Бирлашган миллатлар ташкилотининг
Download 125.3 Kb.
|
БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси
55-модда. Мусодара қилиш мақсадларидаги халқаро ҳамкорлик
1. Мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳар қандай ҳатти-ҳаракат юрисдикциясига таълуқли ҳисобланган иштирокчи давлатдан мазкур Конвенциянинг 31-моддаси 1-бандида қайд этилган ва ўз ҳудудида жойлашган жиноий даромадларни, мол-мулкни, ускуналари ва жиноят содир этишнинг бошқа воситаларини мусодара қилиш тўғрисида мурожаатнома олган иштирокчи давлат ўзининг ички қонунчилиги доирасида мумкин бўлган максимал даражада: а) мусодара қилиш тўғрисидаги қарорни олиш мақсадида бу мурожаатни ўзининг ваколатли органларига юборади ва шундай қарорни олган тақдирда уни ижро этади, ёки b) ўзининг ваколатли органларига сўров юбораётган иштирокчи давлат ҳудудида мазкур Конвенциянинг 31-моддаси 1-банди ва 54-моддаси 1 (а)-бандига мувофиқ суд томонидан мусодара қилиш тўғрисидаги чиқарилган қарорни, мурожаатда кўрсатилган ҳажмда ва сўралаётган иштирокчи давлати ҳудудидаги 31-модданинг 1-бандида қайд этилган жиноий даромадлар, мол-мулк, ускуна ёки жиноят содир этишнинг бошқа воситаларига таълуқли бўлган даражада ижро этиш мақсадида юборади. 2. Сўралаётган иштирокчи давлат Мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳар қандай ҳатти-ҳаракат юрисдикциясига таълуқли ҳисобланган иштирокчи давлатдан мурожаатнома олганидан кейин, 31-модданинг 1-бандида қайд этилган жиноий даромадлар, мол-мулк, ускуна ёки жиноят содир этилишининг бошқа воситаларини фош қилиш, кузатиш, ишга солмай тўхтатиб туриш ёки банд солиш мақсадида ва кейинчалик, сўров юбораётган иштирокчи давлат томонидан чиқарилувчи қарорга ёки мазкур модданинг 1-бандига асосан қилинган мурожаатга мувофиқ, мусодара қилиш учун чоралар кўради. 3. Мазкур Конвенциянинг 46-моддасидаги қоидалар мазкур моддага нисбатан mutatis mutandis тарзда қўлланилади. Мазкур моддага мувофиқ юборилаётган сўров мурожаати таркибида 46-модданинг 15-бандида кўрсатилган маълумотларга қўшимча қилинган тарзда қуйидагилар баён этилади: а) мазкур модданинг 1 (а)-бандида кўзда тутилган мурожаат қўлланишига – мусодара қилиниши лозим бўлган мол-мулкнинг таърифланиши, шу жумладан, имкон даражасида унинг жойлашган ери тўғрисидаги маълумотлар ва, агар бу ўринли бўлса, мол-мулкнинг баҳоланган қиймати ва сўров юбораётган иштирокчи давлат ҳавола қилаётган ва сўралаётган иштирокчи давлат ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ тарзда қарор чиқариши учун чоралар кўришига етарли бўлган далиллар баён этилган ариза; b) мазкур модданинг 1 (b)-бандида кўзда тутилган мурожаат қўлланишига - сўров юбораётган иштирокчи давлат мурожаатини асослаб берувчи ва у томондан берилган мусодара тўғрисидаги қарорнинг юридик жиҳатдан йўл қўйилиши мумкин бўлган нусхаси, даллилларнинг баёни келтирилган ариза ва қарор ижросининг сўралаётган ҳажми тўғрисидаги маълумот, сўров юбораётган иштирокчи давлат айбсиз бўлган учинчи томонларга тегишли хабарнома юбориши ва тегишли ҳуқуқий тартиботларга риоя қилинишини таъминлаш учун кўрилган чоралар кўрсатилган ариза ҳамда мусодара тўғрисидаги қарор қатъий эканлиги тўғрисидаги ариза; с) мазкур модданинг 1-бандида кўзда тутилган мурожаат қўлланишига - сўров юбораётган иштирокчи давлат ҳавола қилаётган далиллар баён этилган ариза ва қўлланилаётган чораларнинг таърифланиши, шунингдек, агар мавжуд бўлса, мурожаатни асослаб берувчи қарорнинг юридик жиҳатдан йўл қўйилиши мумкин бўлган нусхаси. 4. Мазкур модданинг 1- ва 2-бандларида кўзда тутилган қарорлар ёки чоралар сўралаётган иштирокчи давлат томонидан унинг ички қонунчилигидаги ҳолатларга ва унинг процессуал меъёрлари ёки ҳар қандай икки томонлама ёхуд сўров юбораётган иштирокчи давлат билан муносабатлари асносида боғлиқ бўлган кўп томонлама келишувлар ёки битимларга мувофиқ ва уларга риоя қилиш шарти билан қабул қилинади. 5. Ҳар бир иштирокчи давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига мазкур моддадаги ҳолатлар амалга оширилишини таъминловчи қонун ва қоидаларининг матнларини, шунингдек ушбу қонунлар ва қоидаларга кейинчалик киритилган ҳар қандай ўзгартишларнинг матнлари ёки таърифланишларини тақдим этади. 6. Агар иштирокчи давлат мазкур модданинг 1- ва 2-бандларида қайд этилган чоралар кўрилишини мувофиқ шартнома мавжуд бўлиши билан шартлашни хоҳласа, у ҳолда бу иштирокчи давлат мазкур Конвенцияни зарур ва етарли бўлган шартномавий-ҳуқуқий асос сифатида кўради. 7. Агар сўралаётган иштирокчи давлат ўз вақтида етарли исбот-далиллар олмаса ёки агар мол-мулк минимал қийматга эга бўлса мазкур моддага асосланган ҳамкорликка рад жавоби ҳам берилиши мумкин. 8. Мазкур моддага мувофиқ қабул қилинган ҳар қандай таъминловчи чоранинг бекор қилинишидан олдин сўралаётган иштирокчи давлат, мумкин бўлган ҳолатларда, сўров юбораётган иштирокчи давлатга бундай чорани амалга оширишни давом эттириш фойдадан холи бўлмаслигини асослаб бериши учун имконият тақдим этади. 9. Мазкур модданинг қоидалари айбсиз бўлган учинчи томонларнинг ҳуқуқларига зарар етказадиган тарзда талқин қилинмайди. 56-модда. Махсус ҳамкорлик Ҳар бир иштирокчи давлат, ўзининг ички қонунчилигига таъсир кўрсатмаган тарзда, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳатти-ҳаракатлар орқали орттирилган даромадлар тўғрисидаги маълумотларни ўзининг текширув ишларига, кўрилаётган жиноий ишларига ёки суд муҳокамасига таъсир кўрсатмаган тарзда, агар бу каби маълумотларнинг ошкора қилиниши уни олаётган иштирокчи давлатга жиноий ишни қўзғатиш ёки текширув ишларини ёки суд муҳокамасини ўтказишига кўмак беради ёхуд ушбу иштирокчи давлат томонидан бу мурожаатни Конвенциянинг мазкур моддасига мувофиқлаштиришига йўналтиради деб ҳисобласа, бошқа иштирокчи давлатга олдиндан илтимоснома қилинмаган ҳолларда ҳам жўнатиш имкониятини берувчи чоралар кўришга интилади. 57-модда. Активларни қайтариш ва уларни тасарруф қилиш 1. Иштирокчи давлат томонидан мазкур Конвенциянинг 31-моддасига ёки 55-моддасига асосан мусодара қилинган мол-мулкни, жумладан мазкур модданинг 3-бандига кўра олдинги қонуний эгаларига қайтарилган мол-мулкни иштирокчи давлат мазкур Конвенциянинг ҳолатлари ва ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ тарзда тасарруф қилади. 2. Ҳар бир иштирокчи давлат, ички қонунчилигининг энг муҳим принципларига мувофиқ тарзда, ўзининг ваколатли органларига, улар бошқа иштирокчи давлат томонидан юборилган мурожаат бўйича иш олиб борилаётганида, мусодара қилинган мол-мулкни, айбсиз бўлган учинчи томонларнинг ҳуқуқларини ҳисобга олган ҳолда, мазкур Конвенцияга мувофиқ қайтариб беришларига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чоралар кўради. 3. Иштирокчи давлат мазкур Конвенциянинг 46- ва 55-моддаларига ва мазкур модданинг 1- ва 2-бандларига мувофиқ: а) мазкур Конвенциянинг 17- ва 33-моддаларида қайд этилганидек, давлат маблағлари талон-тарож қилинган ёки давлат маблағлар легаллаштирилган бўлса, агар мусодара 55-моддага мувофиқ ва сўралаётган иштирокчи давлат томонидан чиқарилган якуний қарор асосида амалга оширилган бўлса, ва айнан шу талаб сўралаётган иштирокчи давлат томонидан бекор қилиниши мумкинлигини эътиборга олган ҳолда, мусодара қилинган мол-мулкни сўров юбораётган иштирокчи давлатга қайтариб беради; b) мазкур Конвенцияда қамраб олинган ҳар қандай жиноят содир этиш орқали даромад орттирилган ҳолларда, агар мусодара 55-моддага мувофиқ ва сўралаётган иштирокчи давлат томонидан чиқарилган якуний қарор асосида амалга оширилган бўлса, ва айнан шу талаб сўралаётган иштирокчи давлат томонидан бекор қилиниши мумкинлигини эътиборга олган ҳолда, агар сўралаётган иштирокчи давлат сўров юбораётган иштирокчи давлатга ушбу мусодара қилинган мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи олдиндан мавжуд бўлганлигини мантиқий исботлаб берса ёки сўралаётган иштирокчи давлат сўров юбораётган Давлатга етказилган зарарни мусодара қилинган мол-мулкни қайтариб бериш учун асос сифатида тан олса, мусодара қилинган мол-мулкни сўров юбораётган иштирокчи давлатга қайтариб беради; с) барча бошқа ҳолатларда, биринчи навбатда, мусодара қилинган мол-мулкни сўров юбораётган иштирокчи давлатга, бундай мол-мулкни унинг олдинги қонуний эгаларига қайтарилиши ёки жиноятдан жабр кўрганларга компенсация тўланиши масаласи кўради. 4. Сўралаётган иштирокчи давлат тегишли ҳолатларда, агар фақат иштирокчи давлатлар бошқа қарорни қабул қилмасалар, сўралаётган иштирокчи давлат мусодара қилинган мол-мулк қайтарилишига ёки мазкур моддага мувофиқ тасарруф қилинишини тақозо қилган тергов ишлари, кўрилган жиноий иш ёки суд муҳокамаси вақтида сарфланган оқилона харажатларни олиб қолиши мумкин. 5. Иштирокчи давлатлар тегишли ҳолатларда мусодара қилинган мол-мулкни узил-кесил тасарруф қилиниши хусусида келишувлар ёки томонлар учун бирдек мақбул бўлган битимлар тузиш имкониятини ҳар бир алоҳида ҳолат учун кўриб чиқишлари мумкин. 58-модда. Тезкор молиявий маълумотларни йиғиш бўйича бўлинмалар Иштирокчи давлатлар мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳатти-ҳаракатлар орқали орттирилган жиноий даромадларнинг бир жойдан бошқа жойга кўчирилишининг олдини олиш ва уларга қарши кураш олиб бориш, шунингдек бундай даромадларни муомаладан чиқариш мақсадларида ўзаро ҳамкорлик қиладилар ва шу мақсадларда шубҳали молиявий операциялар тўғрисида маълумотлар олиш, уларни таҳлил қилиш ва ваколатли органларга юбориш учун масъул бўлган, тезкор молиявий маълумот йиғиш бўйича бўлинмаларни ташкил қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқадилар. 59-модда. Икки томонлама ва кўп томонлама келишувлар ҳамда битимлар Иштирокчи давлатлар Конвенциянинг мазкур бобига асосан амалга ошириладиган халқаро ҳамкорликнинг самарадорлигини ошириш учун икки томонлама ёки кўп томонлама келишувлар ва битимлар тузиш имкониятларини кўриб чиқадилар. Download 125.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling