Бирлашган миллатлар ташкилотининг


III боб Жиноятчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти


Download 125.3 Kb.
bet9/24
Sana21.04.2023
Hajmi125.3 Kb.
#1375939
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси

III боб


Жиноятчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти


15-модда. Давлат идораси мансабдор шахсига пора бериш

1. Ҳар бир иштирокчи давлат қуйида кўрсатилган ҳаракатлар атайлаб содир этилганда буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради:


a) давлат идораси мансабдор шахсига шахсан ёки воситачилар орқали ушбу мансабдор шахснинг ўзи учун ёхуд бошқа жисмоний ёки юридик шахс учун, ушбу мансабдор шахс ўз лавозим вазифаларини бажариш вақтида бирор бир ҳаракатни амалга ошириши ёки ҳаракат қилмаслиги мақсадида, ҳар қандай ноқонуний устунликни ваъда қилиш, таклиф қилиш ёки тақдим қилиш;
b) ҳар қандай мансабдор шахс ўз лавозим вазифаларини бажариш вақтида бирор бир ҳаракат ёки ҳаракатсизлик мақсадида мансабдор шахснинг ўзи учун ёхуд бошқа жисмоний ёки юридик шахс учун бирор бир ноқонуний устунликни шахсан мансабдор шахс томонидан ёки воситачилар орқали талаб қилиб ёки қабул қилиб олиш.


16-модда. Хорижий давлат мансабдор шахсларига ва халқаро давлат ташкилотларининг мансабдор шахсларига пора бериш
1. Ҳар бир иштирокчи давлат хорижий давлат мансабдор шахсига ёки халқаро давлат ташкилотнинг мансабдор шахсига шахсан ёки воситачилар орқали мансабдор шахснинг ўзи учун ёхуд бошқа жисмоний ёки юридик шахс учун, ушбу мансабдор шахс халқаро ишларни юритиш юзасидан тижорат ёки бошқа ноқонуний устунликка эга бўлиш учун ўз лавозим вазифаларини бажариш вақтида ҳар қандай ҳаракатни амалга ошириши ёки ҳаракат қилмаслиги мақсадида бирор бир устунликни ваъда қилиш, таклиф қилиш ёки тақдим қилиш, агарда улар атайин содир этилган бўлса, буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради.
2. Ҳар бир иштирокчи давлат хорижий давлат мансабдор шахсига ёки халқаро давлат ташкилотининг мансабдор шахсига шахсан ёки воситачилар орқали мансабдор шахснинг ўзи учун ёхуд бошқа жисмоний ёки юридик шахс учун, ушбу мансабдор шахс ўз лавозим вазифаларини бажариш вақтида ҳар қандай ҳаракатни амалга ошириши ёки ҳаракат қилмаслиги мақсадида бирор бир устунликни ваъда қилиш, таклиф қилиш ёки тақдим қилиш, агарда улар атайин содир этилган бўлса, буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўриш имкониятини кўриб чиқади.


17-модда. Давлат идорасининг мансабдор шахси томонидан мол-мулк талон-тарож қилиниши, ноқонуний ўзлаштирилиши ёки кўзда тутилмаган мақсадларда ишлатилиши


Ҳар бир иштирокчи давлат мансабдор шахснинг ўзи ёхуд бошқа жисмоний ёки юридик шахс фойда олиши мақсадида хизмат мавқеига кўра ушбу мансабдор шахснинг қарамоғида бўлган бирор бир мол-мулк, давлат ёки хусусий маблағларни ёхуд қимматли қоғозлар ёки ҳар қандай бошқа қимматли предметни мансабдор шахс томонидан талон-тарож қилиниши, ноқонуний ўзлаштирилишини ёки кўзда тутилмаган бошқа мақсадларда ишлатилишини, агарда улар атайин содир этилган бўлса, буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради.


18-модда. Ғаразли мақсадларда мавқеидан фойдаланиш

Ҳар бир иштирокчи давлат қуйида кўрсатилган ҳаракатлар атайлаб содир этилганда буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чоралар кўриш имкониятини кўриб чиқади:


а) мансабдор шахсга ёки ҳар қандай бошқа шахсга шахсан ёки воситачилар орқали иштирокчи давлатнинг маъмурияти ёки давлат органидан ушбу ҳаракатларнинг биринчи ташаббускори ёки ҳар қандай бошқа шахс учун бирор бир ноқонуний устунликларни олиб бериш мақсадида ушбу мансабдор шахс ёки бошқа шундай шахс ўзининг ҳақиқий ёки тахмин қилинган нуфузини суиистеъмол қилиши эвазига бирор бир ноқонуний устунликларни ваъда қилиш, таклиф қилиш ёки тақдим қилиш;
b) мансабдор шахс томонидан ёки воситачилар орқали мансабдор шахс ёки бошқа шундай шахс иштирокчи давлатнинг маъмурияти ёки давлат органидан шахсан ўзи ёки бошқа шахс учун бирор бир ноқонуний устунликларни олиб бериш мақсадида ушбу мансабдор шахс ёки бошқа шундай шахс ўзининг ҳақиқий ёки тахмин қилинган нуфузини суиистеъмол қилиши учун бирор бир ноқонуний устунликларни талаб қилиб ёки қабул қилиб олиш.



Download 125.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling