Бирлашган миллатлар ташкилотининг
Download 125.3 Kb.
|
БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси
47-модда. Жиноий иш юритувини топшириш
Иштирокчи давлатлар мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳатти-ҳаракатлар муносабати билан юритилаётган текширув ишларини, бу каби ўзаро топширишлар одил судлов тегишли тарзда амалга оширилиши манфаатларига жавоб беради деб ҳисобланса, хусусан, агар жиноий ишларни бирлаштириш учун бир нечта юрисдикцияга мурожаат қилиниши лозим бўлса, ўзаро топшириш имкониятларини кўриб чиқадилар. 48-модда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ҳамкорлик 1. Иштирокчи давлатлар мазкур Конвенцияда қамраб олинган жиноятларга қарши кураш олиб бориш учун қўлланиладиган қонуний чоралар самарадорлигини ошириш мақсадида, ўзларининг ички ҳуқуқий ва маъмурий тизимларига мувофиқ тарзда, бир-бирлари билан яқиндан ҳамкорлик қиладилар. Иштирокчи давлатлар, хусусан, қуйидагиларга қаратилган самарали чораларни кўрадилар: а) мазкур Конвенцияда қамраб олинган жиноятларнинг барча жиҳатлари тўғрисида, жумладан, агар иштирокчи давлатлар буни зарур деб топсалар, жиноий фаолиятнинг бошқа турлари бўйича маълумотларнинг ишончли ва тезкор алмашинувини таъминлаш мақсадида иштирокчи давлатларнинг ваколатли органлари, муассасалари ва хизматлари ўртасида алоқа каналларини мустаҳкамлаш ва зарур бўлган ҳолатларда бу каби алоқани ўрнатиш; b) мазкур Конвенцияда қамраб олинган жиноятлар билан боғлиқ бўлган текширув ишларини олиб боришда қуйидагиларни аниқлаш мақсадида ҳамкорлик қилиш: i) бу каби жиноятларни содир этишда гумон қилинаётганларнинг шахси, жойлашган ери ва фаолияти ёки бошқа алоқадор шахсларнинг жойлашган ери; ii) бу каби жиноятлар содир этилиши натижасида орттирилган жиноий даромадлар ёки мол-мулкнинг кўчиши, жойини ўзгартириши; iii) бу каби жиноятларни содир этишда фойдаланилган ёки фойдаланиш учун мўлжалланган мол-мулк, ускуналар ёки бошқа воситаларнинг бир жойдан бошқа жойга кўчирилиши. с) лозим бўлган ҳолатларда таҳлил қилиш ёки текширув ўтказиш мақсадида зарур предметлар ёки зарур бўлган миқдорда моддаларни тақдим этиш; d) зарур ҳолатларда бошқа иштирокчи давлатлар билан мазкур Конвенцияда қамраб олинган жиноятларни содир этишда қўлланиладиган аниқ воситалар ва усуллар, жумладан қалбаки шахсий гувоҳномалар, қалбаки, ўзгартирилган ёки сохта ҳужжатлар ва фаолиятини яширишда қўлланиладиган бошқа воситалар тўғрисидаги маълумотлар билан алмашиш; е) уларнинг ваколатли органлари, муассасалари ва хизматлари ўртасидаги самарали мувофиқлаштиришга кўмаклашиш ва ходимлар ҳамда бошқа экспертлар билан алмашиш, шу жумладан, манфаатдор иштирокчи давлатлар томонидан икки томонли келишувлар ва битимлар тузилиши шарти билан алоқа бўйича ходимларни жўнатиш; f) ахборот алмашинуви ва, лозим бўлган ҳолатларда, мазкур Конвенцияда қамраб олинган жиноятларни олдиндан фош қилиш мақсадида қўлланиладиган маъмурий ва бошқа чораларни мувофиқлаштириш. 2. Мазкур Конвенциянинг амалий қўлланилиши мақсадида иштирокчи давлатлар ўзларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари бир-бирлари билан бевосита ҳамкорлик қилишлари тўғрисидаги икки томонлама ёки кўп томонлама келишув ва битимларни тузиш, агар бундай келишув ва битимлар мавжуд бўлган ҳолатларда эса уларга ўзгартишлар киритиш имкониятини кўриб чиқадилар. Манфаатдор иштирокчи давлатлар ўртасида бу каби келишув ва битимлар мавжуд бўлмаса, иштирокчилар мазкур Конвенцияни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мазкур Конвенция қамраб олган жиноятларга қарши курашдаги ўзаро ҳамкорлиги учун асос сифатида кўришлари мумкин. Иштирокчи давлатлар, лозим бўлган ҳолатларда, ўзларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун келишув ва битимлардан, шу жумладан халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг механизмларидан тўлиқлигича фойдаланадилар. 3. Иштирокчи давлатлар, ўз имкониятлари доирасида, мазкур Конвенцияда қамраб олинган ва замоновий технологияларни қўллаган ҳолда содир этиладиган жиноятларга қарши кураш олиб бориш мақсадида ҳамкорлик қилишга интиладилар. 49-модда. Ҳамкорликда олиб бориладиган тергов ишлари Иштирокчи давлатлар бир ёки бир неча давлатда олиб борилаётган жиноят иши бўйича тергов ёки суд муҳокамаси учун умумий ҳисобланган жиноятлар бўйича ҳамкорликда тергов олиб бориш бўйича органлар тузиш тўғрисидаги манфаатдор ваколатли органлар ўртасида икки томонлама ёки кўп томонлама келишув ёхуд битимларни тузиш имкониятларини кўриб чиқадилар. Бу каби келишув ёки битимлар бўлмаган тақдирда, ҳамкорликда олиб бориладиган тергов ишлари ҳар бир ҳолат учун алоҳида тузиладиган келишув асосида олиб борилади. Тегишли иштирокчи давлатлар, ҳудудида бундай текширув ва тергов ишлари олиб борилаётган иштирокчи давлатнинг суверенитетининг тўлиқ ҳурмат қилинишини таъминлайдилар. 50-модда. Тергов қилишнинг махсус методлари 1. Коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш мақсадида ҳар бир иштирокчи давлат, ички ҳуқуқий тизимидаги энг муҳим принциплари йўл қўядиган даражада ва унинг ички қонунчилигида белгиланган шартларда, ўзининг ваколатли органлари томонидан тегишли тарзда назорат остида етказиб беришга ва ўзи лозим деб топган ҳолатларда эса, электрон кузатув ёки кузатувнинг бошқа шаклларини қўллашга, шунингдек ўзининг ҳудудида амалга ошириладиган маҳфий тезкор тадбирлар каби текширув ишларини олиб боришнинг махсус методларидан, ўз имкониятлари доирасида, тегишли тарзда фойдаланишга, шунингдек бу каби методлар ёрдамида тўпланган исбот-далиллар судга тақдим қилинишига рухсат берилиши учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради. 2. Мазкур Конвенцияда қамраб олинган жиноятлар бўйича текширув олиб бориш мақсадида, зарурат мавжуд бўлган ҳолларда, текширувнинг бундай махсус методларидан халқаро миқёсда ҳамкорлик қилиш контекстида фойдаланиш учун иштирокчи давлатлар томонидан икки томонлама ёки кўп томонлама келишув ёхуд битимлар тузиши рағбатлантирилади. Бундай келишув ёки битимлар давлатларнинг суверен тенг ҳуқуқлик принципига тўла риоя қилган ҳолда тузилади ва амалга оширилади ҳамда ушбу келишув ёки битимларнинг шартларига қатъий амал қилган ҳолда қўлланилади. 3. 2-бандда кўрсатилган келишув ва битимлар мавжуд бўлмаганида текширувнинг бундай махсус методларидан халқаро миқёсда фойдаланиш тўғрисидаги қарор ҳар бир алоҳида ҳолат учун қабул қилиниши мумкин ва, зарурат туғилганида, молиявий келишувлар ҳамда суд қилиш ҳуқуқини амалга оширишда манфаатдор иштирокчи давлатларнинг ҳамжиҳатлигини ҳисобга олади. 4. Назорат остида етказиб беришдан ҳалқаро миқёсда фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар, манфаатдор иштирокчи давлатларнинг розилиги билан, юкларни ушлаб олиб қолиш ва уларга тегмасдан қолдириш ёки уларни тўлиқ ёхуд қисман муомаладан чиқариш ёки алмаштириш каби методларни ўз ичига олиши мумкин. Download 125.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling