Бисмиллоҳир роҳМОНир роҳийм
Download 1.23 Mb.
|
ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Юқори даража – “Маънавият” ва “Маърифат” ҳақида назарий билимларга эгалиги; Ватанига, Ўзбекистон Конституциясига, Президентига, Давлат рамзларига садоқат туйғусининг шаклланганлиги; таълим-тарбия жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш мазмуни, методлари, воситалари ва шаклларини билиши; маънавий-маърифий ишлари ташкил этишда янги педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш малакасига эгалиги; маънавий-маърифий ишларни инсонпарварлик ғоялари ва ҳамкорлик педагогикаси тамойиллари асосида ташкил эта олиши; ўзининг педагогик фаолиятини такомиллаштириш, касбий сифатларини ривожлантириш, янги педагогик ғояларни ишлаб чиқа олиш, ўқитишнинг истиқболли йўналишлари, талаблари асосида метод ва воситаларни яратиш ва уларни таълим жараёнида қўллай олиш малакасига эгалиги; касбига оид сиёсий-ижтимоий воқеа ва ходисалар ҳақидаги материаллардан кенг фойдаланади. Дарсдан сўнг мустақил тайёргарлик ва шахсий вақтларида ОАВ, АКТ матбуот материаллари, методик қўлланма ва рисолалар, замонавий педагогик технологияларни билишга қизиқиши кучли, интернет манбалари устида мустақил ишлаш қобилияти кучли. Ўз-ўзини доимий назорат қилади (Педагогик рефлекция). Таълим жараёнида олган назарий билимларини ўз ҳаётида қўллай олиш кўникмаларига эга.
Ўрта даража - юқори даражадаги барча педагогик талабларни билади. Лекин ўзида ижодкорлик, қўшимча манбалар билан ишлашга шахсий интилиши етишмайди. Дарслик материалларини билиш билан чегараланади. Педагогик соҳага оид, ОАВ, АКТ, матбуот материаллари, бадиий-оммабоп асарлардан доимий, мақсадли фойдаланмайди. Юқори даражага хос барча таълим-тарбиявий мезонларни билишни уларга амал қилишни хохлайди, лекин амалиётда қийналади. Фақат ўқитувчи томонидан берилган топшириқларни мустақил бажаради. Ўз устида доимий изланмайди, ижодий ишлаш кўникмасига тўлиқ эга эмас. Педагогларнинг касбий маҳорати сирларини билишни хоҳлайди, ҳаракат қилади лекин қандай, қайси манбаларга асосланишда қийналади. Замонавий педагог, инновацион педагогик технологиялар ҳақида умумий тушунчага эга. Бироқ замонавий педагогка хос малака талабларини тўлиқ ва асосли равишда аниқ айтиб бераолмайди. Қуйи даража - “Маънавият” ва “Маърифат” ҳақида назарий билимларга эга бироқ амалий фаолиятда намойиш этишни истамайди; Ватанига, Ўзбекистон Конституциясига, Президентига, Давлат рамзларига садоқат туйғусининг шаклланган бироқ иштиёқи паст; ўзининг педагогик фаолиятини такомиллаштириш, касбий сифатларини ривожлантириш, янги педагогик ғояларни ишлаб чиқа олиш, ўқитишнинг истиқболли йўналишлари, талаблари асосида метод ва воситаларни яратиш ва уларни таълим жараёнида қўллай олиш малакасига эгалиги; касбига оид сиёсий-ижтимоий воқеа ва ходисалар ҳақидаги материаллардан кенг фойдаланишни истамайди. Ўзбекистон ва бошқа мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ахборотлар, ОАВ материаллари, методик қўлланма ва рисолалар, интернет манбалари билан қизиқиши тизимли эмас. Талабаларнинг маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга касбий педагогик тайёрлигини аниқлашда, биз юқоридаги мезонлар асосида рейтинг тизимидан фойдаландик. Талабанинг якуний тажриба-синов ишлари ўзлаштириш даражаси 100 баллик тизимда белгиланди. Бунда 86-100 балл талабанинг ижодий фикрлай олиши, мустақил фикр юрита олиши, маънавий-маърифий тушунчаларнинг моҳиятини тушуниши, олган билимларини амалда қўллай олиши. 71-85 балл – талабанинг мустақил мушоҳада юрита олиши, муаммонинг моҳиятини тушуниши, олган билимларини амалда қўллай олиши. 56-70 балл – талабанинг муаммонинг моҳиятини тушуниши; билиб, айтиб бериши, тасаввурга эга бўлиши. 20-55 балл – аниқ тасаввурга эга бўлмаслиги, муаммони билмаслиги. Шундай қилиб, талабаларнинг маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга касбий-педагогик тайёрлиги натижалари рейтинг баллари бўйича аниқланиб, юқори, ўрта ва паст даражаларга бўлинди. Буни биз жадвалда қуйидагича ифодалашга ҳаракат қилдик: Download 1.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling