Бирлашган миллатлар ташкилотининг
Download 125.3 Kb.
|
БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси
8-модда. Давлат идораси мансабдор шахсларининг одоб-ахлоқ қоидалари
1. Коррупцияга қарши кураш олиб бориш мақсадида ҳар бир иштирокчи давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ тарзда, бошқа фазилатлар қатори, ўзининг давлат идораси мансабдор шахсларининг ҳалоллиги, тўғрилиги ва масъулиятлилигини рағбатлантиради. 2. Хусусан, давлат идорасининг мансабдор шахси функцияларини тўғри, виждонан ва тегишли тарзда бажариш учун ҳар бир иштирокчи давлат ўз институционал ва ҳуқуқий тизимлари доираларида одоб-ахлоқ қоидалари ёки стандартларни жорий қилишга интилади. 3. Мазкур модда қоидаларини амалга ошириш мақсадида ҳар бир иштирокчи давлат, тегишли ҳолларда ва ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ тарзда, минтақавий, минтақалараро ва кўп томонлама ташкилотларнинг тегишли ташаббусларини инобатга олади. Бунда, БМТ Бош Ассамблеясининг 1996 йил 12 декабрдаги 51/59-сонли резолюциясининг иловасида ўрин олган Давлат мансабдор шахсларининг одоб-ахлоқи бўйичахалқаро кодексини мисол қилиб келтириш мумкин. 4. Шу билан биргаликда, ҳар бир иштирокчи давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ тарзда, давлат идораси мансабдор шахслари ўз функцияларини бажаришлари вақтида уларга маълум бўлиб қолган коррупцион ҳатти-ҳаракатлар тўғрисида тегишли органларга хабар беришларини енгиллаштирувчи чора ва тизимларни ўрнатиш имкониятини кўриб чиқади. 5. Ҳар бир иштирокчи давлат, тегишли ҳолларда ва ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ тарзда, давлат идораси мансабдор шахсларини тегишли органларга, бошқа маълумотлар қатори, давлат идорасининг мансабдор шахси сифатида бажараётган функцияларига нисбатан манфаатлар тўқнашувини юзага келтириши мумкин бўлган хизматдан ташқари фаолият, машғулотлар, инвестициялар, активлар ҳамда муҳим туҳфа ёки нафлар тўғрисида декларацияларни тақдим этишга мажбур қиладиган чора ва тизимларни ўрнатишга ҳаракат қилади. 6. Ҳар бир иштирокчи давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига асосан, мазкур моддага мувофиқ белгиланган қоида ёки стандартларни бузаётган давлат идораси мансабдор шахсларига нисбатан интизомий ёки бошқа чораларни жорий қилиш имкониятини кўриб чиқади. 9-модда. Давлат харидлари ва давлат маблағларини бошқариш 1. Ҳар бир иштирокчи давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ тарзда, бошқа хусусиятлар қатори коррупциянинг олдини олиш нуқтаи назаридан, шаффофлик, рақобат ва қарор қабул қилишнинг холисона мезонларига асосланган тегишли харид тизимларини яратиш учун зарурий чораларни кўради. Улардан фойдаланиш мобайнида тегишли мезон кўрсаткичларни кўзда тутиши мумкин бўлган бундай тизимлар, бошқа жиҳатлар қатори, қуйидагиларга даҳлдордир: a) савдоларнинг потенциал иштирокчиларига ўзларининг тендер бўйича аризаларини тайёрлаш ва тақдим этиш учун етарли вақт бериш мақсадида, харид қилиш таомиллари ва олди-сотти шартномалар тўғрисидагимаълумотни, шу жумладан тендер савдода иштирок этиш таклифлари ҳақидаги ва шартномаларни тузиш тўғрисидаги тегишли ёки ўринли маълумотни оммавий ахборот воситаларида чоп этиш; b) иштирок этиш шартларини, шу жумладан танлов ва шартнома тузиш ҳақидаги қарорларни қабул қилиш мезонларини ва савдоларни ўтказиш қоидаларини олдиндан белгилаш ва уларни оммавий ахборот воситаларида чоп этиш; c) кейинчалик қоида ва таомиллар қўлланилишининг тўғрилигини текширишни енгиллаштириш мақсадида давлат харидлари тўғрисида қабул қилинган қарорлар юзасидан олдиндан белгиланган ва холисона мезонларни қўллаш; d) мазкур бандга мувофиқ белгиланган қоида ёки таомилларга риоя қилинмаган ҳолларда ҳақ-ҳуқуқ талаб қилиш ҳамда ҳуқуқий ҳимоянинг юридик воситаларини таъминлаш учун самарали ички назорат тизими, шу жумладан норозилик билдиришнинг самарали тизими; e) тегишли ҳолатларда харидлар учун масъул бўлган ходимларга оид масалаларни тартибга солиш чоралари, масалан, муайян давлат харидларига бўлган манфаатдорликни декларация қилиш талаби, текшириш таомиллари ва профессионал тайёргарлик даражасига қарата қўйиладиган талаблар. 2. Ҳар бир иштирокчи давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ тарзда, давлат маблағларини бошқаришда шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлашга ёрдам берувчи тегишли чораларни жорий қилади. Бундай чоралар, шу жумладан, қуйидагиларни қамраб олади: Download 125.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling