Бирлашган миллатлар ташкилотининг
Download 125.3 Kb.
|
БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси
69-модда. Тузатишлар
1. Мазкур Конвенция кучга кирганидан кейин 5 йил ўтиб иштирокчи давлат тузатиш киритишни таклиф қилиши ва уни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига юбориши мумкин, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби таклиф қилинаётган тузатишни кўриб чиқиш ва унинг юзасидан резолюция чиқариш мақсадида таклифни иштирокчи давлатлар ва иштирокчи давлатлар Конференциясига жўнатади. Иштирокчи давлатлар Конференцияси ҳар бир тузатиш бўйича консенсусга эришиш учун барча чораларни ишга солади. Агар консенсусга эришиш бўйича барча чоралар қўлланилсада, лекин келишувга эришилмаса, у ҳолда тузатишни қабул қилиш учун иштирокчи давлатлар Конференцияси мажлисида бўлган ва овоз беришда иштирок этаётган иштирокчи давлатларнинг учдан икки қисми овози талаб қилинади. 2. Иқтисодий интеграциянинг минтақавий ташкилоти ўз ваколатлари доирасига кирадиган масалаларда овоз бериш ҳуқуқларини мазкур моддага биноан, мазкур Конвенцияга иштирокчи ҳисобланган ўзларининг ташкилотларига аъзо давлатлар сонига тенг овозга эга бўлган ҳолда амалга оширадилар. Бундай ташкилотлар, агар уларга аъзо давлатлар ўзларига тегишли овоз бериш ҳуқуқларини амалга ошираётган бўлсалар, у ҳолда ўзларининг овоз бериш ҳуқуқларидан фойдаланмайдилар ва аксинча. 3. Мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ қабул қилинган тузатиш иштирокчи давлатлар томонидан ратификация қилиниши, қабул қилиниши ёки тасдиқланиши лозим. 4. Мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ қабул қилинган тузатиш, иштирокчи давлатга нисбатан, у томондан ушбу тузатиш қабул қилинганлиги ҳақидаги ратификацион ёрлиқ ёхуд тасдиқланганлиги тўғрисидаги ҳужжат сақлаш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига топширилганидан кейин 90 кун ўтиб кучга киради. 5. Тузатиш кучга кирганидан кейин у билан боғлиқ бўлишга розилик берган иштирокчи давлатлар учун ушбу тузатиш мажбурий бўлади. Бошқа иштирокчи давлатлар мазкур Конвенциянинг қоидалари, шунингдек, улардан олдин ратификация қилинган, қабул қилинган ёки тасдиқланган тузатишлар билан боғланиб қоладилар (уларни тўғридан тўғри қабул қиладилар). 70-модда. Денонсация (бекор қилиш) 1. Иштирокчи давлат мазкур Конвенцияни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига ёзма билдиришнома юбориш йўли билан денонсация (бекор) қилиши мумкин. Бундай денонсация Бош котиб билдиришнома олган кундан бошлаб бир йил ўтганидан кейин кучга киради. 2. Иқтисодий интеграциянинг минтақавий ташкилоти, агар унинг барча аъзо давлатлари мазкур Конвенцияни денонсация қилсалар мазкур Конвенциянинг иштирокчиси эмас деб ҳисобланади. 71-модда. Депозитарий ва тиллар 1. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби мазкур Конвенцияга депозитарий қилиб тайинланади. 2. Инглиз, араб, испан, хитой, рус ва француз тилларида ёзилган матнлари аслига тўғри бўлган Мазкур Конвенциянинг асл нусхаси сақлаш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига топширилади. ЮҚОРИДАГИЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ УЧУН ўз ҳукуматлари томонидан ушбу мақсадларда лозим даражада ваколат берилган қуйида имзо қўйган мутасадди вакиллар мазкур Конвенцияни имзоладилар. 1 Ривожланишни молиялаштириш мавузсидаги халқаро конференция ҳисоботи, Монтеррей шаҳри, Мексика, 2002 йил 18-22 март (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг нашри, сотувда R.02.II.A.7-сони остида), I боб, I резолюция, илова. 2 Барқарор ривожланиш бўйича юқори даражадаги умумжаҳон учрашуви ҳисоботи, Йоханнесбург, Жанубий Африка, 2002 йил 26 август – 4 сентябр (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг нашри, сотувда R.03.II.A.1-сони остида), I боб, I резолюция, илова. 3 А/58/422 ва Add.1. 4 Е/1996/99 ҳужжатини кўринг. 5 Official Journal of the European Communities, C 195, 25 June 1997. 6 Corruption and Integrity Improvement Initiatives in Developing Countries (United Nations publication, Sales No. E.98.III.B.18) ни кўринг. 7 Council of Europe, European Treaty Series, No. 173. 8 Ibid., No. 174. Download 125.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling