Бирлашган миллатлар ташкилотининг


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг


Download 125.3 Kb.
bet3/24
Sana21.04.2023
Hajmi125.3 Kb.
#1375939
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг
коррупцияга қарши Конвенцияси


Преамбула


Мазкур Конвенцияга аъзо давлатлар,

коррупция оқибатида жамиятнинг барқарорлиги ва хавфсизлиги учун ўртага чиқаётган муаммо ва таҳдидларнинг жиддийлиги, бу эса ўз навбатида, демократик институтлар ва қадриятлар, ахлоқий қадриятлар ва адолатга путур етказаётганлиги ва барқарор ривожланиш ва ҳуқуқ-тартиботга зарарли таъсир кўрсатаётганлиги боис ташвишга тушиб




шунингдек, коррупция ва жиноятчиликнинг бошқа шакллари, хусусан, уюшган ва иқтисодий жиноятчилик ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги, шу жумладан ноқонуний пул маблағларини легаллаштирилишидан хавотирга тушиб,

давлатлар ресурсларининг катта улушини ташкил этиши таҳмин қилинган катта ҳажмдаги активлар билан боғлиқ бўлган ва ушбу давлатларнинг сиёсий барқарорлиги ва изчил ривожланишини таҳдид остида солаётган коррупция ҳолатларидан хавотирга тушиб,


ҳозирги кунда коррупция маҳаллий бир муаммодан барча мамлакатлар жамияти ва иқтисодиётига ўз таъсирини кўрсатаётган ва шу сабабли коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш олиб бориш соҳасида халқаро ҳамкорликнинг ниҳоятда муҳим аҳамият касб этишининг омили бўлган трансмиллий муаммога айланганлигига ишонч ҳосил қилиб,




шунингдек, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши самарали кураш олиб бориш учун кенг қамровли ва барча соҳалар бирлашган ҳолда ёндашиш зарур эканлигига қатъий амин бўлиб,


ҳамда самарали тарзда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш олиб бориш соҳасида давлатлар салоҳиятни кучайтириш ва институтларини ривожлантириш йўли билан давлатларнинг имкониятларини кенгайтиришда техник ёрдам кўрсатилиши муҳим рол ўйнаши мумкинлигига ишонч билдириб,

ноқонуний йўл билан шахсий мол-мулк орттириш демократик институтлар, миллий иқтисодиёт ва ҳуқуқ-тартиботга жиддий путур етказиши мумкинлигини қатъий тан олиб,


ноқонуний йўл билан орттирилган активлар халқаро жўнатмаларининг янада самарали олдини олиш, уларни фош қилиш ва чек қўйиш, ҳамда активларни қайтаришга йўналтирилган чораларни кўришда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қатъият билдириб,


мулкий ҳуқуқларни аниқлаш мақсадида жиноий, фуқаролик ёки маъмурий қонунчиликни ижро этиш жараёнида тегишли тарзда қонун ижросини таъминлаш борасидаги асосий тамойилларни эътироф этиб,


коррупциянинг олдини олиш ва унга барҳам бериш – бу барча давлатларнинг вазифаси эканлигини ва бу соҳадаги ўз саъй-ҳаракатлари самарадорлигини таъминлаш учун улар фуқаролик жамияти, нодавлат ташкилотлар ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган ташкилотлар каби давлат секторига кирмаган жисмоний шахслар ва гуруҳлар кўмаги ва иштирокида ўзаро ҳамкорлик қилишлари лозимлигини ҳисобга олиб,


давлат фаолияти ва давлат мол-мулкини тегишли тарзда бошқариш, шунингдек адолат, масъулият ва қонун олдида тенг жавобгарлилик, ҳалоллик ва аҳлоқий мустаҳкамлик, шунингдек, коррупцияни рад этадиган маданиятни шакллантиришга кўмаклашиш тамойилларини ҳам инобатга олиб,


Жиноятчиликнинг олдини олиш ва одил судлов комиссиясининг ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш олиб бориш соҳасидаги ишига юқори баҳо бериб,


ушбу соҳада иш олиб бораётган бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан Африка Иттифоқи, Европа Иттифоқи, Араб Давлатлари Лигаси, Америка Давлатлари Ташкилоти, Иқтисодий Ҳамкорлик ва Ривожланиш Ташкилоти ҳамда Божхона Ҳамкорлиги Кенгаши (Жаҳон Божхона Ташкилоти деб ҳам юритилади) томонидан олиб борилаётган ишларни далил сифатида келтириб,


коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш олиб бориш бўйича кўп томонлама ҳужжатларни, ва хусусан, Америка Давлатлари Ташкилоти томонидан 1996 йил 29 март куни қабул қилинган Коррупцияга қарши кураш бўйича америкалараро конвенцияси4, Европа Иттифоқи Кенгаши томонидан 1997 йил 26 майда қабул қилинган Европа Ҳамжамиятининг мансабдор шахсларига ёки Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг мансабдор шахсларига дахлдор бўлган коррупцияга қарши кураш бўйича конвенцияси5, Иқтисодий Ҳамкорлик ва Ривожланиш Ташкилоти томонидан 1997 йил 21 ноябрда қабул қилинган Халқаро тижорат амалиётларида хорижий мансабдор шахсларга пора беришга қарши кураш бўйича конвенцияси6, Европа Кенгаши Вазирлар Қўмитаси томонидан 1999 йил 27 январда қабул қилинган Коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги конвенцияси7, Европа Кенгаши Вазирлар Қўмитаси томонидан 1999 йил 4 ноябрда қабул қилинган Коррупция учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик тўғрисидаги конвенцияси8 ва Африка Иттифоқига аъзо давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари томонидан 2003 йил 12 июлда қабул қилинган Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича Африка Иттифоқи Конвенциясини миннатдорчилик билан инобатга олиб,


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенцияси9 2003 йил 29 сентябрдан бошлаб кучга кирганлигини маъқуллаган ҳолда,




қуйидагилар юзасидан келишиб олдилар:



Download 125.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling