Бисмиллоҳир роҳМОНир роҳийм
Талабаларнинг касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёргарлиги даражаси (тадқиқот аввалидаги назорат ва тажриба
Download 1.23 Mb.
|
ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мезонлар Шаклланганлик даражаси (фоизларда) Назорат гуруҳи
- Тажриба синов гуруҳи Юқори Ўрта Паст
- 4.2-жадвал Талабаларнинг касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларини ташкил этишга тайёргарлиги даражаси (тадқиқот якунидаги назорат ва тажриба
- Мезонлар Шаклланганлик даражаси(фоизларда) Назорат гуруҳи
- Талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш юзасидан олиб борилган тажриба - синов ишларининг натижаси ва унинг самарадорлик даражаси.
4.1-жадвал
Талабаларнинг касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёргарлиги даражаси (тадқиқот аввалидаги назорат ва тажриба-синов гуруҳларидаги натижалар) (392 талаба ҳисобида)
4.2-жадвал Талабаларнинг касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларини ташкил этишга тайёргарлиги даражаси (тадқиқот якунидаги назорат ва тажриба-синов гуруҳларидаги натижалар)
4.1 ва 4.2 - жадвал натижаларига асосланган ҳолда талабаларнинг касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларини ташкил этишга тайёргарлигини аниқлашнинг шаклланганлик ва самарадорлик даражасини аниқлаш юзасидан тажриба бошидаги ва якунидаги натижаларни аниқлаш бўйича тажриба ва назорат гуруҳларидаги ўзлаштиришларини юқоридаги мезонлар бўйича математик-статистика методи ёрдамида таҳлил этилди. Тажриба-синовда 392 нафар талаба қатнашди, шундан 195 нафар талаба тажриба гуруҳида ва 197 нафар талаба назорат гуруҳида қатнашишди. Тадқиқотнинг тажриба-синов ишлари методикасини ишлаб чиқишда талабаларнинг касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларини ташкил этишга тайёргарлиги даражаси самарадорлигини оширишга асосий эътибор қаратилди. Талабаларнинг касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларини ташкил этишга тайёргарлиги даражасини динамик баҳолаш 30 та кўрсаткич (индикаторлар иловаларда) асосида тажриба ва назорат гуруҳларидаги ўртача ўзлаштириш даражаси таҳлил этилди. Шундай қилиб, педагогик тажриба-синов ишлари самарадорлиги уни махсус лойиҳалаштириш асосида олиб борилганлиги, таълим-тарбиявий ишларнинг замонавий педагогик ва ахборот коммуникация технологиялари ва интерфаол методлар билан олиб борилганлиги, педагогик-методик шарт-шароитларнинг мақбуллиги, олинган натижаларнинг математик-статистик таҳлили, тажриба-синов майдончаларининг географик жойлашуви, тарбияланганлик даражасини белгиловчи мезонларнинг ишлаб чиқилиши ва натижанинг баҳоланиши, танланган мавзулар ва методик материалларнинг изчиллиги, ижтимоий-лингвистик мазмунни таъминлашга боғлиқлиги далилларда келтирилган. 3.2-§. Талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш юзасидан олиб борилган тажриба - синов ишларининг натижаси ва унинг самарадорлик даражаси. Талабаларни касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш моделининг яратилиши ва амалиётга татбиқ этилиши талабаларнинг билимларни эгаллаш, эътиқод, кўникма ва малакалар ҳосил қилиш, талаба шахсининг маънавий қиёфаси, сифатлари, ахлоқий хислатлари, одатларни қай даражада эгаллаб олганларини ўрганиш натижасида уларнинг келгуси ҳаёт йўлида – маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлигини аниқлашга ёрдам беради. Мазкур жараён ўта мураккаб бўлиб, таълим-тарбияни инсонпарварлаштириш, демократлаштириш, тарбиявий таъсирнинг яхлитлиги, таълимнинг шахсга йўналганлиги билан характерланади. Бу борада таълим-тарбия ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, унинг маълум мақсадга – яъни маънавий-ахлоқий тарбияга тайёрлашга йўналтирилганлиги, узлуксиз ва узвийлиги, тизимлилиги, мажмуавийлиги (комплекслилиги), инсонпарварлиги икки томонлама характерга эгалиги билан тавсифланади. Юқоридаги мезонлар ва индикаторлар асосида талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш юзасидан олиб борилган тажриба - синов ишларининг натижаси ва унинг самарадорлик даражасини Стьюдентнинг танланмали мезони ва Пирсоннинг мувофиқлик критерийси асосида ҳисоблаб чиқдик. Масаланинг қисқача моҳияти қуйидагилардан иборат: иккита бош тўплам берилган бўлсин. Бири талабаларнинг тажрибагача билимини ўртача баллари, иккинчиси эса талабаларнинг тажриба охиридаги билимини ўртача баллари. Баҳолар нормал тақсимотга эга деб ҳисобланади. Бундай фараз ўринлидир, чунки нормал тақсимотга яқинлашиш шартлари содда бўлиб, улар бажарилади. 4.1 ва 4.2 - жадвал асосида тажриба ва назорат гуруҳи ўзлаштиришлари самарадорлигини кўрсатувчи Н1 гипотеза ва унга зид бўлган Н0 гипотезани танлаймиз. 4.1 - жадвалдан тажриба бошидаги тажриба ва назорат гуруҳларидаги натижаларни умумлашган ҳолда қуйидаги жадвалда акс эттирамиз: 4.3-жадвал Download 1.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling