Бисмиллоҳир роҳМОНир роҳийм
Учинчи боб бўйича хулосалар
Download 1.23 Mb.
|
ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Учинчи боб бўйича хулосалар
Талабаларда касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш самарадорлиги ва унинг натижаси ҳаққонийлигини таъминлашда қуйидаги педагогик асосларга таянмоқ мақсадга мувофиқ эканлиги тажриба-синов ишлари жараёнида ўз исботини топди. Талабаларда касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашнинг педагогик механизмини такомиллаштириш, босқичлари мазмун-моҳиятини аниқлаш, тажриба-синов ишлари олиб боришнинг яхлит методикасини ишлаб чиқиш, шу асосда уни ўтказиш тадқиқотда олға сурилган илмий фаразнинг назарий ва амалий жиҳатдан ҳаққонийлиги ҳамда ишончлилигини таъминлашнинг масосини ташкил этади. Таъкидловчи тажриба-синов ишлари мақсади, вазифалари, мазмуни, шакли, методлари, усуллари ҳамда шарт-шароитларининг тўғри қўйилиши шакллантирувчи тажриба-синов ишлари самарадорлигини таъминлашнинг муҳим омили, якунловчи босқич тажриба-синов ишларини умумлаштириш, таҳлил этиш, расмийлаштиришнинг муваффақияти гаровидир. Тажриба-синов ишларини ташкил этишда объект ва предметнинг тўғри белгиланиши, педагогик тамойиллар, тадқиқот методлари, ўқув фанлари имкониятлари, талабанинг шахсий ва индивидуал типологик хусусиятлари, қизиқишлари, майли, билим даражаси, дунёқараши, ўқитувчининг касбий тайёргарлиги, педагогик маҳорати, педагогик технологияси муҳим аҳамият касб этади. Тажриба-синов ишлари натижаси самарадорлиги тлабаларда касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш даражасини белгиловчи мезон ва индикаторларнинг тўғри ва аниқлиги, илмий ва амалий жиҳатдан асосланганлиги билан характерланади. Талабаларда касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш даражасини аниқлашда билим, кўникма, малака индекслари индикаторларининг тажриба-синов ишлари жараёнига сингдирилиши кўзланган мақсад ва вазифаларга тўлиқ эришиш имконини беради. Тажриба-синов ишлари географиясининг кенглиги, тадқиқот натижаларининг турли методлар асосида, шунингдек, математик-статистик таҳлил этилиши, умумлаштирилиши, хулосалар чиқарилиши натижаларнинг ишончлилиги, илмий-назарий ҳамда амалий қимматини белгилашда муҳим аҳамият касб этади. Download 1.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling