Бирлашган миллатлар ташкилотининг


V боб Активларни қайтариш бўйича чоралар


Download 125.3 Kb.
bet18/24
Sana21.04.2023
Hajmi125.3 Kb.
#1375939
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24
Bog'liq
БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси

V боб
Активларни қайтариш бўйича чоралар


51-модда. Умумий қоидалар

Мазкур бобга асосан активларнинг қайтарилиши ўз моҳиятига кўра мазкур Конвенциянинг энг муҳим принципи ҳисобланади ва иштирокчи давлатлар ушбу йўналишда бир-бирлари билан кенг миқёсда ва яқиндан ҳамкорлик қиладилар ҳамда бир-бирларига ёрдам кўрсатадилар.




52-модда. Жиноий йўл билан орттирилган даромад ўтказмаларининг олдини олиш ва уларни фош қилиш

Ҳар бир иштирокчи давлат, мазкур Конвенциянинг 14-моддасига таъсир кўрсатмаган тарзда, ўзининг юрисдикцияси дахл қилиши мумкин бўлган молия муассасаларидан мижозлар шахсини текшириш, катта ҳажмдаги маблағлар жамланган ҳисоб рақамларида депонентланган бенефицар маблағлар эгаларининг шахсини аниқлаш учун оқилона чораларни кўришни, катта миқёсдаги ва аҳамиятли давлат идорасининг мансабдор шахси ваколатларига бугунги кунда ёки ундан олдин эга бўлган шахслар, уларнинг оила аъзолари ва улар билан яқиндан алоқа қиладиган ҳамкорлар ёки юқорида санаб ўтилган шахслар номидан очилмоқчи бўлган ёки олиб борилаётган ҳисоб рақамларини янада кучлироқ назорат қилинишини талаб қилиш учун ушбу иштирокчи давлатнинг ички қонунчилигига мувофиқ тарзда талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради. Бундай қатъий чоралар шубҳали операцияларни мантиқий чоралар доирасида фош қилишга йўналтирилган бўлиб, ваколатли органларга тегишли маълумотлар етказилиши учун мўлжалланган ва молия муассасаси ҳар қандай қонуний мижоз билан иш юритишига тўсқинлик қиладиган ёки таъқиқлайдиган тарзда талқин этилмаслиги лозим.


2. Мазкур модданинг 1-бандида кўзда тутилган чораларнинг амалга оширилишини енгиллаштириш мақсадида ҳар бир иштирокчи давлат, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ тарзда ҳамда пул маблағларини легаллаштиришга қарши кураш олиб борувчи минтақавий, минтақалараро ва кўп томонлама ташкилотларнинг тегишли ташаббусларига таянган ҳолда:
а) ҳисоб рақамларига ўзининг юрисдикцияси дахл қиладиган молия муассасалари томонидан назоратнинг янада қатъийроқ чоралари кўрилиши кутилаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг тоифаларига, алоҳида эътибор берилиши лозим бўлган ҳисоб рақамлари ва операцияларнинг турларига, ҳамда ҳисоб рақамларини очиш ва юритиш бўйича тегишли чораларга, шунингдек шу каби ҳисоб рақамларига нисбатан қабул қилинувчи ҳисоб рақамлари бўйича олиб бориладиган ҳисобот ва молиявий ҳужжатларга нисбатан тавсиявий кўрсатмалар чиқаради, ва
b) тегишли ҳолатларда, ўзининг юрисдикцияси дахл қиладиган молия муассасаларини бошқа иштирокчи давлатнинг мурожаатига асосан ёки ўзиинг ташаббуси билан, бу каби молия муассасалари томонидан назоратнинг янада қатъийроқ чоралари кўрилиши кутилаётган ҳисоб рақамларига эга аниқ жисмоний ёки юридик шахслар тўғрисида, молия муассасаси томонидан бошқача тартибда аниқланиши мумкин бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларга қўшимча қилган тарзда, хабардор қилади.
3. Ҳар бир иштирокчи давлат, мазкур модданинг 2 (а)-банди контекстида ўзининг молия муассасалари, мазкур модданинг 1-бандида қайд этилган шахсларга дахлдор бўлган ҳисоб рақамлари ва операциялар тўғрисидаги ва таркибида камида мижознинг шахси, шунингдек, имкон қадар, бенефициар эгасига таълуқли бўлган маълумотлари мавжуд молиявий ҳужжатлар ва ҳисоботлар тегишли муддат давомида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган чораларни амалга оширади.
4. Мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳатти-ҳаракатлар натижасида топилган жиноий даромадлар ўтказмаларининг олдини олиш ва уларни фош қилиш мақсадида ҳар бир иштирокчи давлат ўзининг тартибга солувчи ва назорат органлари, жисмоний иштироки бўлмаган ёки ҳар қандай мувофиқлаштириладиган молиявий гуруҳ билан аффиляция қилинмаган банк муассасалари ёрдамида тегишли ва амалий чораларни амалга оширади. Ундан ташқари, иштирокчи давлатлар ўзларининг молия муассасаларига нисбатан бу каби молия муассасалари билан банк корреспондентлик муносабатларни ўрнатишни ёки бундай муносабатларни давом эттиришни рад қилиш, шунингдек жисмоний иштироки бўлмаган ёки ҳар қандай мувофиқлаштириладиган молиявий гуруҳ билан аффиляция қилинмаган банклар томонидан ҳисоб рақамларидан фойдаланишига рухсат берувчи хорижий молиявий муассасалар билан муносабатларни ўрнатишдан сақланиш каби талабларни ўрнатиш имкониятини кўриб чиқишлари мумкин.
5. Ҳар бир иштирокчи давлат ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ тарзда тегишли мансабдор шахсларга таълуқли молиявий маълумотларни ошкор қилиб беришни кўзда тутувчи самарали тизимларни ташкил қилиш имкониятларини кўриб чиқади ва ушбу талабларга риоя қилинмаслиги учун тегишли жазо чораларини белгилайди. Ҳар бир иштирокчи давлат, шунингдек, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳатти-ҳаракатлар орқали топилган жиноий даромадларни қайтариш мақсадида текширув олиб бориш, ҳуқуқларини баён қилиш ва тегишли чораларни кўриш учун зарур бўлган ҳолатларда ўзининг ваколатли органларига бошқа иштирокчи давлатнинг ваколатли органлари билан бундай маълумотлар билан алмашишига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни қабул қилиш имкониятини кўриб чиқади.
6. Ҳар бир иштирокчи давлат бирор бир хорижий мамлакатдаги ҳар қандай молиявий ҳисоб рақамга нисбатан манфаатга ёки имзо қўйиш ҳуқуқига ёхуд бошқа ваколатга эга бўлган мансабдор шахслар учун бу ҳақда тегишли органларга хабар бериш ва бу каби ҳисоб рақамларга таълуқли ҳисобот олиб бориш талабини белгилаш учун ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ тарзда талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни қабул қилиш имкониятини кўриб чиқади. Бу каби чоралар, шунингдек, бундай талабларга риоя қилмаслик учун тегишли санкциялар қўлланилишини кўзда тутадилар.



Download 125.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling