Бирлашган миллатлар ташкилотининг


Download 125.3 Kb.
bet11/24
Sana21.04.2023
Hajmi125.3 Kb.
#1375939
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24
Bog'liq
БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси

24-модда. Жиноятни яшириш

Ҳар бир иштирокчи давлат мазкур Конвенциянинг 23-моддасида келтирилган қоидаларга таъсир кўрсатмаган тарзда мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган ҳар қандай жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин ушбу жиноятлар содир этилишида иштирок этмаган бўлсада, тегишли шахсга бу мол-мулк мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган ҳар қандай жиноий ҳаракатлар содир этилиши натижасида орттирилган мол-мулкни яшириш ёки доимий равишда ушлаб туриш каби ҳаракатларни, агарда улар атайин содир этилган бўлса, буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўриш имкониятини кўриб чиқади.


25-модда. Одил судловнинг амалга оширилишига тўсқинлик қилиш


Ҳар бир иштирокчи давлат қуйида кўрсатилган ҳаракатлар атайлаб содир этилганда буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чоралар кўради:


а) мазкур Конвенцияга мувофиқ жиноят деб тан олинган ҳаракатлар содир этилганлиги муносабати амалга оширилаётган жараён давомида сохта маълумотлар беришга мажбур қилиш ёки маълумотларни бериш ёхуд маълумотларни тақдим этиш жараёнига аралашиш мақсадида жисмоний куч ишлатиш, пўписа қилиш ёки қўрқитиш ёхуд ваъда бериш ёки ноқонуний устунликни таклиф қилиш ёки тақдим этиш;
b) мазкур Конвенцияга мувофиқ жиноят деб тан олинган ҳаракатлар содир этилганлиги муносабати амалга оширилаётган жараён давомида суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мансабдор шахси томонидан ўзининг хизмат вазифаларини бажаришига аралашиш мақсадида жисмоний куч ишлатиш, дўқ-пўписа қилиш ёки қўрқитиш. Мазкур кичик банддаги ҳеч нарса иштирокчи давлатларнинг мансабдор шахсларининг бошқа тоифаларининг ҳимоя қилинишини таъминловчи қонунчиликка эга бўлиш ҳуқуқига таъсир кўрсатмайди.


26-модда. Юридик шахсларнинг жавобгарлиги

1. Ҳар бир иштирокчи давлат, ўзининг ҳуқуқий принципларини ҳисобга олган тарзда, юридик шахсларнинг мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳаракатларда иштироки учун жавобгарлигини аниқлашда талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради.


2. Юридик шахсларнинг жавобгарлиги, иштирокчи давлатнинг ҳуқуқий принципларига риоя қилиш шарти билан, жиноий, фуқаролик-ҳуқуқий ёки маъмурий бўлиши керак. (русчада мумкин)
3. Бундай жавобгарликнинг юклатилиши жиноят содир этган жисмоний шахсларнинг жиноий жавобгарлигига таъсир кўрсатмайди.
4. Ҳар бир иштирокчи давлат, хусусан, ушбу моддага мувофиқ жавобгарликка тортилаётган юридик шахсларга нисбатан самарали, мутаносиб ва тўхтатувчи таъсирга эга бўлган жиноий ёки жиноий бўлмаган чоралар, шу жумладан пуллик жарималар қўлланилишини таъминлайди.


27-модда. Иштирок ва суиқасд

1. Ҳар бир иштирокчи давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирор бир жиноий ҳаракатни содир этишда ҳар қандай сифатда, масалан, шерик, ёрдамчи ёки далолатчи сифатида қатнашишни ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ тарзда жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат деб тан олинишини талаб қилиши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради.


2. Ҳар бир иштирокчи давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирор бир жиноий ҳаракатни содир этишга суиқасд қилиш ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ тарзда жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат деб тан олинишини талаб қилиши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради.
3. Ҳар бир иштирокчи давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирор бир жиноий ҳаракатни содир этишга тайёргарликни ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ тарзда жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат деб тан олинишини талаб қилиши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради.


28-модда. Англаб етиш, мақсад қилиш ва қасд жиноятнинг элементлари сифатида

Мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирор бир жиноий ҳаракатнинг элементлари сифатида талаб этиладиган англаб етиш, мақсад қилиш ва қасддан содир этиш ниятида бўлиш ишнинг объектив асл ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши мумкин.





Download 125.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling