Бирлашган миллатлар ташкилотининг


Download 125.3 Kb.
bet14/24
Sana21.04.2023
Hajmi125.3 Kb.
#1375939
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24
Bog'liq
БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси

33-модда. Маълумот берувчи шахсларни ҳимоя қилиш

Ҳар бир иштирокчи давлат ваколатли органларга мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий ҳатти-ҳаракатлар хусусида ҳар қандай ҳолатлар ҳақида виждонан ва мантиқий асосларга таянган ҳолда хабар бераётган шахсларни ҳимоя қилишга қаратилган тегишли чораларни ўзининг ички ҳуқуқий тизимига жорий қилиш имкониятларини кўриб чиқади.




34-модда. Коррупцион ҳаракатларнинг оқибатлари

Ҳар бир иштирокчи давлат, учинчи томонларнинг ҳалоллик билан қўлга киритган ҳуқуқларини тегишли тарзда ҳисобга олиб туриб, ўзининг ички қонунчилигининг энг муҳим принципларига мувофиқ тарзда коррупция оқибатлари хусусидаги масалани мувофиқлаштириш бўйича чоралар кўради. Иштирокчи давлатлар бу контекстда коррупцияни, шартномаларни бекор қилиш ёки кучдан қолдириш, концессияларни ёки шунга ўхшаш амалиётларни қайтариб олиш ёки юзага келган ҳолатларни тўғрилашнинг бошқа чораларини амалга оширишда аҳамият касб этувчи омил сифатида кўришлари мумкин.




35-модда. Зарарни қоплаш (компенсация)

Ҳар бир иштирокчи давлат ўзининг ички қонунчилигининг принципларига мувофиқ тарзда ҳар қандай коррупцион ҳаракат оқибатида зарар кўрган юридик ёки жисмоний шахслар кўрилган зарарни қоплаш (компенсация олиш) мақсадида ушбу зарар учун жавобгар бўлган шахсларга нисбатан иш қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлишлари учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради.




36-модда. Ихтисослашган органлар


Ҳар бир иштирокчи давлат ўзининг ички ҳуқуқий тизимининг асосий принципларига мувофиқ тарзда коррупция билан ҳуқуқбузарликларга қарши чора-тадбирлар ёрдамида кураш олиб боришга ихтисослашган орган ёки органлар ёхуд шахслар бўлишини таъминлайди. Бундай орган ёки органлар ёхуд шахслар, иштирокчи давлатнинг ички ҳуқуқий тизимининг асосий принципларига мувофиқ, ўз вазифаларини самарали ва бирор бир ёки тегишли бўлмаган таъсирсиз бажаришлари учун зарур бўлган мустақиллик билан таъминланадилар. Бундай шахслар ёки бу каби органнинг ходимлари ўз вазифаларини бажаришлари учун тегишли малака ва ресурсларга эга бўлишлари лозим.


37-модда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик

1. Ҳар бир иштирокчи давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирор бир жиноий ҳатти-ҳаракатларда иштирок этаётган ёки иштирок этган шахсларни ваколатли органлар учун тергов ишларини олиб бориш ва исботлаш мақсадида фойдали бўлган маълумотларни тақдим этишга ва жиноятчиларни жиноят йўли билан орттирилган даромадлардан махрум қилишга ва бу каби даромадларни қайтариш бўйича чоралар кўрилишига кўмаклашувчи амалий ва аниқ ёрдам беришга рағбатлантиришни кўзда тутувчи тегишли чораларни кўради.


2. Ҳар бир иштирокчи давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирор бир жиноий ҳатти-ҳаракатлар билан боғлиқ тергов ишлари ёки жиноятни фош этиш пайтида салмоқли даражада ҳамкорлик қилган айбланувчи шахсга нисбатан қўлланиладиган жазони юмшатиш имкониятини кўзда тутилиши тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.
3. Ҳар бир иштирокчи давлат, ўзининг ички қонунчилигининг энг муҳим принципларига мувофиқ тарзда, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳар қандай жиноий ҳатти-ҳаракатлар билан боғлиқ тергов ишлари ёки жиноятни фош этиш давомида сезиларли ва аҳамиятли даражада ҳамкорлик қилган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаслиги имкониятини кўзда тутилиши тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.
4. Бундай шахсларнинг ҳимояси, mutatis mutandis, яъни мазкур Конвенциянинг 32-моддасида кўзда тутилган тартибда амалга оширилади.
5. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шахс бир иштирокчи давлат ҳудудида бўла туриб, иккинчи иштирокчи давлатнинг ваколатли органлари билан аҳамиятли даражада ҳамкорлик қила олса, у ҳолда манфаатдор иштирокчи давлатлар ўзларининг ички қонунчилигига мувофиқ тарзда бундай шахс учун мазкур модданинг 2- ва 3- бандларида кўрсатилган режим тақдим этилиши мумкин эканлиги хусусида келишув ва битимлар тузиш имкониятини кўриб чиқишлари мумкин.


38-модда. Миллий органлар ўртасидаги ҳамкорлик

Ҳар бир иштирокчи давлат ички қонунчилигига мувофиқ тарзда бир томондан ўзининг давлат идоралари, шунингдек давлат идораларининг мансабдор шахслари ва иккинчи томондан, содир этилган жиноятлар бўйича тергов ишларини олиб боришга ва жиноятни фош этиш учун масъул бўлган органлар ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш учун талаб этилиши мумкин бўлган чораларни кўради. Бу каби ҳамкорлик қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:


а) агар мазкур Конвенциянинг 15-, 21- ва 23-моддаларига мувофиқ жиноят деб тан олинган ҳар қандай ҳатти-ҳаракатлар содир этилганлигини эътироф этиш учун мантиқий асослар мавжуд бўлса, бундай масъул органларга ўзининг шахсий ташаббуси билан маълумотлар тақдим этилиши; ёки
b) тегишли мурожаатга асосан, бундай органларга барча зарур маълумотларнинг тақдим этилиши.


39-модда. Миллий органлар ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик
1. Ҳар бир иштирокчи давлат ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ тарзда миллий тергов ва прокуратура органлари ҳамда хусусий сектор ташкилотлари, хусусан молиявий муассасалар билан мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий ҳатти-ҳаракатларнинг содир этилиши билан боғлиқ масалалар бўйича ҳамкорликни рағбатлантириш учун талаб этилиши мумкин бўлган чораларни кўради.
2. Ҳар бир иштирокчи давлат одатда ўзининг ҳудудида истиқомат қилувчи ўз фуқаролари ва бошқа шахслар миллий тергов органлари ва прокуратура органларига мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий ҳатти-ҳаракатларнинг содир этилганлиги тўғрисида хабар беришларини рағбатлантириш масаласини кўриб чиқадилар.


40-модда. Банк сири
Ҳар бир иштирокчи давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий ҳатти-ҳаракатлар содир этилиши билан боғлиқ ички жиноий тергов ишлари олиб борилаётган ҳолатларда, банк сири тўғрисидаги қонунчилик ҳолатлари қўлланилиши натижасида юзага келувчи тўсиқларни енгиш учун, ўзининг ички ҳуқуқий тизими доирасида зарур тегишли механизмлар бўлишини таъминлайди.


41-модда. Судланганлик тўғрисидаги маълумотлар

Ҳар бир иштирокчи давлат жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсга нисбатан бошқа давлатда илгари чиқарилган ҳар қандай айблов ҳукмини, мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий ҳатти-ҳаракатлар билан боғлиқ жиноий тергов жараёнида ушбу маълумотдан фойдаланиш учун ўзи лозим деб топган шартлар ва мақсадларда ҳисобга олиши учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чоралар кўриши мумкин.




42-модда. Юрисдикция
1. Ҳар бир иштирокчи давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий ҳатти-ҳаракатларга нисбатан ўзининг суд қилиш ҳуқуқини белгилаш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради, қачонки:
а) жиноят ушбу иштирокчи давлатнинг ҳудудида содир этилса, ёки
b) жиноят содир этилиши ушбу иштирокчи давлатнинг байроғи остидаги кемада ёки жиноят содир этилиши вақтида ушбу иштирокчи давлат қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтган ҳаво кемасида рўй берса.
2. Иштирокчи давлат, шунингдек, мазкур Конвенциянинг 4-моддасига риоя қилиш шарти билан, ҳар қандай жиноятга нисбатан суд қилиш ҳуқуқини белгилаши мумкин, агарда:
а) жиноят ушбу иштирокчи давлат фуқаросига нисбатан содир этилган бўлса, ёки
b) жиноят ушбу иштирокчи давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган, одатда, унинг ҳудудида истиқомат қилувчи шахс томонидан содир этилган бўлса, ёки
с) жиноят мазкур Конвенциянинг 23-моддаси, 1(b)(ii) бандига мувофиқ тан олинган жиноятларнинг бири ҳисобланса ва ушбу иштирокчи давлат ҳудудидан ташқарида мазкур Конвенциянинг 23-моддаси, 1(а)(i) ёки (ii) ёки
(b)(i) бандига мувофиқ жиноят деб топилган жиноий ҳатти-ҳаракатларни содир этиш мақсадида унинг ҳудудида амалга оширилган бўлса, ёки
d) жиноят ушбу иштирокчи давлатга қарши содир этилган бўлса.
3. Мазкур Конвенциянинг 44-моддасининг мақсадлари учун ҳар бир иштирокчи давлат, жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахс унинг ҳудудида бўлишига қарамай, фақатгина ўзининг фуқароларидан бири бўлганлиги сабабли ушбу шахсни ушлаб бермаётган бўлса, у ҳолда мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий ҳатти-ҳаракатларга нисбатан ўзининг суд қилиш ҳуқуқини белгилаш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради.
4. Ҳар бир иштирокчи давлат, шунингдек, жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахс унинг ҳудуди чегараларида бўлиб, у ушбу шахсни ушлаб бермаса, мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий ҳатти-ҳаракатларга нисбатан ўзининг суд қилиш ҳуқуқини белгилаш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни ҳам кўриши мумкин.
5. Агар ўзининг суд қилиш ҳуқуқини мазкур модданинг 1- ёки 2-моддасига кўра амалга оширувчи иштирокчи давлат бошқа иштирокчи давлатлар худди ўша ҳаракатлар хусусида текширув, жиноий иш ёки суд иши олиб бораётганлари ҳақида билдириш хати олса ёки бошқача тарзда бу ҳақда хабар топса, у ҳолда ушбу иштирокчи давлатларнинг ваколатли органлари, тегишли ҳолатларда, ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида бир-бирлари билан ўзаро маслаҳатлашадилар.
6. Мазкур Конвенция, умумий халқаро ҳуқуқ меъёрларига таъсир кўрсатмаган тарзда, иштирокчи давлат томонидан ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ белгиланган ҳар қандай жиноий суд ҳуқуқини амалга оширилишини истисно этмайди.



Download 125.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling