Бирлашган миллатлар ташкилотининг


Download 125.3 Kb.
bet10/24
Sana21.04.2023
Hajmi125.3 Kb.
#1375939
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси

19-модда. Хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш

Ҳар бир иштирокчи давлат, хизмат ваколатларидан фойдаланишни ёки хизмат лавозимини суиистъемол қилишни, яъни мансабдор шахс ўз лавозим вазифаларини бажариш вақтида қонунга хилоф равишда шахсан ўзи ёки бошқа юридик ёхуд жисмоний шахс учун бирор бир ноқонуний устунликларни қўлга киритиш мақсадида бирор бир ҳаракатни амалга ошириши ёки ҳаракат қилмаслигини, агарда улар атайин содир этилган бўлса, буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўриш имкониятини кўриб чиқади.




20-модда. Ноқонуний тарзда бойлик орттириш
Ҳар бир иштирокчи давлат, ўз конституцияси ва ҳуқуқий тизимининг энг муҳим принципларига риоя қилиш шарти билан, ноқонуний тарзда бойлик орттилишини, яъни мансабдор шахс активлари унинг қонуний даромадларидан мантиқан асосланиб берила олмайдиган даражада ошиб кетишини, агарда улар атайин содир этилган бўлса, буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўриш имкониятини кўриб чиқади.


21-модда. Хусусий секторда пора бериш

Ҳар бир иштирокчи давлат ўзининг иқтисодий, молиявий ёки тижорат фаолияти давомида қуйида кўрсатилган ҳаракатлар, агарда улар атайлаб содир этилган бўлса, буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чоралар кўриш имкониятини кўриб чиқади:


а) хусусий сектор фаолиятини ташкил қилишга раҳбарлик қилаётган ёки ушбу ташкилотда ҳар қандай лавозимда ишлаётган шахснинг ўзига ёки бошқа шахсга, ушбу шахс ўз хизмат вазифаларига хилоф бўлган бирор бир ҳаракатни амалга ошириши ёки ҳаракат қилмаслиги эвазига шахсан ёки воситачилар орқали бирор бир устунликни ваъда қилиш, таклиф қилиш ёки тақдим қилиш;
b) хусусий сектор фаолиятини ташкил қилишга раҳбарлик қилаётган ёки ушбу ташкилотда ҳар қандай лавозимда ишлаётган шахснинг ўзига ёки бошқа шахсга, ушбу шахс ўз хизмат вазифаларига хилоф бўлган бирор бир ҳаракатни амалга ошириши ёки ҳаракат қилмаслиги эвазига шахсан ёки воситачилар орқали бирор бир ноқонуний устунликни талаб қилиб ёки қабул қилиб олиш.


22-модда. Хусусий секторда мулкнинг талон-тарож қилиниши


Ҳар бир иштирокчи давлат ўзининг иқтисодий, молиявий ва ёки тижорат фаолияти давомида хусусий сектор фаолиятини ташкил қилишга раҳбарлик қилаётган ёки ушбу ташкилотда ҳар қандай лавозимда ишлаётган шахс томонидан хизмат лавозимига кўра ушбу шахснинг қарамоғида бўлган бирор бир мол-мулк, хусусий маблағлар ёхуд қимматли қоғозлар ёки ҳар қандай бошқа қимматли предметнинг талон-тарож қилинишини, ноқонуний ўзлаштирилишини ёки кўзда тутилмаган бошқа мақсадларда ишлатилишини, агарда улар атайин содир этилган бўлса, буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чоралар кўриш имкониятини кўриб чиқади.


23-модда. Жиноий йўл билан орттирилган даромадларни легаллаштириш

1. Ҳар бир иштирокчи давлат ўзининг ички ҳуқуқий тизимининг энг муҳим принципларига мувофиқ қуйида кўрсатилган ҳаракатлар атайлаб содир этилганда буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни қабул қилади:


а) i) агар мол-мулк жиноий йўл билан топилганлиги олдиндан маълум бўлса ва уни жиноий манбасини яшириш ва сир тутиш мақсадида ёки асосий ҳуқуқбузарликни содир этишда иштирок этадиган ҳар қандай бошқа шахсга, у ўзининг жиноий ҳатти-ҳаракатлари учун жавобгарликдан бўйин товлашига ёрдам бериш мақсадида мол-мулкни конверсиялаш (ўзгартириш) ёки ўтказиш;
ii) агар мол-мулк жиноий йўл билан топилганлиги олдиндан маълум бўлса мол-мулкнинг ҳақиқий тавсифини, манбасини, тасарруф этиш усулини ёки унинг кимга тегишли эканини, жойини ўзгартиришни, мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни яшириш ва сир тутиш;
b) ўзининг ҳуқуқий тизимининг энг муҳим принципларига риоя қилиш шарти билан:
i) агар мол-мулкни олаётганда ушбу мол-мулк жиноий йўл билан топилганлиги олдиндан маълум бўлса ушбу мол-мулкни сотиб олиш, унга эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш;
ii) мазкур моддага мувофиқ жиноят деб тан олинган ҳар қандай ҳаракатларнинг бирида иштирок этиш, дахлдор бўлиш ёки ушбу жиноятни содир этиш мақсадида тил бириктириш, уни содир этишга уриниш, шунингдек уни содир этилишида шериклик қилиш, фитна уюштириш ва кўмак бериш.

2. Мазкур модданининг 1-бандини амалга ошириш ёки қўллаш мақсадида:


а) ҳар бир иштирокчи давлат мазкур модданинг 1-бандини асосий ҳуқуқбузарликларнинг энг кенг доираси учун қўллашга интилади;
b) ҳар бир иштирокчи давлат асосий ҳуқуқбузарликлар сирасига камида мазкур Конвенцияга мувофиқ жиноят деб тан олинган ҳаракатларнинг кенг қамровли доирасини киритади;
с) юқорида келтирилган (b) кичик банднинг мақсадлари учун асосий ҳуқуқбузарликлар сирасига тегишли иштирокчи давлат юрисдикцияси доирасида ҳам, доирасидан ташқарида ҳам содир этилган жиноятлар киради. Лекин бирор бир иштирокчи давлатнинг юрисдикцияси доирасидан ташқарида содир этилган жиноятлар фақат мазкур жиноий ҳаракат содир этилган давлатнинг ички қонунчилигига кўра жиноий жазога лойиқ деб топилса ва ушбу модда амалга оширилаётган ёки қўлланилаётган иштирокчи давлатнинг ички қонунчилигига кўра, агар бу жиноят айнан шу давлатда содир этилиб, жиноий жазога лойиқ деб тан олинсагина асосий ҳуқуқбузарликлар деб тан олинади.
d) ҳар бир иштирокчи давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига мазкур моддадаги ҳолатлар амалга оширилишини таъминловчи ўз қонунларининг матнини, шунингдек ушбу қонунларга кейинчалик киритилган барча ўзгартишлар ёки уларнинг таърифланишларини тақдим этади
е) агар иштирокчи давлатдаги ички қонунчиликнинг энг муҳим принциплари буни талаб қилса, у ҳолда мазкур модданинг 1-моддасида кўрсатилган жиноятлар асосий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга тегишли бўлмаслигини кўзда тутиш мумкин бўлади.



Download 125.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling