Бисмиллоҳир роҳМОНир роҳийм
II БОБ. ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШНИНГ САМАРАЛИ ШАКЛ ВА МЕТОДЛАРИ
Download 1.23 Mb.
|
ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
II БОБ. ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШНИНГ САМАРАЛИ ШАКЛ ВА МЕТОДЛАРИ
2.1–§. Электрон таълим муҳитида талабаларни касбий педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларини самарали ташкил этиш йўллари, шакл, метод ва воситалари Жаҳон таълим тизимида амалга оширилаётган чуқур иқтисодий –ижтимоий ислоҳотлар, ривожланган демократик давлат барпо этиш талабларига мос равишда, талаба ёшларнинг ижтимоий касбий билимдонлигини ривожлантириш, маънавий – маърифий ўзига хос сифатлар мажмуи бўлиб, давлат, жамият ва фуқароларнинг эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган узлуксиз педагогик жараённинг натижаси ифодасидир. Шунингдек, талабаларни касбий педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларини самарали ташкил этиш сифати, улар эгаллаши лозим бўлган моддий оламга нисбатан ижтимоий жиҳатдан мувофиқлашган муносабатлар тизимидир. Тадқиқотларнинг хулосасига кўра, талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш самарадорлигини оширишда тарбия мазмуни қуйидаги усуллар ва тамойиллар асосида шакллантирилмоғи мақсадга мувофиқ. Бунга биз педагогик таълимотга асосланган ҳолда иш юритдик. Педагоглар томонидан тарбия усулини татбиқ этиш муайян ёшдаги талаба фаолиятига мос келишини инобатга олиш ўта муҳимдир. Тарбиянинг умумий усуллари асосан маънавий баркамол инсонни шакллантириш (тушунтириш, ҳаётий тажрибалардан мисоллар, кўргазмалилик, хикоя ва суҳбат), ижтимоий ахлоқни шакллантириш, рағбатлантириш, ўз-ўзини тарбиялашдан иборат бўлиб, шу асосда тарбиявий жараён ташкил этилса, кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Талабаларни касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш мазмуни қуйидаги тамойиллар асосида шакллантирилмоғи мақсадга мувофиқ: - тарбиянинг маълум мақсадга қаратилганлиги; - тарбияда инсонпарварлик ва демократия қоидаларига риоя қилиниши; - тарбияда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги; - тарбияда изчиллик, тизимлилик, тарбиявий таъсирнинг уйғунлиги ва узлуксизлик. - таълим муассасаларида талабалар эгаллаётган билимнинг ҳаёт билан ҳамнафаслиги; - таълим-тарбиявий шакл, метод ва воситаларнинг ранг-баранглиги, мутаносиблиги; - ўрганиладиган мавзу мазмунининг умуминсоний ва миллий қадриятлар билан бойитилгани, фан-техника ютуқлари асосида шакллантирилганлиги; - таълим ва тарбиянинг бирга олиб борилиши; Педагоглар орасида таълимда тарбиялаймиз, тарбиялаб туриб таълимни шакллантирамиз деган тушунча бор. Демак, талабаларни касбий педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларини самарали ташкил этиш учун ҳам тарбиявий, ҳам таълимий, ҳам ривожлантирувчи, ҳам мафкуравий, ҳам касбга йўллаш йўналиши бўйича таҳлил этишимиз лозим. Зеро электрон таълим муҳитида маънавий-маърифий ишларини самарали ташкил этиш механизмларини такомиллаштириш тарбиянинг мақсади, мазмуни, методлари ва шарт-шароитларининг муштараклигига боғлиқ. Бунда: -маънавий - маърифий ишларини самарали ташкил этиш мақсади (менинг эҳтиёжим); -мазмуни (эгаллашим лозим бўлган фазилатлар); -педагогик жараён методи (талаба қобилиятини ҳисобга олган ҳолда методларнинг қўлланилиши, усуллари ва йўллари); - педагогик шарт –шароит (талаба қобилиятлари, ёш хусусиятлари, мавзу моҳиятидан келиб чиқиб қулай имконият ва ва шарт -шароитлар) орқали амалга оширилади. Аммо ҳар қандай педагогик жараёнда бўлгани каби маънавий –маърифий тадбирларни ташкил этишда жуда кўп омилларнинг амалийлиги талаба шахсига, унинг иродаси ва хоҳиш-истагига, шахс сифатида маънавий камолот тушунчасини нечоғли англаб етиб, ўзининг турмуш тарзига сингдира олишига боғлиқ бўлади. Маънавий тарбия ўзида инсон моҳиятини, унинг ижтимоий биосоциал мавжудот сифатидаги оламни ифода этувчи тушунча сифатида англанади. Талабаларда касбий педагогик таълим жараёнида ўқув машғулотларини инновацион таълим технологиялари асосида лойиҳалаштириш, маънавий – маърифий тадбирларни ташкил этиш ўзаро бир-бири билан боғлиқ ва алоқадор: маданий – маърифий юксаклик, ижтимоий –дидактик тараққиёт, иймон-эътиқоднинг бутунлиги, фалсафий-педагогик ўсиш, миллий ахлоқ -одоб меъёрларига тўла риоя қилиш, илм – маърифатли бўлиш, инсонпарварлик, ватанпарварлик, халқпарварлик, адолатпарварлик, миллий қадриятларга муҳаббат, фидойилик, мардлик, жасурлик, ташаббускорлик, покланиш, ислом динига эътиқодлик, Ватан ва халқ мустақиллигини доимий ҳимоя қилиш ва унга хизмат қилиш, аждодлар ва уларнинг меросига чуқур ҳурмат ва тарихий дунёқарашнинг интеграллашган тавсифи сифатида белгиланади. Олий таълим муассасаларида талабаларни касбий педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларини самарали ташкил этиш механизмларини такомиллаштиришда илғор хорижий тажрибалар ва замонавий ёндашувларнинг ўрни аҳамиятлидир. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида, “Таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш, "E-MINBAR" электрон платформаси, онлайн, вебинар технологияларни татбиқ этиш соҳасида хорижий таълим муассасаларининг илғор тажрибаларини ўрганиш, Олий таълим муассасаларида "E-MINBAR" электрон платформасини яратиш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга қаратилган қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида республикамизда ва илғор хорижий мамлакатларда бу соҳада ОООК (оммавий очиқ онлайн курслари)дан фойдаланган ҳолда профессор-ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ошириш масалаларига тўҳталиб ўтмоқчимиз. Қатор нуфузли хорижий мамлакатларида, замонавий таълим тизимида МООК (инглизчадан - Massive Open Online Course), инглизчадан таржимаси Оммавий очиқ онлайн курслар – ОООК электрон таълим ривожланишининг энг истиқболли йўналишларидан бири ҳисобланади. ОООК жаҳоннинг етакчи университетлари томонидан ер шарининг исталган нуқтасида бўлган ҳар қандай фойдаланувчига масофавий технологиялар ёрдамида, аниқ белгиланган оралиқ ва якуний назорат топшириқларини топшириш муддатлари ва педагоглар, юз минглаб талабалар (курс тингловчилари) орасида эркин мулоқотни ташкил қилиш имкониятини берувчи академик курсларни тақдим этишга ихтисослашган. ОООК атамаси илк марта 2006 йилда, баъзи манбаларда23[ ] 2008 йилда АҚШда қўлланилган, аммо ҳозирги ривожланиб бораётган ОООК йўналиши 2011 йилда Стенфорд шаҳрида яратилган. Ўша даврда Coursera га асос солинди. У дастлаб АҚШнинг учта йирик университетларининг очиқ ресурсларини ўзида бирлаштирди ва бу сайт 2012 йилда Time журнали хулосасига кўра энг яхши таълим сайти деб топилди. Coursera асосчилари Дафна Коллер ва Эндрю Ниглар ўз лойиҳалари орқали оммавий онлайн ўқитиш ғояси (бир дунёда бир курс)ни шакллантириб, барча хоҳловчиларга жаҳоннинг етакчи университетлари маърузаларини тинглаш имкониятини берди. OООКнинг бир тури сифатида Массачусет технологик институтида яратилган OCW (OpenCourseWare- http://ocw.mit.edu) интернет-сервисини кўрсатиб ўтиш мумкин, у 2002 йилдан турли ўқув курсларининг материалларини очиқ фойдаланишга қўйган. ОООК лойиҳасининг алоҳида жиҳати шундаки, у бир вақтнинг ўзида минглаб талабаларни ўқитиш имконини беради24 []. Тушуниш қийин бўлган коннективизм назариясига бағишланган курсларга 2300 талаба аъзо бўлган, бу муаллифлар кутганидан 10 марта кўп бўлди, шунинг учун ҳам ССК08 ни биринчи оммавий очиқ онлайн курси деб ҳисоблаш мумкин. Интернет технологияларининг таълим жараёнига кириб келиши орқали таълимий интернет хизматлари кундан кунга кўпаймоқда. Бугунги кунда таълимга йўналтирилган таълимий сайтлар, порталлар сони жуда кўп бўлиб, биз фақатгина олий таълим тизимига хизмат кўрсатиб келаётган сайтларни кўриб чиқамиз.25 [ ]. Интернетдан фойдаланувчиларнинг кўпчилигини профессор-ўқитувчилар, албатта, ёшлар, талабалар, ўқувчилар, илмий изланишлар олиб бораётган ходимлар ташкил этади. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, интернет технологияларидан таълим жараёнида, хусусан, ўқув муассасаларига бағишланган веб-сайтлардан фойдаланиш таълим сифати ва самарадорлигини юқори босқичга олиб чиқишга ёрдам беради. Янги ахборот технологиялари оммалашиб бораётган ҳозирги вақтда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг интернет тизимидан зарур ахборотларни мустақил равишда топа олишлари улар дуч келадиган муаммоларни тўла ва тўғри ҳал қила олишларида алоҳида аҳамиятга эга. Таснифлашга асос қилиб дастлаб интернетнинг ишлаш услубини олишимиз мумкин. Бунда интернет сервер хизматларини иккига: ахборотли ва коммуникацион хизмат турларига ажратиш зарур бўлади. Интернетдаги барча “ўқув муассасалари учун яратилган сайт”ларни бир неча турларга ажратиш лозим бўлади: ўргатувчи интернет манбалари; маслаҳат берувчи интернет манбалари; ахборотли интернет манбалари; баҳоловчи интернет манбалари; тақдимотли интернет манбалари. Шу ўринда юқорида кўрсатиб ўтилган сайтларга қисқача таъриф бериб ўтишни лозим топдик. Ўргатувчи интернет манбаларига масофавий таълим, виртуал мактаблар, лабораториялар ва веб синфларни мисол сифатида келтириш мумкин. Шу жумладан, мазкур лойиҳада кўрилаётган муаммо педагогларни касбий компетентлигини ривожлантиришда оммавий очиқ онлайн курслар (ОООК) ни ҳам киритиш мумкин. Маслаҳат берувчи интернет манбалари: турли телеконференциялар, виртуал педагогик кенгашлар, виртуал услубий, бирлашмалар муаммовий кенгашлар, виртуал кафелар ва ҳоказолар. Ахборотли интернет манбалари булар - электрон ўқув қўлланмалар, маълумотномалар, электрон кутубхоналар, луғатлар, каталоглар, виртуал музейлар. Баҳоловчи интернет манбаларга телетестинг, масофавий конкурслар, турли викториналар, олимпиадаларни мисол келтириш мумкин. Тақдимотли интернет манбаларига таълим муассасаларининг таълим йўналишлари ҳақида атрофлича маълумотлар ёритилган алоҳида саҳифаларни айтиб ўтиш мумкин. Олий таълим муассасалари учун яратилган сайтлар ёрдамида педагоглар талабаларга масофадан турган ҳолда билим олишларига имкон яратадилар. Шу билан бирга таълим олувчилар ахборот технологиялари билан ишлаш маданияти, кўникма ва малакаларига ҳам эга бўладилар. Бундай сайтлардан дарс жараёнида бевосита фойдаланиш педагоглар учун ҳам талабалар учун ҳам қулай бўлиб, уларга жуда катта имкониятлар яратилади. Маъруза, семинар ва амалий машғулотлар, лаборатория машғулотлари, назорат тизими, талабаларнинг илмий тадқиқот ва мустақил ишларини ўқув муассасалари учун яратилган сайтлар ёрдамида ўқитиш ва назорат қилиш ўқув жараёнини аънанавий ташкил этишнинг асосий шаклларини ўз ичига олади. Ўқув жараёнини ташкил этишнинг ушбу барча шакллари амалиётда талабаларнинг мустақил билиш фаолияти турли ахборот манбалари билан осонгина боғланишни, курс олиб бораётган ўқитувчи ёки тьютор билан тезкор ва тизимли алоқа қилиш ҳамда тингловчиларнинг гуруҳ бўлиб ишлашларини амалга ошириш имкониятини беради. Бундан ташқари, ўқув жараёнида ўқув муассасалари учун яратилган электрон таълим муҳитидан фойдаланиш ўқитувчиларга: интернет тармоғи ёрдамида у ёки бу ўқув фанлардан тўпланган тажриба ва услубларни бошқа касбдошлари билан алмашиш; бир вақтнинг ўзида турли тоифадаги талабалар учун ҳар хил ўқитиш услубларини амалга ошириш орқали ўқув жараёнини индивидуаллаштириш; ўқув муассасалари учун яратилган сайтлардаги назорат топшириқларидан кейслар ёрдамида, ассисментлар ёрдамида фойдаланиш натижасида талабаларда фан бўйича эгалланган билимларни кўникма ва малака даражасига етказиш; қўлда бажариладиган ишларни камайтириш ҳисобидан талабаларга якка тартибда ишлаш ва ўз қобилиятларини намоён қилиш имкониятини яратиш; талабаларни мустақил тайёргарлик жараёнини самарали ташкил этиш; талабаларни фанни ўзлаштириш мониторингини олиб бориш каби имкониятларни яратади. Ўқитишда ўқув муассасалари учун яратилган сайтлардан фойдаланиш талабалар учун қуйидаги имкониятларни беради: ўз ҳоҳишларига қараб ўқиш вақтларини танлаш; тайёргарликлар ва психофизиологик хусусиятларидан келиб чиққан холда ўзларига мос ўқиш методлари ва баён этиш усулларини танлаш; олдин ўрганилган материалларга қайтиш, ўқиш жараёнини тўхтатиб қўйиш ва унга ихтиёрий вақтда мурожаат қилиш; турли жараёнларнинг динамикаси ва механизмларининг ўзаро таъсирини кузатиш; ўрганилаётган объектларни бошқариш ва уларнинг мос натижаларини кўриб бориш; компьютерда мулоқот қилиш психологик характердаги тўсиқлардан холи бўлишга (кулгу бўлмаслик, журъат этмаслик, уялмаслик кабилар) олиб келиши; тайёргарлик даражалари етарли бўлгунга қадар компьютердан сабр билан фойдаланиш каби имкониятларга эга бўлиш; ўқув курси мазмуни бўйича ўз фикр мулоҳазаларини бериб боришлари; таълим –тарбия жараёнига фаол иштирок этиш имкониятига эга бўладилар. Ўқув муассасалари учун яратилган электрон таълим муҳитининг таълим соҳасидаги қуйидаги афзалликларини санаб ўтиш мумкин: компьютер саводхонлигининг ортиши (компьютер ва инернет билан мулоқот қилишдаги янгиликлар); ўрганишга бўлган муносабатнинг яхшиланиши; мустақил таълим ва тадқиқотлар малакасининг такомиллашиши; фанлар ўзлаштирилишнинг яхшиланиши; амалий малака самарадорлигини ошириш; касбий компетентлигини мунтазам ошириб бориши. Интернет тизимида ўқув муассасаси учун яратилган электрон таълим муҳити ёрдамида таълимни такомиллаштириш, замонавий билимлар сари кенг йўл очишда янги ахборот технологиялардан унумли фойдаланиш - бугунги куннинг талабига айланди. Бундай сайтларнинг яна бир афзаллик томони шундаки, унда ўқиш муддатини ўқувчи ўзи белгилайди, яъни ихтиёрий пайтда ўқишни бошлайди, материалларни ўқитувчи назоратида ўзлаштиради. Ўзлаштириш топшириқларни, тестларни бажаришига қараб аниқланади. Ўқувчи берилган курс дастурини қанчалик тез ўзлаштирса, ўқишни шунчалик тез тугатади ва гувоҳнома олади. Ўқув муассасалари учун яратилган сайтлардаги бериладиган материаллари асосан дарслик, аудио ва видео дарсликлар, онлайн дарслар (интернет саҳифа), электрон кутубхоналар, тестлар, мультимедиа - электрон дарсликлардан иборат бўлади. Талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашда автодидактика, мантиқийлик, эркинлик, фаоллик, изчиллик, ташаббускорлик, системалилик, ижодкорлик, қиёсий таҳлил, ҳаққонийлик, толерантлилик ва қизиқувчанлик каби тамойилларга амал қилинади. Ушбу тамойиллар ўзаро алоқадорликда ва мутаносибликда талабаларнинг ўз устида мустақил ишлаши ҳамда таълим самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади. Талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашда билим олиш эҳтиёжларининг ривожланиши уни фаоликка ижодкорликка ундайди ва шу билан бирга унинг олдига дарсликда берилган маълумотларга қўшимча равишда касбга оид билим ва малакаларни эгаллаш вазифасини қўяди. Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) таълимнинг интерфаол методларининг амалий асослари ҳисобланади. Ўқитишдаги АКТ (ахборот-коммуникация технологиялари) – бу ОТМ таълим жараёнида фойдаланиш учун маълумотларни тўплаш ва узатишнинг шакл, усул, воситалари йиғиндиси ҳисобланади. Улар ўқув машғулотларининг қуйидаги турларида қўлланилади: маърузаларда, амалий ва гуруҳли машғулотларда, семинарларда, махсус-тактик машғулотлар ва ўқув машқларида, талабаларнинг мустақил ишларида. Шунингдек, талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашда тарбиявий тадбирларни замон билан ҳамнафас ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади Маънавий–маърифий тадбирларни ташкил этиш икки йуналишга эга. Бу йуналишлар: маънавий–маърифий тадбирларнинг ўқув режаларига ва истеъмолчилар талабларига мослиги. Тажриба ва кузатувларимиз таҳлили шуни кўрсатдики, мазкур йўналишларда ташкил этилаётган маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш учун қуйидаги муаммолар мавжуд: - маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда халқ педагогикаси ва Шарқ мутафаккирлари меросидан “амалиётда” фойдаланилмаяпти; - талабалар бўш вақтини тўғри тақсимлашга эътибор етарли эмаслиги боис, ёшлар ўртасида салбий иллатлар: тамаки чекиш, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик ҳолатларининг салбий таъсирига тушиб қолишга мойиллик мавжуд. Тажриба ва педагогик сўровномалар таҳлили асосида шу нарсага амин бўлдикки, талабалар ўзлари яшаб турган ҳаёт тарзини соғлом турмуш тарзи деб тан оладилар. Энг ачинарлиси, миллий истиқлол ғояларига зид мафкурага асосланган парнографик, эротик асарлар, газета ва журналларнинг юртимизга кириб келиши ва ёшлар маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётганлиги, интернет хабарларидан фойдаланиш имконининг кенглиги натижасида ёшларнинг миллий маданиятига зид бўлган маълумотларни олиши ва улардан нотўғри хулоса чиқариши, (айрим қиз болалар ўртасида маданиятимизга зид равишда ўз жинсини ўзгартиришга бўлган эҳтиёжнинг кучайганлиги) яъни ахборот олиш маданиятининг етишмаслиги кўзга ташланаяпти. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, Олийгоҳларда маънавий–маърифий тадбирларни кучайтиришга бўлган талаб юзасидан ягона концепциянинг ишлаб чиқилмаганлиги, тўгараклар фаолиятининг қониқарсизлиги ҳамда махсус дастурлар ишлаб чиқилмаганлиги, талабалар ўртасида зарарли одатлар таъсирига тушиб қолмаслик учун етарли даражада тушунтириш ишлари олиб борилмаганлигини кўрсатаяпти. Шунинг билан бир қаторда талабалар зарурий ахборот олиш учун илмий-назарий, оммабоп, методик мавжуд бироқ, маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш бўйича ривожлантириш бўйича таълим муассасаларнинг маҳалла, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлигининг қониқарли эмаслиги талабалар орасида маърифий ишларни ривожлантиришга оид тарғибот ишларини кучайтиришнинг зарурлигини ва мазкур муаммоларнинг келиб чиқишига асосий сабаб бўлган, талабалар маънавий–маърифий фаоллигини оширишда Шарқона миллий тарбияни кучайтириш улар қизиқтирган мавзудаги суҳбат ва дебатларни халқаро тажрибани ўрганиб, мақбул ғоялардан амалиётда фойдаланиш тарбиявий жараёнларнинг сифатини яхшилаш ҳам талаб этилади. Бизнингча, тарбиявий жараёнларнинг сифатини қуйидаги қўрсаткичлар ёрдамида белгилаш мақсадга мувофиқ бўлади. - ҳаракатчанлик; - изчиллик ва мунтазамлилик; - индивидуал-шахсий ва инсоний йўналганлик; - ташкилий шаклларни такомиллаштириш ва мослаштириш; - олий таълим муассасасидаги маънавий - маърифий ишлар моддий- техник асосининг тўлиқлиги; жумладан: тадбирларнинг мужассамлашган режаси, эслатмалар, кодекслар, хулқ-атвор коидалари, ижодий танловларнинг Низомлари мавжудлиги; –маънавий-маърифий ишларни бошқаришни такомиллаштирилганлиги; - маънавий - маърифий ишларнинг режалаштирилганлиги; - маънавий-маърифий ишларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш механизмининг мавжудлиги; - маънавий - маърифий ишларнинг бориши ва мароми тахдил килиниши; - олий таълим муассасасидаги тарбиявий ишларнинг изчиллиги ва мунтазамлилиги; - олий таълим муассасасида талабалар шахсини тарбиялашнинг барча турларига эътибор каратилганлиги, чунончи, маънавий, аҳлоқий, жисмоний, эстетик, мафкуравий ва ҳ.к. -талабаларга таълим-тарбиявий таъсир кўрсатишнинг барча имкониятларидан фойдаланиш тажрибасининг мавжудлиги; - талабаларга якка ва умумий тарбиявий таъсир кўрсатиш шаклларидан фойдаланилиши; - маънавий - маърифий иш шаклларининг турли-туманлиги, жамиятнинг замонавий талабларига, миллий менталитет ва миллий гоя тамойиллари, талабаларнинг эҳтиёжларига мослиги кабилар. Маънавий - маърифий тадбирларнинг сифатини таъминлашда тарбия мазмуни биринчи даражали моҳият касб этади. Унинг кўрсаткичлари сифатида қуйидагиларни эътироф этиш мумкин: -олий таълим муассасаларида амал қилинаётган модернизциялаштирилган маънавий-маърифий дастурларининг самарадорлиги; -ташкилий-педагогик шарт - шароитлар ва педагогик технологияларнинг қулайлиги, уларнинг педагог ходимлар фаолиятини ўрганиш мезонлари бўйича ҳисоблаш услубиёти талабларига мувофикдиги; -академ гуруҳ мураббийсига қўйилган талаблардан хабардорлиги ҳамда гуруҳ талабаларининг университет ички тартиб қоидаларга амал қилишларини назорат қилиши; -мураббий иш режаси мазмуни ва ундаги бандларнинг бажарилиши ҳолати; -мураббийлик фаолиятига оид хужжатларнинг юритилиши; - мураббийлик фаолиятидаги ташкилий ишларнинг бажарилиши; -академ гуруҳ талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш фаолияти; -мураббийнинг ТТЖ ва оталиққа олинган таълим муассасасидаги фаолияти; - мураббийлик гуруҳидаги талабаларнинг университет, талабалари ўртасидаги танловларда, республика миқёсидаги талабаларининг олимпиадалардаги иштироки; талабалар ота-оналари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари; - университет миқёсида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлардаги фаолияти; -маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик фаолияти. Айтиш ўринлики, биз мазкур параграфни электрон таълим муҳитида талабаларни касбий педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларини самарали ташкил этиш йўллари, шакл, метод ва воситалари деб бежиз номламадик. Сабаби бугунги глобаллашув, акцелерация ва техноген цивилизация ёшлар тарбиясига “ижобий” ва “салбий” таъсирини кўрсатаётгани нафақат педагогларимиз, балки ота–оналаримизга ҳам маълум. Фикримизча, маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш узвийлигини таъминлашда медиатехнологиялардан фойдаланиш, тарбия воситаларини бир вақтнинг ўзида бир неча йўналишларда қўллаш имконини беради. Айни вақтда “Аппаратматнлар” тизими (видеокитоблар, ўқув дисклари, матнли альбомлар ва бошқалар) дан оммавий равишда фойдаланилмоқда. Бу эса педагогларнинг ўзаро мулоқот ва баҳс мунозара қилиш имкониятини кенгайтириши билан бирга, тарбия лойиҳаларини яратишда педагогтехнолог ва методистларнинг касбий маҳоратларини оширишга ёрдам беради. Маънавий таҳдидлар ҳақида тўхталар эканмиз, очиқ ахборот тизими ва адабиётлар таҳлилидан маълумки, бугун кунда бу таҳдидларнинг йигирмадан ортиқ турлари мавжудлиги ҳеч кимга сир эмас. Мультимаданият, полиэтниклик, мономаданият, полимаданият, маданиятлараро диалог, геноцид, расизм, ксенофобия, экстремизм, этноцентризм, фундаментализм, радикализм, миллатчилик, сепаратизм, маҳаллийчилик, миллий ва гуруҳли худбинлик, диний ақидапарастлик, Диний риёкорлик, сохта демократиялар, рангли инқилоблар, превентив революциялар, икки хил стандартлар ва бошқалар. Очиқ ахборот тизими статистик маълумотларга қараганда талаба ёшлар орасида ҳам билиб билмай турли хил оқимларга қўшилиб кетиш ҳолатлари кўзга ташланаяпти. Хўш бунинг сабаблари нимада? Биринчидан, маърифий ишларни олиб бориш орқали миллий мафкурамизга куч- қувват берадиган, уни янги-янги марралар сари сафарбар этадиган, кенг оммага таъсир ўтказишга хизмат қиладиган маънавий, ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий манбалар билан такомиллаштириб борилган тадбирларни ёшлар манфаатлари ва қизиқишларидан келиб чиқиб ташкил этиш; Иккинчидан, ёшлар фаолиятини ташкил этишда педагогик тактикани тўғри қўллаш, яъни турли интелектуал лойиҳалар, форумлар, илмий тадқиқотлар атрофида уларни қизиқишларига кўра бирлаштириш; Учинчидан, ёшлар келажагини кафолатлайдиган, ватанни таниган, ижодкорликка ва мақсадга йўналтирилган, креатив тафаккур, толерантлик, фуқаролик масъулияти, умумбашарий қадриятларга содиқлик ва очиқлик стретегияси асосида уларни мамлакатимиз равнақи йўлидаги Давлат сиёсати атрофида бирлаштириш ва юксак маънавий бурчларини адо этиш руҳида тарбиялашга эришиш. Адабиётлар таҳлили ва кузатувларимиз натижасида биз талаба ёшлар маънавий қиёфаси потретини чизишга ҳаракат қилдик. Унга кўра: билимдонлик, меҳнатсеварлик, мустақил фикр, зукколик, замонавий ва дунёвий илмдан хабардорлик, ватанпарварлик, жамиятда ўз ўрнини топишга интилиш, кийиниш ва сўзлашув маданиятига риоя қилиш . Шунингдек биз талаба ёшлар орасида старизмга рўжу қўйган, яъни субъектив эҳтиросларга берилган ҳолда, эстрада артистлари, актёрлар, спортчилар, теледикторларни илоҳийлаштириш, ўз руҳий ҳиссиётларини жиловлай олмаслик, ҳиссиётларни ақлга бўйсунмаслиги ҳолатидаги манзараларнинг ҳам гувоҳи бўлдик. Айнан “старизм” мавзуси юзасидан ёш йигит – қизлар билан суҳбатда бўлсангиз, улар ё чет эл актёри, ё чет эл қўшиқчиси, ё чет эл теледиктори ёки чет эл спортчисининг бир неча юзлаб расмларини коллекция қилганларини гувоҳи бўласиз. Энг қизиғи ва ачинарлиси улар бундай ҳолатни табиий ва тўғри қабул қилишади. Шундан келиб чиқиб биз, ёшлар билан ишлашда маънавий - мафкуравий иммунитет билан тўйинган халқимизнинг ўзига хос фалсафий асоси, илмий-назарий ва тарихий илдизларига эга бўлган яхлит таълимотига таяниб таълим-тарбия ишлари учун масъул педагог-мураббийлар олдига янги ва янада масъулиятли вазифа яъни талаба ёшларимизни умуминсоний қадриятларга садоқатли қилиб тарбиялаш Доно халқимизда―“Қисмати хулқига яраша” деган нақл бор. Дарҳақиқат, инсоннинг инсонлиги қандай ахлоқ соҳиби эканлиги билан белгиланади. Унинг камолоти даражасини белгиловчи бош омил ҳам ахлоқдир. Гарчанд ёшларимиз онги ва шуури маънавий-мафкуравий иммунитет билан тўйинар экан, барча яхшиликлар ва улуғ неъматлар билан зийнатланган қалб сифатида улар албатта, эзгуликларга мушарраф бўлишлари муқаррар. Фикримизча, маънавий–маърифий ишларни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган тарбиявий жараён узоқ муддатли, давомий, изчил олиб бориладиган мақсадли, динамик жараёндир. Шу боис, талабаларнинг тафаккур ва фикрлаш жараёнларининг ўзига хос томонларини очишга тайёрлаш маълум йўналишлар, таълим-тарбиянинг маълум шакл ва методлари воситасида амалга оширилади. Фикримизча, талабаларни маънавий–маърифий ишларни ташкил этиш механизмларини такомиллаштиришда қуйидаги талаблар назарда тутилиши зарур: - маънавий маърифий ишларни яхлит ҳолда ва концентрик асосда амалга ошириш; -комплекслилик; -тарбия тамойилларининг ўзаро тенглиги; - аниқ педагогик мақсадга йўналтирилганлик; -икки томонлама хусусият ва талабаларнинг фаоллиги; Кузатув ва тажрибаларимиз шуни кўрсатдики, маънавий-маърифий ишларни ташкил қилиш муддатийлик, мураккабликни, кетма-кетлик, мунтазамлилик ва давомийлик тамойилларига риоя қилиш тақозо этади. Маънавий камолотни инсон тафаккурига бирданига сингдириб бўлмайди. Шундай экан, унинг шаклланиш жараёни ҳам босқичма-босқич ташкил қилиниши зарур. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, тарбия жараёнининг энг юксак натижаси ҳар томонлама ва уйғун камол топган юксак маънавиятли шахсни шакллантиришдир. Олий таълим муассасаларида талабалар билан олиб бориладиган маънавий - маърифий ишларнинг самарадорлиги қуйидаги омиллар бўйича аниқ йўналтирилган саъй-ҳаракатларга боғлиқ: - тарбия тамойилларини ёшлар тафаккурида шакллантириш таълим тизимининг устувор йўналиши эканлигини англаш; - инновацион ғояларга асосланган маънавий - маърифий тадбирларни ташкил этиш концепциясини яратиш ва амалиётга жорий қилиш; - талабалар қизиқишлари ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб маънавий тадбирларни ташкил этишнинг самарали шакл, усул ва воситаларини ишлаб чиқиш ва таълим жараёнига татбиқ этиш; - касбий педагогик таълим жараёнида таълим-тарбия тизими имкониятлари ва турдош фанлардан оқилона фойдаланиш; -“Ҳамкорлик стратегияси” асосида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш жараёнида нодавлат институтларнинг имкониятларини мақсадли сафарбар этиш, мазкур фаолиятга оила, маҳалла, нодавлат тизимлар ва ташкилотлар, оммавий ахборот воситаларини жалб этиш; -маънавий-маърифий ишларни тарғиб ва ташвиқ этишда оила анъаналари, миллий удумлар, Шарқ алломалари қарашлари ва тамойилларидан унумли фойдаланиш; -маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш жараёнини методик жиҳатдан таъминлаш, ўқув-услубий қўлланма ва дарсликлар, методик ишланмалар, дастурлар билан бойитиш. Фикримизча, маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини оширишда тарбиявий ишлар технологиясини қўллаш самарали натижаларга эришиш имконини беради. Педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларида талабаларнинг мафкуравий иммунитетини бойитишга оид назарий билим ва кўникмалар ижтимоий- гуманитар ва ижтимоий - сиёсий фанлар таркибида концепциялашмаган тарзда ўқитилади. Бу эса ўз навбатида, тарбиявий ишлар методикаси фанини чуқурлаштирилган тартибда ўқитилишини талаб этади. Тажриба ва кузатувларимиз натижаларига таянган ҳолда айтиш мумкинки, касбий педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларини самарали ташкил этиш механизмларини такомиллаштиришни қуйидаги индикаторлар асосида амалга ошириш мумкин: - таълим соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, илмий –назарий асослари, касбий педагогиканинг категория ва тамойиллари, ўқув жараёнини ташкил этишнинг метод ва шаклларига қўйилган замонавий талаблар, таълим олувчиларнинг шахси омиллари, унинг шаклланиш тараққиёти, ягона ўқув– тарбия жараёнини ташкил этиш ва амалга ошириш, тарбия жараёнининг қонуниятлари ва тамойиллари, илғор педагогик технология асослари, касбий педагогик терминология ҳақида тасаввурга эга бўлишии; - миллий ғоя ва асосий педагогик қонуниятлар ҳамда тамойилларга асосланган ҳолда ўқув – тарбия ишларини ўтказиш; - таълимни ташкил этишнинг асосий шаклларни амалиётда қўллаш; таълим ва тарбия методлари орқали аниқ вазиятлар учун маънавий– маърифий тадбирларнинг қулай вариантларини танлаш, ўқув-тарбия жараёнида талабаларни самарали бошқариш талабалар хулқи ва фаолиятини рағбатлантириш, педагогик таълим–тарбия натижаларини таҳлил этиш, ўқитувчилар ва талабалар жамоаларини ўрганиш; - талабаларни илм - фан, санъат намоёндалари ва улар томонидан яратилган неъматларга бўлган муносабатини шакллантириш; -ижтимоий-сиёсий саводхонлик; -бошқа миллат маданиятини ҳурмат қилиши, толерантлик тафаккурнинг шаклланганлиги ва кенг дунёқарашга эга бўлиш; -ижодкорлик, ўз-ўзига талабчанлик; -ўз устида доимий мустақил ишлаш ва изланувчанлик; -янгиликларга интилувчанлик, -ўз устида мунтазам ишлаш ва фаолиятига танқидий муносабатда бўлиш; -коммуникативлик, креативлик; масъулиятлилик; -шахслараро мулоқот маданиятига эга бўлиш; -ижтимоий соҳадаги республика ва халқаро тажрибадан, дунё янгиликлардан хабардор бўлиши; -замонавий таълим-тарбия мазмуни, шакл, метод ва воситаларидан хабардорлик; -маънавий комиллик; адолатпарварлик; демократик қадриятларнинг мазмун ва моҳиятини эгаллаш; -ўз шахсий фикрига, қарашларига эга мустақил ва эркин фикрлай олиш; Ушбу йўналишларда амалга оширилаётган ишлар натижаси таҳлиллари шундан далолат берадики, унда талаба-ёшлар маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш механизмларини такомиллаштириш тўртта таркибий компонентлари: -талаба-ёшларда глобаллашув жараёни талабларига мос ижтимоий-маънавий фаолликни шакллантириш; -умуминсоний ва миллий демократик қадриятларга содиқлик асосида замонавий кенг дунёқараш ва бағрикенгликни ривожлантириш; - маънавий-маърифий тарбия негизида ёшларда миллий маданий мерос ва миллий ўзликни англашни шакллантириш; -маънавий-маърифий тадбирлар асосида талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларини тарбиялаш замирида моддий – маънавий қадриятлар ҳамда анъаналаримизни шакллантириш кабиларга алоҳида эътибор бериш. Тадқиқотимиз давомида олиб борилган тажриба-синов ишлари самарадорлиги талабаларни касбий педагогик таълим жараёнида маънавий - маърифий ишларини самарали ташкил этиш механизмларини такомиллаштириш модели ишлаб чиқилганлиги ва амалиётга татбиқ этилганлиги билан аҳамиятлидир. Мазкур модел икки қисмдан иборат бўлиб, ҳар бир қисмда маънавий - маърифий ишларини самарали ташкил этишга доир илмий - назарий билимлар билан қуроллантирилади, мафкуравий иммунитетни таркиб топтириш ҳамда соғлом дунёқарашга эга, атрофидагиларга дўстона муносабатда бўла оладиган маънавий баркамол шахсни шакллантириш кўзда тутилади. Тадқиқотимизда педагогика йўналишидаги талабаларни касбий педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларини самарали ташкил этиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган маънавий - маърифий тадбирларни, “Маънавият соатлари”ни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари муаммоси кўриб чиқилди. Талабалар билан ишлаш жараёнида улар қуйидаги иш фаолиятлари асосида белгиланган педагогик мақсадга йўналтирилди: – расмий равишда белгиланган академик гуруҳларда ишлаш (белгиланган ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича дарс соатларидан унумли фойдаланиш); – талабалар билан якка тартибда ишлаш (рефератлар, мустақил ишлар, махсус топшириқлар бериш, баъзи бўш ва муаммоли талабалар учун якка тартибда педагог-талаба муносабатларини ташкил этиш); – махсус ташкил қилинган академик гуруҳларида иш олиб бориш (маънавий баркамол шахсни ривожлантириш мақсадида ташкил қилинган турли курслар, семинар-тренинглар, тестлар, беллашувлар, танловлар, клублар, марказлар, факультатив машғулотлар, ёшларнинг қизиқишлари бўйича тўгараклар); – гуруҳлараро рақобат ва беллашув асосида иш олиб бориш (иш режада белгиланган аниқ мақсадларга йўналтирилган турли кўрик-танловлар, мусобақалар, турнирлар, дискуссион ва етакчилик клублари, давра суҳбатлари ва баҳслар, учрашувлар, савол-жавоб турнирлари, интеллектуал ўйинларни ташкил қилиш); –шахслараро беллашув ва ижодий мусабақалар асосида иш олиб бориш(турли оммавий тадбирлар ўтказиш, уларга барча ёшларни жалб этишга эришиш, маънавий баркамол шахсни тарбиялаш тамойилларини билган энг яхши талаба учун танловлар эълон қилиш); –тизимли тадбирлар уюштириш, фаолият жараёнига барча талабаларни жалб этишга саъй-ҳаракат қилиш (мавжуд таълим даргоҳининг барча талабаларини жалб этган умумий тадбирларни ташкил этиш. Масалан, олий таълим муассасаларида ҳар ойда белгиланган “Маънавият кунлари” ни концертлар, танловлар, аъло ўқийдиган талабаларни мукофотлаш тарзида нишонлаш, тадбирларга миллий марказлар фаолларини жалб этиш, турли миллат вакилларининг ўз миллати урф-одатлари бўйича суҳбатларини уюштириш ва ҳ.к.); – курслараро жамоатчилик ҳаракатини ташкил этиш асосида ёшларнинг умумий ҳаракатини вужудга келтириш (масалан, олий таълим муассасалари доирасида талабаларнинг “Биз интелеектуал тараққиёт тарафдорларимиз” ҳаракати дастурини тузиб, иш режасини ишлаб чиқдик ва ўз фаолиятини нафақат таълим тизими доирасида, балки фуқаролик жамиятининг бошқа институтларда ҳам олиб борилишига ва ҳаракат кўламининг кенгайишига эришдик). Талабаларни касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш жараёнининг муҳим омилларига: -буюк алломаларнинг илмий-ижодий мероси Муҳаммад ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Амир Темур, Мирзо Улуғбек ва бошқаларнинг илм-фан ва маданият тараққиётидаги хизмати; - маданий меросимиз ҳисобланган авлодлар томонидан яратилган моддий ва маънавий бойлигимиз; (қўҳна тарихий ёдгорликлар, муқаддас динимиз, буюк алломалар ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва фаолияти, илмий-ижодий кашфиётлари) -оила ва маҳалланинг ўрни ва таъсири, таълим-тарбия жараёнига стратегик ҳамкорлиги; -маънавий тарбиянинг яна бир омили – бу таълим-тарбиядир. Шундай қилиб, жамиятни модернизациялаш шароитида талабалар – бўлажак педагогларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашда юқорида таъкидланган педагогнинг касбий ва шахсий сифатлари, билим ва кўникмалар, малакалар тизимини шакллантириш зарур. Бунда педагогик таълимнинг мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб, янги имкониятлари аниқланди. Булар: - бўлажак ўқитувчилар маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда, аввало уларнинг ўзлари маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш, миллий мафкурани шакллантириш, баркамол инсонни тарбиялашдаги ўрнини атрофлича англаб етмоғи; - талабалар – бўлажак ўқитувчилар ўзларида маънавий-маърифий тарбиянинг таркибий қисмлари: педагог одоби, педагогнинг маънавий-маърифий фазилатлари, педагогик маҳорат, билим, кўникма ва малакаларини таркиб топтирмоғи; - талабалар – бўлажак ўқитувчилар олий ўқув муассасасида касбий педагогик таълим жараёнида ижтимоий, сиёсий, педагогик, тарихий, фалсафий, маънавий-маърифий билимлар асосларини пухта ўзлаштирган бўлишлари; - талабалар – бўлажак ўқитувчилар умумтаълим мактабларида фаолият олиб бориш жараёнида талабалар билангина эмас, бошқа давлат, жамоат ташкилотлари, ота-оналар билан ҳам маънавий-маърифий ишларни йўлга қўймоғи лозим. Бунинг учун ҳар бир академик гуруҳ раҳбари, педагог талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш технологиясидан хабардор бўлиши лозим. Навбатдаги бандда ана шулар ҳақида фикр юритамиз. Download 1.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling