Бисмиллоҳир роҳМОНир роҳийм


-расм. Олий таълим тизимида ўқитиладиган ижтимоий-гуманитар фанлар мазмунидаги маънавиятшуносликка оид тушунчалар


Download 1.23 Mb.
bet13/30
Sana24.02.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1227429
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30
Bog'liq
ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

1.5-расм. Олий таълим тизимида ўқитиладиган ижтимоий-гуманитар фанлар мазмунидаги маънавиятшуносликка оид тушунчалар
Тажриба ва кузатувларимиз давомида шу нарсага амин бўлдикки, бугунги кунда соғлом маънавият билан боғлиқ бирламчи элементлар: ғоялар, қарашлар, тушунчалар, уларнинг инсон ҳаётида махсус саъй-ҳаракатга айланиши, уларнинг ҳаракатга айланиши учун зарур бўлган ижтимоий-педагогик тизимнинг мавжудлик даражаси етарлидек кўринади.
Биз тадқиқотлар жараёнида талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш негизида Олий таълим муассасаларида Намунавий дастурда белгиланган таълимнинг 1–4 курс бакалавр йўналишида ижтимоий гуманитар ўқув фанлари бўйича тайёргарлик даражасига қўйилган талаблар ҳамда таълим мазмунидан келиб чиққан ҳолда, талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш мазмуни ва таркибий тузилишини илмий - назарий нуқтаи назардан ўрганиб чиқдик ва талабалар маънавий дунёқарашини такомиллаштиришда муҳим роль ўйнайдиган қуйидаги йўналишларни кенгроқ ёритиш кераклигини мақсадга мувофиқ деб топдик:
— ғоявий - сиёсий, мафкуравий характердаги мавзулар (“Глобаллашув ва миллий ғояга эҳтиёж” мавзусидаги тадбирларини ўтказиш);
— ёшлар орасида миллий истиқлол ғояси ва шахсий эътиқод масалаларини тарғиб қилиш;
—мафкуравий иммунитет - хавфсизликнинг маънавий асоси инфратузилмасини ривожлантириш бўйича миллий ва халқаро тажрибага оид материаллар (масалан, илғор педагогик ғоялар, янги замонавий ахборот технологиялари, маънавий маърифий соҳа ҳаётидаги янгиликларга оид материаллар ва б.қ.).
— республикамиздаги етакчи олий таълим муассасалари, ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлигига оид материаллар (масалан, ёшлар иттифоқи, маҳалла, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг маънавий маърифий фаолиятни ривожлантириш бўйича қўшаётган улушлари, халқаро ташкилотлар билан ички ва ташқи таълим соҳасидаги ҳамкорлик натижалари, ўзаро келишувлар, халқаро анжуманлар, резолюциялар, учрашувлар ва б.қ.);
— ғоявий ҳимоянинг хориж тажрибаси намуналари бўйича инфратузилмани яратиш, ёшларни жалб этувчи маънавий тадбирларни кўпайтириш ва сифатини ошириш.
Биз тадқиқотни олиб бориш жараёнида ушбу вазифаларнинг амалиётда ҳал этилишига доир мавжуд аҳволни ўрганиш ва таҳлил қилишга ҳаракат қилдик. Тадқиқот ишлари шундан далолат берадики, биз тажриба-синов ишлари олиб борган Олий таълим муассасаларида “Маънавият кунлари”, “Ахборот соати”, “Ёшлар маънавий қиёфаси минг йиллик ривожланишнинг муҳим шарти” шиори остида тадбирлар, маънавий-маърифий кечалар уюштирилаяпти. Биз тадқиқот ишлари олиб борган Тошкент, Андижон, Термиз ва Гулистон педагогика университетларида мазкур мавзу юзасидан илмий ва амалий тажриба алмашиш ишларини олиб бориш жараёнида, талабалар томонидан ўзлаштириш лозим бўлган билимлар ҳамда улар томонидан ўзлаштирилиб, педагогик амалиёт жараёнида қўлланиладиган, шахсий хислатларни ифода этишга хизмат қилувчи билимларни дидактик имкониятларини таҳлил қилиб чиқдик.
Бундай дидактик имкониятлар бевосита “билим” – “илмий билим + амалий тажриба” – “назарий + амалий + тадбирлар, маънавий-маърифий кечалар” каби уч босқичда кечадиган, ўқитувчиларда талабаларни ривожланаётган субъект сифатида муносабатда бўлиши, ўқитувчиларда инсоний ўзаро муносабат маданиятининг ривожлантиришга хизмат қиладиган ўқув жараёнларини режалаштириш, лойиҳалаш, ташкил этиш, назорат ва коррекциялаш малакасига эга бўлиши тақозо қилади.
Шунингдек, тадқиқотлар жараёнида талабаларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш механизмларини такомиллаштиришнинг амалиётдаги аҳволини ўрганиш мақсадида дастлабки ва якунловчи сўровномаларни ўтказдик. Тажриба-синов жараёнида Тошкент давлат педагогика университети “Педагогика” факультетининг 1–4 курс 97 нафар талаба, Андижон давлат университети “Педагогика” факультетининг 1 – 4 курс 120 нафар талаба, Термиз давлат университетининг “Педагогика ” факультети 1 –4 курс 114 нафар талаба, Гулистон давлат университетининг “Педагогика ” факультети 1 –4 курс 76 нафар талаба қамраб олинди.
Респондент талабаларга тарқатилган “Маънавият деганда нимани тушунасиз” каби саволга Тошкент давлат педагогика университети “Педагогика” факультетининг тажриба-синов гуруҳларидаги респондентлар жавоб қуйидагича беришган:
“Маънавият” сўзининг негизида арабча “маъни” сўзи ётади (31,9%); “Маънавият” ахлоқий ҳолат, барча ахлоқий нарсалар, хусусиятлар сифатида талқин этилиб, инсониятнинг фалсафий, ҳуқуқий, илмий, бадиий, диний, ахлоқий тасаввурлари ва тушунчалар мажмуи (44,5%); маънавият – инсонларнинг ўзаро муносабатлари, уларнинг ҳаётий тажрибалари давомида шаклланган ва ривожланган қадриятлар тизими (22,6%); маънавият руҳий саломатлик, интеллектуал салоҳият (1,0%).
Мазкур саволларга жавобларда Андижон давлат университети “Педагогика” факультетининг тажриба-синов гуруҳларидаги респонедентларнинг “Маънавият” сўзининг негизида арабча “маъни” сўзи ётади (41,6%); “Маънавият” ахлоқий ҳолат, барча ахлоқий нарсалар, хусусиятлар сифатида талқин этилиб, инсониятнинг фалсафий, ҳуқуқий, илмий, бадиий, диний, ахлоқий тасаввурлари ва тушунчалар мажмуи (30,7%); маънавият – инсонларнинг ўзаро муносабатлари, уларнинг ҳаётий тажрибалари давомида шаклланган ва ривожланган қадриятлар тизими (26,2%); маънавият руҳий саломатлик, интеллектуал салоҳият (1,5%).
Термиз давлат университетининг “Педагогика ” факультети тажриба-синов гуруҳларидаги респондент талабаларнинг “Маънавият” сўзининг негизида арабча “маъни” сўзи ётади (59,9%); “Маънавият” ахлоқий ҳолат, барча ахлоқий нарсалар, хусусиятлар сифатида талқин этилиб, инсониятнинг фалсафий, ҳуқуқий, илмий, бадиий, диний, ахлоқий тасаввурлари ва тушунчалар мажмуи (21,1%); маънавият – инсонларнинг ўзаро муносабатлари, уларнинг ҳаётий тажрибалари давомида шаклланган ва ривожланган қадриятлар тизими (19,0%); маънавият руҳий саломатлик, интеллектуал салоҳият (0%)ни қайд этишган.
Гулистон давлат университетининг “Педагогика ” факультети тажриба гуруҳидаги 76 нафар респондент талабалар эса кўпроқ Маънавият” ахлоқий ҳолат, барча ахлоқий нарсалар, хусусиятлар сифатида талқин этилиб, инсониятнинг фалсафий, ҳуқуқий, илмий, бадиий, диний, ахлоқий тасаввурлари ва тушунчалар мажмуи эканлигини қайд этишган.
Берилган жавоблардан кўриниб турибдики, респондент талабаларимизнинг кўпчилиги “маънавият” тушунчасининг луғавий маъносини, “маънавият” тушунчаси ҳақидаги маълумотларга эга эканлигини кўрсатганлар. Бундай кўрсаткич талабаларимизни ижтимоий гуманитар фанлардан хабардор эканликларини билдиради. Бироқ талабалардан “Сиз таҳсил олаётган факультетга ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар сизга маъқулми”? “Сиз кўпроқ қандай мавзуларга маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилишини ҳохлардингиз” каби саволлар билан мурожаат қилганимизда аксарият талабаларимиз тадбирларнинг савияси паслигини билдиришган.
Шундан келиб чиқиб биз респондент талабаларга “Сиз таҳсил олаётган олийгоҳда “Маънавият кунлари” ва “Ахборот соатлари””ни ўтилиши тўғрисида қизиқганимизда талабалар мавҳум жавоб беришган, ёки вақтимиз бекорга сарфланаяпти қабилида жавоб беришган.
Респондент талабаларнинг фикр мулоҳазалари ва педагогик сўровнома натижаларининг таҳлилидан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, Олий таълим муассасалари “Маънавият ва маърифат” тарғиботчилари, фаолларининг функционал вазифалари қаторига қуйидагиларни киритиш лозим. Булар:
- жамиятни модернизациялаш шароитида талабаларни касбий педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашнинг илмий-назарий ва амалиётдаги ҳолатини ўрганиш ҳамда таҳлил этиш; ( бугунги талабани “хўжам кўрсин”даги маълумотлар билан алдаб бўлмайди, уларга “реал ҳаётдаги” маълумотларни етказиб бериш вақти келди)
- муаммонинг психологик-педагогик жиҳатларини аниқлаш;
- талабаларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш мазмун-моҳиятини асослаш;
- талабаларни касбий педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш андозаси ҳамда асосий мезонларини ишлаб чиқиш;
- олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш тизимини ишлаб чиқиш;
- талабаларни таълим-тарбия ва амалий фаолияти жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш технологиясини лойиҳалаш;
- муаммога доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш.
Мазкур вазифалар мураккаб глобаллашув даврида маънавият соҳасида вужудга келаётган долзарб муаммолар (Олийгоҳ талабалари орасида ҳам билиб билмай турли хил оқимларга қўшилиб кетиш ҳолатини), талаба ёшлар маънавиятини асраш ва юксалтириш, айниқса ёш авлодни қалби ва онгини турли зарарли ғоя ва мафкуралар таъсиридан сақлаш ва ҳимоя қилиш масалалари ечимини топишда муҳим педагогик аҳамият касб этади.
Дастлабки тажриба ишлари ва сўровнома таҳлиллари асосида биз шакллантирувчи тажриба-синов ишлари жараёнида “Ёшлар иттифоқи” ташкилоти ёрдамида Тошкент, Андижон, Термиз ва Гулистон давлат университетлари “Педагогика” факультети қошида “Ёш маънавиятчи тарғиботчилар” тўгараги фаолиятини йўлга қўйдик. Мазкур тўгарак Низоми ва иш режаси асосида Университетларда “Маънавият кунлари” ва “Ахборот соатлари”ни ташкил этишимиз билан бир қаторда “Оммавий маданият ва биз ёшлар”, “Ёшлар маънавий қиёфаси минг йиллик ривожланишнинг муҳим шарти” мавзуларини тадбирлар ва маърифий кечалар уюштирганимиз ижобий самаралар берди. Буни биз респондентларимиз томонидан бизниниг педагогик сўровномаларимизда берган жавобларидан ҳамда “Глобаллашув жараёнига қандай қарайсиз” мавзусидаги иншолар танловига эришган натижалар орқали гувоҳи бўлдик. (1- иловада )
Айтиш ўринлики, ўқитувчи ёш авлодни ватанпарвар, халқ меҳнатига тайёрлаши учун ўзи ижодкор, ишбилармон, миллий маданият ва умуминсоний қадриятларни дунёвий билимларни мукаммал эгаллаган, диний билимлардан ҳам хабардор маънавий баркамол шахс бўлиши керак. Шунинг учун биз педагогик сўровнома ўтказиш жараёнида Олий таълимда фаолият юритаётган ўқитувчилар учун алоҳида педагогик сўровномлар ўтказишни жазм қилдик. Сўровномаларда биз респондент ўқитувчиларга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилдик.
“Маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлигини ошириш учун нималарга эътибор бериш керак”? саволига жавобларида: Тошкент давлат педагогика университети тажриба-синов гуруҳларидаги респондент - ўқитувчилар кўпроқ маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик фаолиятини кучайтириш керак (6,4%); маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ташкиллаштириши ва иштироки учун педагог ходимларга қўшимча имкониятлар яратиб берилса мақсадга мувофиқ бўларди; (18,9%); ёшлар маънавияти ва глобаллашув рукнидаги адабиётларни кўпайтириш керак (13,4%); янги инновацион ғояларни киргизиш (19,4%), интернет маълумотларидан фойдаланишга имконият яратиш керак (13,3%); талабалар ва кураторларни ўз устида ишлаши учун вақт меъёрларини қайта кўриб чиқиш керак (23,1%); “Ахборот соатларини” савол-жавоб ва баҳс-мунозара билан ўтказиш керак (5,5%) лигини қайд этишган.
Худди шунингдек Анжижон, Термиз, Гулистон педагогика университетлари тажриба-синов гуруҳларидаги респондент-ўқитувчилар кўпроқ маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик фаолиятини кучайтириш керак (10,3%); Маънавий-маърифий ва тарбиявий тадбирларни ташкиллаштириши ва иштироки учун педагог ходимларга қўшимча имкониятлар яратиб берилса мақсадга мувофиқ бўларди; (10,9%); ёшлар маънавияти ва глобаллашув рукнидаги адабиётларни кўпайтириш керак (19,0%); янги инновацион ғояларни киргизиш (20,8%); интернет маълумотларидан фойдаланишга имконият яратиш керак (13,8%); талабалар ва кураторларни ўз устида ишлаши учун вақт меъёрларини қайта кўриб чиқиш керак (25,2%), “Ахборот соатларини” савол-жавоб ва баҳс-мунозара билан ўтказиш керак (18,4%) лигини билдиришган.

Тадқиқотларимиз жараёнида ўтказилган респондент ўқитувчи ва талабаларимизнинг жавобларидан келиб чиқиб, бугунги кунда тарбия жараёнида ахборот ва техника воситаларидан мақсадга мувофиқ ва самарали фойдаланиш талабаларнинг маънавий камол топишига ёрдам беради деган хулосага келдик. Айтиш ўринлики, ёшларимиз мафкуравий иммунитетини бойитиш, Ватаннинг равнақи, аввало унинг фарзандларига ва уларнинг маънавий камолотига боғлиқ.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб касбий педагогик таълим жараёнида талабаларни маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги ошириш талаблари унинг фалсафий, ижтимоий, ахлоқий, функционал, амалий жиҳатлари борасидаги маълум билим ва кўникмаларнинг зарурий меъёрларини тарихийлик, илмийлик, ижтимоийлик, объективлик, узвийлик, ўзаро тенглик, давомийлик, мунтазамлилик асосларида бериб борилишини тақозо этади.
Шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, талабаларда маънавият тушунчасини шакллантириш жараёнида педагогларнинг тарбияланганлик даражаси ўз даврининг илмий мезонларига жавоб бериши керак. Чунки ўргатувчининг ўзи жамиятда қабул қилинган ахлоқ нормалари эгаси бўлмаса, у ҳеч вақт бошқаларни юқоридаги жадвалда қайд этилган маънавий мезонларни ўргата олмайди. Маънавият мезонларини шакллантиришда педагог шахсига жуда катта талаблар қўйилади. Чунки маънавий - маърифий тадбирлар асосида талабалар дунёқарашини шакллантиришда фақат билимлар мажмуи эмас, балки шахснинг ҳаёти давомида садоқат, инсонпарварлик ва одамийлик фазилатларига пайванд ўзи яшаётган жамият аъзолари билан биргаликда ва ҳамжиҳатликда яшаш кўникмалари камол топтирилади.
Шу боис, таълим-тарбия жараёни педагогдан қуйидаги педагогик шарт-шароитларни яратишни талаб қилади:
- тарбия тамойиллари бўйича чуқур билимдонлик ва амалий саъй-ҳаракатларга тайёрлик, ўзи ва ўз фаолияти орқали маънавий шахс имижини кўрсата олиш, педагогнинг ёшлар учун ўрнак бўла олишини таъминлаш;
- тарбияни ижтимоий ҳаёт билан қўшиб олиб бориш;
- ёшларни миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг фикрларини ҳурмат қилиш, муҳокама ва ижодий бағрикенглик вазиятини ташкиллаштириш, ижодий ва интеллектуал эркинлигини вужудга келтириш асосида суҳбат, мулоқот ва баҳслашиш, мафкуравий иммунитетини бойитиш, изчил ва давомий толерантлик кўникмаларини мустаҳкамлаш, мустақил фикрлаш, ўзгалар фикрини қадрлашга одатлантириш;
- маънавий маърифий тадбирлар орқали талаба хулқидаги ижобий сифатларга таяниб, салбий томонларни йўқотиш.
Бўлажак мутахасисларнинг маънавий-маърифий сифатлари профессионал – касбий фазилат бўлиб, олий таълимда амалга оширилаётган педагогик жараёнда шаклланади. Таълим жараёнида олиб борилган саъй-ҳаракатлар маърифий илмлар асосида шакллантирилган билим ва кўникмалар инсон таълим-тарбиясининг узвий таркибий қисми, унинг зарур элементи, инсон маънавиятининг кўзгуси эканлигини чуқур англаб етмоқликлари шарт.
Маънавий-маърифий ишлар жараёнида профессионал тайёргарлик билан тарбиянинг барча таркибий қисмлари: ақлий тарбия, меҳнат, ахлоқий, ҳуқуқий, иқтисодий, экологик, жисмоний, эстетик ва бошқа тарбиялар узвий равишда боғланган ҳолда ўсиб ривожланади. Уларнинг бирини иккинчисидан ажратган ҳолда ривожлантириб бўлмайди. Демак, бўлажак мутахассисларнинг профессионал ахлоқи умуминсоний ва миллий-маънавий тарбиянинг таркибий қисми сифатида шакллана боради.
Таълим жараёнида олиб борилган саъй-ҳаракатлар асосида халқнинг кўп асрлик қадриятларини, улкан ва бой меросини чуқур билмасдан ўзликни англаш, талабаларда маънавий-маърифий қадриятларни қарор топтириш мумкин эмас, шунинг учун ҳам халқ анъаналари, урф одатлари, маросимлари, халқ оғзаки ижоди, миллий ўйинлар ва уларда ифодаланган ғояларни талабалар онгига сингдириш, уларга инсонийлик тарбиясини таркиб топтириш лозим. Хулоса қилиб айтганда, умумбашарият учун қадрли, ардоқли бўлган, инсоният ўтмиши, бугуни ва келажаги учун дахлдор қадр қимматга эга бўлган анъаналар, тарихий меъморий бойликлар, урф одатлар ҳақида маълумот бериш, талабаларда меҳр муҳаббат туйғуларини уйғотиш, уларни қўллаб қувватлаш, эзгу ғоялар учун курашиш ҳиссини қарор топтириш тарбия жараёнида амалга ошириш лозим.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling