Бирлашган миллатлар ташкилотининг
I боб Умумий қоидалар
Download 125.3 Kb.
|
БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси
I боб
Умумий қоидалар модда. Мақсадлар Мазкур Конвенциянинг мақсадлари қуйидагилардан иборат: а) коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг самара ва таъсирчанлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни қабул қилиш ва кучайтиришга ҳисса қўшиш; b) коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш олиб бориш, шу жумладан активларни қайтариш борасида халқаро ҳамкорлик ҳамда техник ёрдам кўрсатилишини рағбатлантириш, енгиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш; c) ҳалоллик ва аҳлоқий мустаҳкамлик, масъулиятлилик ҳамда давлат фаолияти ва давлат мол-мулкини талаб даражасида бошқаришни рағбатлантириш. 2-модда. Атамалар Ушбу Конвенциянинг мақсадлари учун: a) “давлат идорасининг мансабдор шахси” тушунчаси қуйидагиларни англатади: i) шахснинг мансаб даражасидан қатъи назар, доимий ёки муваққат шаклда, иш ҳақи эвазига ёки иш ҳақини олмасдан иштирокчи давлатнинг қонунчилик, ижроия, маъмурий ёки суд органида бирор лавозимни эгаллаб турган ҳар қандай тайинланадиган ёки сайланадиган шахс; ii) давлат муассасаси ёки давлат корхонаси учун бирор бир давлат вазифасини бажараётган ёки иштирокчи давлатнинг ички қонунчилигида белгиланган тартибда ва ушбу иштирокчи давлатнинг ҳуқуқ- тартибот жабҳасининг тегишли соҳасида қўлланиладиган тартибда давлат идорасининг ҳар қандай мансабдор шахси сифатида хизмат қилаётган ҳар қандай бошқа шахс; iii) иштирокчи давлатнинг ички қонунчилигида “давлат идорасининг мансабдор шахси” сифатида белгиланадиган ҳар қандай бошқа шахс. Бироқ, мазкур Конвенциянинг II бобида кўзда тутилган айрим муайян чораларни кўриш мақсадида, иштирокчи давлатнинг ички қонунчилигида белгиланган тартибда ва ушбу иштирокчи давлатнинг ҳуқуқ-тартибот жабҳасининг тегишли соҳасида қўлланиладиган тартибда давлат идорасининг мансабдор шахси сифатида бирор бир вазифани бажараётган ёки бундай мансабдор шахс сифатида хизмат қилаётган ҳар қандай шахс “давлат идорасининг мансабдор шахси” бўлиши мумкин; b) “хорижий давлат идорасининг мансабдор шахси” тушунчаси хорижий давлатнинг қонунчилик, ижроия, маъмурий ёки суд органида бирор бир лавозимни эгаллаб турган ҳар қандай тайинланадиган ёки сайланадиган, шунингдек, хорижий давлат учун, шу жумладан давлат муассасаси ёки корхонаси учун бирор бир давлат идорасининг мансабдор шахсивазифасини бажарувчи шахсни англатади; c) “халқаро давлат ташкилотининг мансабдор шахси” тушунчаси халқаро фуқаро хизматчиси ёки бундай ташкилот томонидан унинг номидан иш юритиш ваколати берилган ҳар қандай шахсни англатади; d) “мол-мулк” тушунчаси ҳар қандай моддий ёки номоддий, кўчмас ва кўчар активлар, буюм ёки ҳуқуқ шаклида ифодаланган активлар, шунингдек, бундай активларга мулкий ҳуқуқни, ёҳуд уларга бўлган қизиқишни исботлайдиган юридик ҳужжатлар ёки далолатномалар каби ҳар қандай активларни англатади; e) “жиноий фаолиятдан олинган даромадлар” тушунчаси бирор жиноятни содир этиш натижасида бевосита ёки билвосита харид қилинган ёки қўлга киритилган ҳар қандай мол-мулкни қамраб олади; f) “операцияларни ишга солмай тўхтатиб қўйиш (тўхтатиб туриш)” ёки “банд солиш” тушунчалари бундай мол-мулкни топшириш, шаклини ўзгартириш, бошқа шахсга бериш ёки кўчиришни таъқиқлаш, ёки суд қарори ёхуд бошқа ваколатли органнинг қарорига асосан бундай мулкка вақтинча эгалик қилиш ёки вақтинча уни назорат остига олишни англатади; g) “мусодара” – суд ёки бошқа ваколатли органнинг қарорига мувофиқ, мол-мулкдан бутунлай маҳрум этишни англатади; h) “асосий ҳуқуқбузарлик” – – ҳар қандай бир ҳуқуқбузарлик бўлиб, унинг содир этилиши натижасида олинган даромадларга нисбатан мазкур Конвенциянинг 23-моддасида келтирилган ва жиноят таркибини ташкил этадиган қилмишлар; i) “назорат остида етказиб бериш” - бирор жиноятни тергов қилиш ва уни содир этишда иштирок этган шахсларни аниқлаш мақсадида ноқонуний ёки шубҳа туғдирувчи юкларни бир ёки бир неча давлат ҳудудларидан ушбу давлатлар ваколатли органларининг рухсати билан ва назорати остида олиб чиқиш, олиб ўтиш ёки ушбу ҳудудларга олиб киришга қўлласа бўладиган услуб. 3- модда. Қўллаш доираси 1. Мазкур Конвенция, унинг қоидаларига мувофиқ, коррупциянинг олдини олиш, коррупция ҳолатларини тергов қилиш ва жиноий жавобгарликка тортиш ҳамда мазкур Конвенцияга мувофиқ жиноят йўли билан орттирилганлиги эътироф этилган даромадлар билан бўлган операцияларни ишга солмай тўхтатиб қўйиш (тўхтатиб туриш), банд солиш, мусодара қилиш ва қайтаришга нисбатан қўлланилади. 2. Мазкур Конвенцияни амалга ошириш мақсадида, агар унда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, айтиб ўтилган жиноятлар содир этилиши натижасида давлат мулкига зарар ёки талафот етказилган бўлиши шарт эмас. 4-модда. Суверенитетни ҳимоя қилиш 1. Иштирокчи давлатлар ўзларининг мазкур Конвенцияда назарда тутилган мажбуриятларини, суверен тенглик ва давлатларнинг ҳудудий дахлсизлик тамойиллари, шунингдек, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилига асосланиб амалга оширадилар. 2. Мазкур Конвенцияда келтирилган ҳеч бир қоида иштирокчи давлатларга бошқа давлатлар ҳудудида ушбу давлатларнинг ички қонунчилигига мувофиқ фақат шу давлатлар органларининг ваколатига кирувчи юрисдикция ва функцияларни амалга ошириш ҳуқуқини бермайди. Download 125.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling