Бирлашган миллатлар ташкилотининг
Download 125.3 Kb.
|
БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси
29-модда. Даъво муддати
Ҳар бир иштирокчи давлат, тегишли ҳолатларда, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ тарзда, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳар қандай жиноий ҳаракатларга нисбатан иш қўзғатилиши учун узоқ даъво муддатини белгилайди ва жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахс одил судловдан бўйин товлаётган ҳолларда даъво учун янада узоқ муддатни ёки даъво муддатини давом этишини ишга солмай тўхтатиб қўйиш имкониятини белгилайди. 30-модда. Жиноят ишлари бўйича тергов, суд қарорларини чиқариш ва санкция 1. Ҳар бир иштирокчи давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирор бир жиноий ҳаракатлар содир этилиши учун ушбу жиноятнинг хавфлилик даражасини ҳисобга олувчи жиноий жавобгарликка тортилишини кўзда тутади. 2. Ҳар бир иштирокчи давлат ўзининг ҳуқуқий тизими ва конституцион принципларига мувофиқ равишда мансабдор шахсларга ўзларининг вазифаларини бажаришлари муносабати билан тақдим этилган ҳар қандай иммунитетлар ёки юрисдикцион имтиёзлар ўртасидаги тегишли мувозанатлаштиришни белгилаши ёки таъминлаши ва зарурат туғилганида, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий ҳатти-ҳаракатлар юзасидан самарали тергов ишларини олиб бориш ҳамда жиноий иш қўзғатиш ва суд қарорини чиқариш имкониятини талаб қилиши мумкин бўлган чораларни кўради. 3. Ҳар бир иштирокчи давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий ҳатти-ҳаракатларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш чоралар максимал даражада самарали бўлиши мақсадида ушбу жиноятларни содир этган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатишга таълуқли ўзининг ички қонунчилигида кўзда тутилган ҳар қандай дискрецион ва юридик ваколатлардан фойдаланишни таъминлашга интилади ва заруратнинг лозим бўлган даражасида бу каби жиноятлар содир этилишига монелик кўрсатади. 4. Ҳар бир иштирокчи давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий ҳатти-ҳаракатларга нисбатан, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ ва ҳимоя ҳуқуқларини лозим даражада ҳисобга олган тарзда, судгача озод қилиш тўғрисидаги қарор ёки кассация шикояти ёки (протест) билдирилгунига қадар қабул қилинадиган қарор билан боғлиқ бўлган шартларни белгилашда кейинчалик юритиладиган жиноий иш жараёнида айбланувчинг албатта қатнашишини таъминлаш заруратини ҳисобга олишни таъминлаш мақсадида тегишли чоралар кўради. 5. Ҳар бир иштирокчи давлат жиноят содир этган шахсларни муддатидан олдин ёки шартли равишда озод қилиш масаласини кўриб чиқишда этегишли жиноятларнинг хавфлилик даражасини ҳисобга олади. 6. Ҳар бир иштирокчи давлат ўз ҳуқуқий тизимининг энг муҳим принципларига мувофиқ бўлган даражада мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий ҳатти-ҳаракатларни содир этишда айбланаётган мансабдор шахс, айбсизлик презумпцияси принципини ҳурмат қилиш заруратини ҳисобга олган ҳолда, тегишли ҳолатларда тегишли орган томонидан ўз хизмат вазифаларини бажаришдан вақтинча четлатилиши ёки бошқа лавозимга ўтказилишини белгилаб берувчи тартиботни ўрнатиш имкониятларини кўриб чиқади. 7. Ҳар бир иштирокчи давлат ўз ҳуқуқий тизимининг энг муҳим принципларига мувофиқ бўлган даражада, агар жиноятнинг хавфлилик даржасини ҳисобга олганда ушбу ҳолат асосланган бўлса, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий ҳатти-ҳаракатларни содир этишда айбланаётган шахсни суд қарори ёки бошқа тегишли чоралар ёрдамида ўзининг ички қонунчилигида белгиланган муайян муддатга қуйидаги ҳуқуқлардан махрум қилиш учун тартибот белгиланиши имкониятларини кўриб чиқади: а) давлат идорасининг мансабдор шахси лавозимини эгаллаш; ва b) тўлиқ ёки қисман давлат тасарруфида бўлган ҳар қандай корхонада лавозим эгаллаш. 8. Мазкур модданинг 1-банди, ваколатли органларнинг фуқаро хизматчиларга нисбатан интизомий чора кўриш ваколатларини амалга оширишига тўсқинлик қилмайди. 9. Мазкур Конвенциядаги ҳеч бир ҳолат ҳар бир иштирокчи давлатнинг ички қонунчилиги доирасидаги мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий ҳатти-ҳаракатларни белгиловчи ва қўлланиладиган юридик эътирозлар ёки ҳатти-ҳаракатларнинг қонунийлигини аниқлаб берувчи бошқа ҳуқуқий асосларга таянган принципларга таъсир қилмайди, бу каби жиноятларга нисбатан жиноий ишнинг қўзғатилиши ва белгиланиладиган жазо ушбу ички қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. 10. Иштирокчи давлатлар мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий ҳатти-ҳаракатларни содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган шахсларни жамиятга реинтеграция қилинишига кўмак беришга интиладилар. Download 125.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling