, хизмат давомида мансабга эришиш ва истеъфога чиқишнинг қуйидагиларга асосланадиган тизимларини яратиш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилади: a) самарадорлик ва ошкоралик тамойилларига ҳамда бенуқсон фаолият, адолат ва қобилият каби холисона мезонларга асосланади; b) тегишли ҳолатларда коррупция ва, маълум ҳолатларда бундай лавозимлардаги тегишли кадрлар ротацияси нуқтаи назаридан, айниқса заиф ҳисобланган оммавий лавозимларни эгаллаш учун кадрлар танлаш ва тайёрлашнинг тегишли таомилларини ўзига киритади; c) иштирокчи Давлатнинг иқтисодий ривожланганлик даражасини ҳисобга олган ҳолда, тегишли мукофот тўлаш ва адолатли маошларни белгилашга хизмат қилади; d) бундай шахслар оммавий вазифаларни тўғри, виждонан ва тегишли даражада бажариш талабларига жавоб беришлари мумкин бўлиши учун маърифий ва ўқув дастурларни амалга оширишга кўмаклашадилар ҳамда коррупция билан ва ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган хатарларни чуқурроқ англашлари мақсадида улар ихтисослашган ҳамда мувофиқ тайёргарликдан ўтишларини таъминлайдилар. Бу каби дастурларда кодексларга асосланишлар ёки амалий соҳалардаги ахлоқ стандартлари мавжуд бўлиши мумкин. 2. Шунингдек, оммавий лавозимларга номзодлар ва сайловларга татбиқан мезонларни белгилаш учун ҳар бир иштирокчи Давлат, мазкур Конвенциянинг мақсадларига қараб ва ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, тегишли қонунчилик ва маъмурий чоралар кўриш имкониятларини кўриб чиқади. 3. Шу билан бирга, сайланадиган оммавий лавозимларга номзодларни ва, мумкин бўлган вазиятларда, сиёсий партияларни молиялаштиришда ошкораликни кучайтириш учун ҳар бир иштирокчи Давлат, мазкур Конвенциянинг мақсадларига қараб ва ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, тегишли қонунчилик ва маъмурий чоралар кўриш имкониятларини кўриб чиқади. 4. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, ошкораликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳамда манфаатлар тўқнашуви юзага келишининг олдини оладиган тизимларни яратиш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. 8-модда. Оммавий мансабдор шахсларнинг Одоб аҳлоқ кодекслари 1. Коррупцияга қарши курашиш мақсадида ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ, бошқа фазилатлар қатори, ўзининг оммавий мансабдор шахсларининг поклиги, ҳалоллиги ва масъулиятлилигини рағбатлантиради. 2. Хусусан, оммавий функцияларни тўғри, виждонан ва тегишли даражада бажариш учун ҳар бир иштирокчи Давлат ўз институционал ва ҳуқуқий тизимлари доираларида ўзини тутиш кодекслари ёки стандартларни қўллашга интилади. 3. Мазкур модданинг қоидаларини амалга ошириш мақсадида ҳар бир иштирокчи Давлат, тегишли ҳолларда ва ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ, минтақавий, минтақалараро ва кўп тармоқли ташкилотларнинг тегишли ташаббусларини эътиборга олади, масалан, БМТ Бош Ассамблеясининг 1996 йил 12 декабрдаги 51/59-сонли қарорига иловада баён этилган давлат мансабдор шахслари ўзини тутишининг Халқаро кодекси. 4. Шунингдек, ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, оммавий мансабдор шахслар ўз функцияларини бажариш вақтида уларга маълум бўлиб қолган коррупцион ҳаракатлар тўғрисида тегишли органларга хабар беришларига хизмат қиладиган чора ва тизимларни белгилаш имкониятларини кўриб чиқади. 5. Ҳар бир иштирокчи Давлат, тегишли ҳолларда ва ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, оммавий мансабдор шахсларни тегишли органларига, бошқа маълумотлар қатори, оммавий мансабдор шахслар сифатидаги функцияларида манфаатлар тўқнашувини юзага келтириши мумкин бўлган хизматдан ташқари фаолият, машғулотлар, инвестициялар, активлар ҳамда муҳим туҳфа ёки нафлар тўғрисида декларацияларни тақдим этишга мажбур қиладиган чора ва тизимларни белгилашга ҳаракат қилади. 6. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига асосан, мазкур моддага мувофиқ белгиланган кодекс ёки стандартларни бузадиган оммавий мансабдор шахсларга нисбатан интизомий ёки бошқа чораларни кўриш имкониятларини кўриб чиқади. Download 402 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling