Бисмиллоҳир роҳМОНир роҳийм


Download 1.23 Mb.
bet11/30
Sana24.02.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1227429
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30
Bog'liq
ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

биринчидан, ўзбек миллати тарбия анъаналари таркибида ҳар доим маънавият, яъни эзгуликни ва зиёни кўриш, зиё тарқатиш хусусиятлари мавжуд бўлган. Таълим-тарбия ўчоқларида руҳий мафкуравий озуқа сифатида инсониятнинг маънавий-ахлоқий хусусиятлари тарғиб қилинган ва тарбияланган. Бироқ мана шу таълим-тарбия жараёни айрим Олийгоҳларда мақсадли амалга оширилмаган; (Фикримиз исботи сифатида тадқиқотларимиз жараёнида талабалардан “Шарқ мутафаккирларидан кимларнинг асарини мутоалла килгансиз” деган савол билан мурожаат қилганимизда аксарият талабаларимиз “елка қисиш” билан чегараланганлиги, ачинарли ва аянчли албатта)
иккинчидан, талабалар олий таълим тизимига узлуксиз таълимнинг қуйи босқичларида маънавият бўйича олинган маълум билим ва кўникмаларга эга бўлган ҳолда келишади. Гуруҳлардаги талабалар билим даражалари бир хил бўлмайди. Шу билан бирга, олинган билимларга қатъий риоя этиш даражаси ҳам турлича бўлади. Шу боис, таълим-тарбия жараёнида, бир томондан, ҳамма гуруҳлардаги билим ва кўникмалар даражаларини ўзаро мувофиқлаштириш, иккинчидан эса, барча талабаларнинг билим ва кўникмаларини ҳаётга жорий этишларига эришиш талаб этилади;
учинчидан, бугунги кунда дунё миқёсида инсонларнинг ижтимоий ҳаёти ва яшаш тарзлари кескин ўзгаришларни бошидан кечирмоқда. Миллат, халқ ва маданиятларнинг ўзаро алоқаси тезлашмоқда. Мазкур алоқаларда эса турли тушунмовчилик ва зиддиятларнинг келиб чиқиши ҳам кўпаймоқда. Шу билан бирга, талабаларда ҳам турли асоциал ҳолат ва вазиятларнинг вужудга келиши кузатилмоқда. Яъни ижтимоий келиб чиқиши, моддий аҳволи, қадриятларга ишониши, ҳаётга муносабати ва ўз эҳтиёжлари нуқтаи назаридан бир маром ва бир турдаги ижтимоий воқелик бўла олмайди;
тўртинчидан, Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат ҳамда фуқаролик жамиятини барпо қилишда демократия шароитлари ва талаблари ҳам қарашлар, ғоялар, мафкуралар хилма-хиллигини, баъзан эса улар қарама-қаршилигини тақозо этади. Бинобарин, касбий педагогик таълим жараёнида талабаларнинг маънавий - маърифий ишларни ташкил этиш механизмларини такомиллаштиришда ижтимоий билим, кўникма ва малакаларнинг ўрни ва мавқеи жуда юқори бўлиб, ижтимоий фанлар блоки фаолиятини юқори даражага кўтармасдан туриб, талаб даражасида шакллантириб бўлмайди;
бешинчидан, ОТМ ёшларида маънавий-маърифий соғломликни ривожлантириш билан икки йўналишда иш олиб борилиши аниқланди. Биринчи йўналиш – ижтимоий фанлар блокида маънавият тўғрисида билим, кўникма ва малакаларнинг мақсадли шакллантирилиши.
Биз кўриб чиққан ОТМ ўқув дастурлари ва давлат таълим стандартлари асосида ўқитилаётган “Педагогика”, “Миллий истиқлол ғояси”, “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти”, “Маънавият асослари ва диншунослик”, “Ўзбекистон тарихи”, “Ҳуқуқшунослик”, “Фалсафа (этика, эстетика ва мантиқ)”,“Сиёсатшунослик”, “Маданиятшунослик”, “Социология” каби предметлар мавжудлиги, бироқ уларда кўрилаётган мавзуга эътибор сустлиги аниқланди. Айтиш ўринлики, мазкур предметларнинг ўқув дастурлари ва педагогик мазмуни таркибида, албатта, “маънавият” тушунчаси мавжуд бўлиши даркор. Шунинг учун талабалар “маънавият асослари” бўйича чуқур бўлмаган, балки саёзроқ, бир томонлама бўлган тушунчаларга эга бўладилар. Мана шу жараённи қайта ривожлантириш ҳамда санаб ўтилган предметларнинг педагогик мазмунини такомиллаштириш тақозо этади.
Иккинчи йўналиш ОТМларида ўқув жараёнидан ташқарида бўлган ўқув даргоҳининг маънавий-маърифий тадбирлари, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари ва ташкилотларининг ўқув даргоҳига йўналтирилган тарбиявий фаолиятидир.
Бинобарин, мавжуд педагогик жараён таҳлилини амалга ошириш тамойиллари қуйидагича белгиланди:
–ОТМнинг маънавий - маърифий тадбирларни шакллантириш бўйича мавжуд ҳолатини диагностика қилиш ва унинг мезонларини белгилаш;
–тадқиқот жараёнида унинг экспериментал босқичи учун аниқ иш режаси ва амалга ошириш чора-тадбирлари, тадбирларни ўтказиш муддатлари, шакллари, иштирокчилари, педагогик жараёнда ишлатиладиган педагогик усул, восита ва йўлларни аниқ белгилаб олиш ҳамда вазиятни мунтазам таҳлил қилиб бориш;
–талабаларнинг шахсий қобилияти, қизиқиши, иштиёқи, орзу-умидлари ва имкониятларини ҳисобга олиш, уларни шакллантириш ва рўёбга чиқариш шарт-шароитларини белгилаш ва таъминлаш;
–талабалар билан ишлашда ишонч, демократизм, халқчиллик, очиқлик, самимийлик, тенглик, ўзаро ҳурмат ва эҳтиром, натижалилик, мақсадга йўналтирилганлик, тизимлилик, узвийлик, узлуксизлик, илмийлик, тарихийлик, зарурийлик, инновацион лойиҳалардан фойдаланиш тамойилларига амал қилиш;
–талабаларнинг ташаббускорлиги, ижодийлиги, янгиликка интилиши, мустақиллиги, ижтимоий ҳаракатчанлиги ва фаоллиги, ўзини намоён қилишига интилиши ва иштиёқидан унумли фойдаланиш;
–талабалар мустақил равишда таълимни давом эттиришга йўналтириш ҳамда ижтимоий тақозо этиладиган шахс сифатларини ўзида тарбия қилишга мунтазам рағбатлантириш.
Талабаларнинг маънавий-маърифий тадбирларни шакллантиришнинг амалдаги ҳолати ОТМ тажрибасида ўрганилаётган шарт-шароитлар нуқтаи назаридан бир қатор зиддиятларнинг мавжудлигини кўрсатди:
– ОТМ талабаларида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш бўйича қизиқиш даражаси юқори эканлиги, бироқ баъзи педагогик кадрларнинг мазкур ишни ўз зиммасига юклаб олишга иштиёқи сустлиги аниқланди. Талабалар инновацион педагогик транформацияларни очиқлик, хурсандлик билан қабул қилишлари, бироқ кекса авлод вакилларининг анъанавийликни ёқлаши, кўпроқ консерватив муносабат тарафдорлари бўлишлари маълум бўлди. Бинобарин, педагогик жараённи ташкил қилишда ёшларнинг эътиёжлари, талаблари ва қизиқишларини инобатга олиш тақозо этилади;
– ОТМларида талабаларда маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш бўйича яхлит концепцияси мавжуд эмаслиги, унинг яхлит педагогик модели ишлаб чиқилмаганлиги аниқланди. Бироқ талабаларда маънавий- маърифий тадбирларни ташкил этиш бўйича ўзига хос инновацион метод, усул, шакл ва воситаларига бўлган ижтимоий талаб ва эҳтиёж мавжуд.Шу боис, ОТМ ёшларида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш бўйича инновацион методологияси ва технологиясини махсус ишлаб чиқиб, уни таълим жараёнига татбиқ этиш тақозо этилади, чунки бу жараёнсиз талабаларни тўлақонли равишда замонавий жамиятларда фаол яшашга тайёрлаб бўлмайди;
–олий таълим тизимидан талаб этилаётган вазифалардан бири ёшларнинг жамият ҳаётига бўлган интеграциясини таъминлашдан иборат қилиб белгиланмоқда. Жамият ҳаётига интеграция масалалари ёшларнинг маълум зиддиятларсиз, енгиллик билан жамият ҳаётида ўз ўрнини топишини англатади. Бинобарин, маънавият ҳам психологик, ҳам руҳий, ҳам ақлий, интеллектуал жиҳатдан ёшларнинг жамият ҳаётига интеграциясини осонлаштирувчи, уни таъминловчи омил бўлиб хизмат қилади.
Шундай экан, бўлажак педагогнинг ўзи олий ўқув юртида билим олиш жараёнида маънавий-маърифий тушунчалар маъно-мазмунини билиб олган, юксак маънавиятли шахс бўлсагина ўз фаолиятида кўзлаган мақсадига эришади. Шундан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, олий таълим муассасалари талабаларини маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш масаласи улар олдига қатор талабларни қўяди.
Бу талаблар: педагогнинг шахсий сифатлари, билимли бўлиши, кўникма ва малакаси, ташкилотчилиги, муомала, санъатига муносабати, педагогик маҳорат, педагогик-психологик тайёрлиги, педагогнинг тарбиявий машғулотга тайёрлиги, ижодкорлиги, ўз-ўзини касбий ривожлантиришга, малака оширишга тайёргарлиги ва бошқалар.
Бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий-маърифий қиёфасини белгиловчи фазилатлар–ватанпарварлик, инсонпарварлик, миллий ғурур, меҳнатсеварлик, байналмилаллик кабиилар профессор-ўқитувчиларнинг фаол иштирокида, тарбиявий таъсирида шаклланади. Ўқитувчилик фаолияти ўз моҳиятига кўра ахлоқий характерга эга.
Педагогик фаолиятнинг бундай ҳолати, аввало ўқитувчининг ўзи умуминсоний ва миллий маънавий-ахлоқий қадриятларни пухта ўзлаштириб олиши ҳамда амалий ишда, таълим-тарбия жараёнида ахлоқий камолот бобида шахсан ибрат бўлишини тақозо этади. Агар ўқитувчининг умминсоний ва миллий-ахлоқий соҳадаги саёз, тасаввурлари мавҳум бўлса, унинг фикри, сўзи, амалий ишлари ўртасида узилиш бўлса, жамиятни модернизациялаш кечаётган ҳозирги шароитда тарбия соҳасида кун тартибига қўйилаётган вазифаларни самарали бажара олмайди.
Педагогик фаолиятнинг бундай хусусияти барча фан ўқитувчиларига, устоз-мураббий, ўқув юртининг раҳбарларига бирдек тааллуқлидир. Барча педагог кадрларнинг ҳар бир сўзи ва амалий хатти-ҳаракати тарбияланувчиларга умуминсоний ва миллий қадриятларни сингдириш мақсадига хизмат қилиши лозим. Бу иш ўз навбатида ўқитувчи ва талабаларда маънавий-маърифий назарияга доир билимларни эгаллаш, маънавий тасаввур ва тушунчалар, педагогик ахлоққа доир билимларни мунтазам ошириб боришни: муҳокама, мулоҳаза қилиб, унинг моҳиятини тушунишни талаб этади. Мураккаб ахлоқий ҳодисаларнинг моҳиятини талабаларга тушунтириш масъулиятли иш бўлиб, ўқитувчи – устоз талабаларнинг ёши, савиясига мос, улар тшунадиган маънавий-маърифий билимларни бериши зарур.
Ёшларда маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш масаласининг олий таълим тизимидаги ижтимоий фанлар таркибида илмий ўрганилиши, маълум мавзуларга бағишланган тадбирларни ўта “сиёсий” кайфиятда ташкил этилиши, махсус дарс соатларининг жуда кам эканлигини, бошқа томондан эса, маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш жараёнидаги “иқтисодий” қийинчиликларга учраши, уларнинг келгусида маънавий -маърифий тадбирларни бирлаштириш лозимлигини кўрсатди. Олий таълим тизимидаги ижтимоий фанлар мазмунини қараб чиқадиган бўлсак, қуйидаги ҳолат ўзини намоён қилади (1.5-расмга қаранг):






Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling