Бирлашган миллатлар ташкилотининг
Download 125.3 Kb.
|
БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси
a) давлат бюджетини тасдиқлаш таомиллари;
b) тушум ва харажатлар тўғрисидаги ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш; c) бухгалтерия ҳисоботи ва аудит стандартлари тизими ва бу билан боғлиқ бўлган назорат; d) хатарларни бошқариш ва ички назорат бўйича самарали ва амалий натижа берадиган тизимлар; ҳамда e) мазкур бандда белгиланган талабларга амал қилинмаган тегишли ҳолларда, уларни тўғрилаш. 3. Ҳар бир иштирокчи давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ тарзда, давлат маблағларининг кирим-чиқимига таълуқли бўлган бухгалтерия китоблари, ёзувлар, молиявий маълумотлар ёки бошқа ҳужжатларнинг бут сақланишини таъминлаш учун талаб этилиши мумкин бўлган фуқаролик-ҳуқуқий ва маъмурий чораларни кўради. 10-модда. Давлат секторида ҳисобдорлик Коррупцияга қарши кураш олиб бориш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир иштирокчи давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ тарзда, унинг давлат идоралари маъмуриятининг, шу жумладан унинг ташкилий тузилмаси, фаолияти ва тегишли ҳолларда, қарорларни қабул қилиш жараёнларининг нисбатан, шаффофлигини кучайтириш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни тадбиқ қилади. Жумладан, бундай чоралар, қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: a) давлат идоралари маъмуриятининг ташкилий тузилмаси, фаолияти ва қарор қабул қилиши жараёнлари тўғрисидаги, ҳамда шахсий ҳаёт ва маълумотларни ҳимоя қилиш тамойилларини ҳисобга олган ҳолда, аҳоли манфаатларига таъсир кўрсатадиган қарорлар ва юридик амаллар юзасидан бўлган ахборотга аҳолининг тегишли ҳолларда эга бўлишига имкон берувчи таомил ёки қоидаларни қабул қилиш; b) тегишли ҳолларда, аҳолининг қарор қабул қилувчи ваколатли органлар ҳузурига киришига имкон яратиш мақсадида маъмурий таомилларни соддалаштириш; ва c) давлат идоралари маъмуриятида коррупция хатарлари тўғрисидаги даврий ҳисоботларни ўз ичига олиши мумкин бўлган ахборотларни чоп этиш. 11-модда. Суд ва прокуратура идораларига доир чоралар 1. Суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва унинг коррупцияга қарши кураш олиб боришда ҳал қилувчи вазифа бажаришини инобатга олган ҳолда, ҳар бир иштирокчи давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ тарзда ва суд идораларининг мустақиллигига путур етказмаган равишда, судьялар ва суд идоралари ходимлари ҳалоллиги ва тўғрилигини ошириш ҳамда улар орасида коррупциянинг илдиз отишига ҳеч қандай йўл қўйилмаслиги учун чораларини кўради. Бундай чоралар судьялар ва суд идоралари ходимларининг ҳатти-ҳаракатларига таълуқли қоидаларни ўз ичига олиши мумкин. 2. Мазкур модданинг 1-бандида баён этилган чоралар прокуратура органлари суд ҳокимияти таркибига кирмайдиган, лекин суд органларига берилган мустақилликка эга бўлган иштирокчи давлатларнинг прокуратура органларида қўлланилиши мумкин. 12-модда. Хусусий сектор 1. Ҳар бир иштирокчи давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ тарзда, хусусий секторда коррупциянинг олдини олиш, бухгалтерия ҳисоботи ва аудити стандартларини кучайтириш ва, тегишли ҳолларда, бундай чораларга риоя қилинмаслиги учун самарали, мутаносиб ва таъсирли фуқаролик-ҳуқуқий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликни ўрнатиш чораларини кўради. 2. Бундай мақсадларга эришишга қаратилган чоралар, жумладан, қуйидагиларни ҳам қамраб олиши мумкин: a) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тегишли хусусий ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни тарғиб қилиш; b) тегишли хусусий ташкилотлар ҳалол фаолият юритишларини таъминлашга йўналтирилган стандарт ва таомилларни, шу жумладан тадбиркорлар ва барча тегишли касб-ҳунарга эга шахсларни ўз фаолиятларини тўғри, виждонан ва тегишли даражада амалга оширишлари учун, шунингдек, манфаатлар тўқнашуви юзага келишининг олдини олиш ҳамда тижорат корхоналари ўртасидаги муносабатларда ҳамда бундай корхоналар ва давлат ўртасидаги шартномавий муносабатларда ҳалол тижорат амалиёти қўлланилишини рағбатлантиришга қаратилган стандарт ва таомилларни ишлаб чиқишни тарғиб қилиш; c) хусусий ташкилотлар фаолиятида шаффофликни тарғиб қилиш, шу жумладан, тегишли ҳолларда, корпоратив ташкилотларни яратиш ва уларни бошқаришга дахлдор бўлган юридик ва жисмоний шахсларни солиштириш чораларини кўриш; d) хусусий ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи, шу жумладан, давлат органлари томонидан тижорат фаолиятини юритиш учун тақдим этиладиган субсидия ва лицензияларга оид таомиллар суиистеъмол қилинишининг олдини олиш; e) собиқ давлат идораси мансабдор шахсларининг профессионал фаолиятига нисбатан ёки бундай мансабдор шахслар хусусий сектордан истеъфога ёки пенсияга чиққанларидан кейин уларнинг ишига нисбатан (бундай фаолият ёки иш ушбу мансабдор шахслар ўз лавозимларини эгаллаб турганда ёки бундай ишлар устидан назорат олиб борганларида уларнинг функциялари билан бевосита боғлиқ бўлган ҳолатларда), тегишли вазиятларда ва оқилона муддатга чекловлар белгилаш йўли билан манфаатлар тўқнашуви юзага келишининг олдини олиш; f) коррупцион ҳаракатларнинг олдини олиш ва фош қилишда ёрдам бериш ҳамда бундай хусусий ташкилотларнинг ҳисоб рақамлари ва керакли молиявий ҳужжатларини тегишли аудит ва сертификатлаштириш таомилларидан ўтказиш мумкин бўлиши учун хусусий ташкилотлар, уларнинг тузилиши ва катта-кичиклигини ҳисобга олган ҳолда, ички аудит назоратини юритиш учун етарли механизмларга эга бўлишларини таъминлаш. 3. Коррупциянинг олдини олиш мақсадида ҳар бир иштирокчи давлат, ўз ички қонунчилиги ва бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ҳисоботлар ҳамда бухгалтерия ҳисоблари ва стандартларини тақдим этишни тартибга солувчи қоидаларга мувофиқ тарзда, қуйида кўрсатилган ва мазкур Конвенция билан эътироф этилган ҳар қандай жиноятни содир этиш учун қўлланиладиган ҳаракатларни таъқиқлаш учун талаб этилиши мумкин бўлган чораларни кўради: Download 125.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling