Бирлашган миллатлар ташкилотининг
II боб Коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар
Download 125.3 Kb.
|
БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси
II боб
Коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар 5-модда. Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш олиб бориш сиёсати ва амалиёти 1. Ҳар бир иштирокчи давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг негизи ташкил қилган тамойилларига мувофиқ, коррупцияга қарши кураш олиб бориш борасида, жамиятни жалб қилишга ёрдам берувчи ҳамда ҳуқуқ-тартибот, давлат фаолияти ва давлат мол-мулкини тўғри бошқариш, ҳалоллик ва аҳлоқий мустаҳкамлик, шаффофлик ва масъулиятлилик тамойилларини акс эттирадиган самарали ва мувофиқлаштирилган сиёсатни ишлаб чиқади ва амалга оширади ёки олиб боради. 2. Ҳар бир иштирокчи давлат коррупциянинг олдини олишга йўналтирилган самарали амалиёт турларини жорий қилиш ва рағбатлантиришга ҳаракат қилади. 3. Ҳар бир иштирокчи давлат коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш олиб бориш нуқтаи назаридан тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар ва маъмурий чораларнинг мувофиқлигини аниқлаш мақсадида уларни вақти-вақти билан баҳолашга ҳаракат қилади. 4. Иштирокчи давлатлар тегишли ҳолларда ва ўз ҳуқуқий тизимларининг асосий тамойилларига мувофиқ ушбу моддада келтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишга кўмаклашишда ўзаро ҳамда тегишли халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик қиладилар. Бундай ҳамкорлик коррупциянинг олдини олишга йўналтирилган халқаро дастур ва лойиҳаларда иштирок этишни ҳам ўз ичига олиши мумкин. 6- модда. Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш олиб бориш бўйича органи ёки органлари 1. Ҳар бир иштирокчи давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ, қуйида кўрсатилган чораларни қўллаш орқали, коррупциянинг олдини олиш бўйича орган ёки, тегишли ҳолатларда, органларнинг ташкил қилинишини қуйидаги чоралар ёрдамида таъминлайди: a) мазкур Конвенциянинг 5 моддасида тилга олинган сиёсатни олиб бориш ва, тегишли ҳолларда, бундай сиёсат олиб борилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш; b) коррупциянинг олдини олиш масалалари бўйича билимларни кенгайтириш ва тарқатиш; 2. Ҳар бир иштирокчи давлат мазкур модданинг 1-бандида баён этилган орган ёки органларга, улар ҳар қандай самарали ва ҳар қандай номақбул таъсирдан холи шароитларда ўз вазифаларини ўз ҳуқуқий тизимларининг асосий тамойилларига мувофиқ бажаришларига имкон яратадиган фаолиат учун зарурий мустақилликни таъминлайди. Уларга юклатилган функцияларни бажариш учун талаб этилиши мумкин бўлган керакли моддий ресурслар ва мутахассис ходимларни таъминлаш лозим. 3. Ҳар бир иштирокчи давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда бошқа иштирокчи давлатларга ёрдам бериши мумкин бўлган орган ёки органларнинг номи ва манзили тўғрисида хабар қилади. 7-модда. Давлат сектори 1. Ҳар бир иштирокчи давлат, тегишли ҳолларда ва ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ, фуқаро хизматчиларни ва, тегишли вазиятларда, бошқа, сайланмайдиган давлат идорасининг мансабдор шахсларини ишга қабул қилиш, олиш, хизматни ўташ, хизматда юқори мансабга кўтарилиш ва истеъфога чиқишнинг: a) самарадорлик ва шаффофлик тамойилларига ҳамда фаолият бенуқсонлиги, адолат ва қобилият каби холисона мезонларга асосланган; b) тегишли ҳолатларда коррупция ва, маълум ҳолатларда бундай лавозимлардаги тегишли кадрлар ротацияси нуқтаи назаридан, айниқса заиф ҳисобланган давлат идорасининг мансабдор шахси лавозимларини эгаллаш учун кадрлар танлаш ва тайёрлашнинг тегишли таомилларини ўз ичига олган; c) иштирокчи давлатнинг иқтисодий ривожланганлик даражасини ҳисобга олган ҳолда, тегишли мукофот тўлаш ва адолатли маошларни белгилашга хизмат қиладиган; d) бундай шахслар давлат идорасининг мансабдор шахси вазифаларини тўғри, виждонан ва тегишли даражада бажариш талабларига жавоб беришлари мумкин бўлиши учун маърифий ва ўқув дастурларни амалга оширишга ёрдам берувчи ҳамда коррупцияга йўл қўйиш хавфи мавжуд бўлган, шунингдек,ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган хатарларни чуқурроқ англашлари мақсадида уларнинг ихтисослашган ҳамда мувофиқ билим ва малакага эга бўлишларини таъминлайдиган тизимларини яратиш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Бундай дастурларда, тегишли соҳаларда жорий этилган одоб-ахлоқ қоидалари ёки стандартлари асос қилиб кўрсатилган бўлиши мумкин. 2. Шунингдек, давлат идорасининг мансабдор шахси лавозимларига сайланадиган номзодлар ва сайловларга қарата мезонларни белгилаш учун ҳар бир иштирокчи давлат, мазкур Конвенциянинг мақсадларига ва ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ тарзда, тегишли қонунчилик ва маъмурий чораларни тадбиқ қилиш масалаларини кўриб чиқади. 3. Шу билан бирга, сайлов йўли билан давлат идорасининг мансабдор шахси лавозимларига сайланадиган номзодларни ва, тегишли ҳолларда, сиёсий партияларни молиялаштиришда шаффофликни кучайтириш учун ҳар бир иштирокчи давлат, мазкур Конвенциянинг мақсадларига ва ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ тарзда, тегишли қонунчилик ва маъмурий чораларни тадбиқ қилиш масалаларини кўриб чиқади. 4. Ҳар бир иштирокчи давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ тарзда, шаффофликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳамда манфаатлар тўқнашуви юзага келишининг олдини оладиган тизимларни яратиш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Download 125.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling