Бирлашган миллатлар ташкилотининг
Download 125.3 Kb.
|
БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- БМТ Бош Ассамблеясининг 2003 йил 31 октябрдаги 58/4-сонли резолюцияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши Конвенцияси
Мундарижа
БМТ Бош Ассамблеясининг 2003-йил 31-октябрдаги 58/4-сонли резолюцияси......................1 (6) Илова. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши Конвенцияси.......5 (11) I. Умумий қоидалар...................................................................................................7 (13) II. Коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар...........................9 (15) III. Жиноятчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти....................................18 (24) IV. Халқаро ҳамкорлик............................................................................................33 (37) V. Активларни қайтариш бўйича чоралар.............................................................46 (49) VI. Техник ёрдам ва ахборот алмашинуви.................................................................54 (56) VII. Амалга ошириш механизмлари......................................................................57 (60) VIII. Якуний қоидалар............................................................................................59 (62)
Ўзининг, коррупцияга қарши курашда самара берадиган халқаро ҳужжатни ишлаб чиқиш бўйича махсус қўмитани таъсис қилган ва бундай ҳужжатни ишлаб чиқиш учун мандат лойиҳасини кўриб чиқиш ва тайёрлаш мақсадида очиқ таркибдаги ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи чақирилишини Бош котибдан сўраган 2000 йил 4 декабрдаги 55/61-сонли резолюциясига, шунингдек, мазкур резолюцияга мувофиқ чақирилган очиқ таркибдаги халқаро экспертлар гуруҳига, ноқонуний равишда маблағлар ўтказилиши ва бундай маблағлар, улар ҳосил бўлган мамлакатга репатриация қилиниши масаласини ўрганиб чиқиш таклифини ўз ичига олган 2000 йил 20 декабрдаги 55/188-сонли резолюциясига асосланиб, шунингдек, коррупциянинг ва ноқонуний йўллар билан орттирилган маблағлар ўтказилишининг олдини олиш, ушбу иллатга қарши кураш олиб бориш ва бундай маблағларни, улар ҳосил бўлган мамлакатларга қайтаришни кўзда тутган 2001 йил 21 декабрдаги 56/186-сонли ҳамда 2002 йил 20 декабрдаги 57/244-сонли резолюцияларига таяниб, шунингдек, Коррупцияга қарши конвенцияни ишлаб чиқиш бўйича махсус қўмитадан, унинг ўз ишини 2003 йилнинг охиригача якунлаши сўралган 2002 йил 31 январдаги 56/260-сонли резолюциясига асосланиб, ўзининг, Конвенцияни имзолаш бўйича юқори даражадаги сиёсий конференциянинг Мексикада ўтказилишига доир мазкур мамлакат ҳукуматининг таклифини миннатдорчилик билан қабул қилинганлиги, шунингдек Бош котибдан бундай уч кунлик конференция 2003 йилнинг охирига қадар ўтказилишини режалаштиришни сўралганлиги акс эттирилган 2002 йил 18 декабрдаги 57/169-сонли резолюциясига асосланиб, шунингдек, “Келиб чиқиши ноқонуний бўлиб, коррупция йўли билан орттирилган маблағларни ўтказиш, шу жумладан уларни легаллаштиришнинг олдини олиш, коррупцияга қарши кураш олиб бориш ҳамда бундай маблағларни қайтариш мақсадида ҳалқаро ҳамкорликни жадаллаштириш” деб номланган Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашнинг 2001 йил 24 июлдаги 2001/13-сонли резолюциясига таяниб, Коррупцияга қарши конвенцияни ишлаб чиқиш бўйича махсус қўмитанинг ташкилий масалалар юзасидан норасмий учрашувини 2001 йил 4-7 декабрь кунлари Буэнос-Айресда ўтказиш қабул қилган Аргентина ҳукуматига ўз миннатдорчилигини билдириб, 2002 йил 18-22 март кунлари Мексиканинг Монтеррей шаҳрида бўлиб ўтган, Ривожланишни молиялаштириш бўйича халқаро конференцияда1 қабул қилинган ва коррупцияга қарши барча даражаларда кураш олиб боришни устувор вазифалар қаторига киритган Монтеррей консенсусига таяниб, шунингдек, Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург шаҳрида 2002 йил 26 август - 4 сентябр кунлари бўлиб ўтган Барқарор ривожланиш мавзусидаги юқори даражадаги умумжаҳон учрашувида2 қабул қилинган Барқарор ривожланиш бўйича Йоханнесбург декларациясига, хусусан, унинг коррупция миллатларнинг барқарор ривожланишига таҳдид солаятганлигини таъкидлаб ўтган 19-бандига таяниб, коррупция оқибатида жамиятнинг барқарорлиги ва хавфсизлиги учун ўртага чиқаётган муаммо ва таҳдидларнинг жиддийлиги, бу эса ўз навбатида, демократик институтлар ва қадриятлар, ахлоқий қадриятлар ва адолатга путур етказаётганлиги ва барқарор ривожланиш ва ҳуқуқ-тартиботга кўрсатаётган зарарли таъсири боис ташвишга тушиб, 1. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Венадаги қароргоҳида ўз ишини олиб борган Коррупцияга қарши конвенцияни ишлаб чиқиш бўйича махсус қўмитанинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши конвенция лойиҳасининг якуний матнини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун Бош Ассамблеяга тақдим этган ва ҳисоботини3 маълумот учун қабул қилади ва Махсус қўмитанинг ишини юқори баҳолайди; 2. Мазкур резолюцияга илова қилинган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши Конвенциясини қабул қилади ва Конвенцияни имзолаш мақсадида, 57/169-сонли резолюцияга мувофиқ 2003 йил 9-11 декабрь кунлари Мексиканинг Мериде шаҳрида ўтказиладиган Конвенцияни имзолаш бўйича юқори даражадаги сиёсий конференцияда имзолашга Конвенцияни очиқ деб эълон қилади; 3. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши Конвенциясини тезроқ кучга киришини таъминлаш мақсадида барча давлатларни ва иқтисодий интеграция бўйича ваколатли минтақавий ташкилотларни уни имзолаш ва ратификация қилишга қатъий даъват қилади; 4. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши Конвенциясига мувофиқ таъсис этилаётган Конвенцияга аъзо давлатлар конференцияси томонидан бирор бошқа қарор қабул қилинишига қадар, Конвенциянинг 62-бандида кўзда тутилган ҳисоб рақами Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва одил судлов фонди доирасида юритилишини қарор қилади, ҳамда аъзо давлатларга мурожаат этиб, ривожланаётган ва иқтисодиёти ўтиш даврида бўлган мамлакатларга Конвенцияни ратификация қилиш ва амалга оширишга тайёрлашда керак бўлиши мумкин бўлган техник ёрдам кўрсатиш мақсадида, юқорида айтиб ўтилган ҳисоб рақамига етарли даражада ихтиёрий бадаллар ўтказишни бошлашга чорлайди; 5. Шунингдек, Конвенцияга аъзо давлатлар Конференциясининг биринчи сессиясида кўриб чиқиш учун унга тақдим этиладиган Конвенцияга аъзо давлатлар конференциясининг таомиллари қоидалари ва Конвенциянинг 63 бандида кўрсатилган бошқа қоидалар матнларининг лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида, Конвенцияга аъзо давлатлар Конференциясининг биринчи сессиясини чақиришдан олдин кенгаш ўтказиш йўли билан, Коррупцияга қарши конвенциясини ишлаб чиқиш бўйича махсус қўмита ўзининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясини ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган вазифаларини якунлаши тўғрисида қарор қилади; 6. Имтиёзлар ва иммунитетлар масалалари, шунингдек халқаро ташкилотлар юрисдикцияси ва роли каби масалаларни инобатга олган ҳолда, Конвенцияга аъзо давлатлар конференциясидан халқаро давлат ташкилотлари, шу жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мансабдор шахсларига пора беришни жиноий жавобгарлик талаб этувчи ҳолат деб баҳоланиш масаласини, бошқа чоралар қаторида, бу борада тегишли резолюция қабул қилинишига доир тавсия бериш йўли билан, кўриб чиқишни сўрайди; 7. Коррупция муаммосини ҳамда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш олиб боришда Конвенциянинг ролини чуқурроқ англаб етилишини таъминлаш мақсадида, 9 декабр Халқаро коррупцияга қарши кураш куни деб қабул қилиниши лозим деб қарор қилади; 8. Бош котибдан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасига Конвенцияга аъзо давлатлар конференциясининг котибияти вазифасини бажариш ва унинг топшириқларини ижро этишга доиртопшириқ беришни сўрайди; 9. Шунингдек, Бош котибдан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасига зарурий ресурслар тақдим қилишни, ва бунинг билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши Конвенцияси тезроқ кучга киришига самарали тарзда кўмакдош бўла олишиниҳамда Конвенцияга аъзо давлатлар конференциясининг котибияти вазифасини ижро этишини ва 5 бандга мувофиқ, Махсус қўмитанинг ишини қўллаб-қувватлай олишини таъминлашни сўрайди; 10. Бундан ташқари, Бош котибдан, БМТ Бош Ассамблеясига унинг 59-сессиясида тақдим қилиш учун, 57/169 резолюциясига мувофиқ Мексиканинг Мериде шаҳрида Конвенцияни имзолаш мақсадида ўтказиладиган юқори даражадаги сиёсий конференциянинг фаолияти ҳақида кенг қамровли ҳисобот тайёрлашни сўрайди. Илова Download 125.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling