Бисмиллоҳир роҳМОНир роҳийм


-жадвал. Кейс топшириқларини бажаришда қўлланиладиган таҳлил


Download 1.23 Mb.
bet18/30
Sana24.02.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1227429
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30
Bog'liq
ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

2.1-жадвал.
Кейс топшириқларини бажаришда қўлланиладиган таҳлил
(анализ) турлари



Турлари

Тавсифи

Намоён бўлиш шакли

1.

Муаммоли таҳлил

Муаммоларни ажратиш;
муаммолар кўлами ва уларнинг таснифини шакллантириш.

Вазиятнинг муаммоли жиҳатларини таҳлил қилиш; вазиятнинг муаммоли шартларини таҳлил қилиш; вазиятнинг муаммоли оқибатларини таҳлил қилиш.

2.

Тизимли таҳлил

Объектни тизимли ёндашув позициясидан ўз структураси ва функцияларига эга тизим сифатида кўриб чиқиш

Дескрипт анализ: мавжуд тузилма асосида функцияларни шакллантириш; конструктив анализ: мавжуд функциялар асосида тузилма шакллантирилади.

3.

Праксео-логик таҳлил

Фаолиятли жараёнларни уларни оптималлаштириш нуқтаи назаридан кўриб чиқиш

Фаолиятни оптимизациялаш усулларини анализ қилиш; фаолиятни моделлаштириш ва алгоритмлаштириш

4.

Прогностик таҳлил

Вазиятнинг кейинги ривожига нисбатан фаразлар келтириш

Норматив прогностик анализ; концептуал прогностик анализ

2.2-расмдан кўриниб турибдики, мазмунига кўра кейслар таълимий, амалий ва тадқиқотчиликка доир турларни ўзида акс эттиради. Таълимий кейсларда ягона тўғри ечим, амалий кейсларда бир нечта муқобил тўғри ечимлар, тадқиқотчиликка доир кейсларда бир нечта муқобил вариантлар доирасида тўғри ечимга келиниши талаб этилади. Олий таълим тизимида таълимий ва амалий кейс топшириқларини қўллаш мақсадга мувофиқ.
Тадқиқотимиз давомида биз маънавий - маърифий ишларни ташкил этишда таълимий ва амалий кейс топшириқларини қўллашда жаҳон тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш муҳим педагогик аҳамият касб этади. Бугунги кунда юқоридаги параграфларимизда урғу бериб ўтган стартизм ва “оммавий маданият” га қизиқиш талаба ёшларимиз ўртасида ҳам кўп учраяпти. Шу боис биз чуқур билим ва юксак интеллектуал салоҳиятли, ўзининг қатъий ҳаётий позицияси ва дунёқарашга эга ёшларни сифатларини шакллантириш назарда тутилади.
Мавзу моҳиятидан келиб чиқиб таълимнинг интерфаол технологиялари асосида тарбиявий тадбирлар, ўқув машғулотларини ташкил этиш, талабаларни мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий-маърифий ислоҳотларнинг, қабул қилинаётган Қонун ҳужжатларининг мазму- моҳиятини кенг жамоатчиликка самарали етказишга доир ахборотларни қабул қилиб олиш, уларни таҳлил этиш, шунинг билан бирга:
-тарбиянинг ўзига хос хусусиятлари;
-таълим ва тарбия жараёнининг ўзаро алоқадорлиги, узлуксизлиги, жадаллиги, ўзгарувчанлиги, мураккаблиги, давомийлиги, кўп ҳадлилиги;
-таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш имконини берди.
Бўлажак ўқитувчиларда маънавий - маърифий ишларни ташкил этишда педагогик технологияларнинг таркибий қисмларига асосланган ҳолда даставвал таълим-тарбия жараёнининг умумий лойиҳаси тузилади, таълим -тарбияни ташкил этишга бўлган эҳтиёж, мақсади, таълим мазмуни, шакл, метод, усуллари, ва воситалари, бу борада ўқитувчи ва талаба фаолияти белгиланади ва таълим натижаси аниқланади.
Педагогик адабиётларнинг назарий таҳлиллардан келиб чиққан ҳолда талабаларни касбий педагогик таълим жараёнида маънавий–маърифий тадбиларни ташкил этиш интеграллашган касбий сифатлар мажмуаси сифатида тушунилиб, бунда касбий йўналганлик, касбий билим, кўникма ва малакалар, касбий ва ҳаётий тажриба, маданият ва қадриятлар тизими алоҳида ўрин тутади.
Шу нуқтаи-назардан, олий таълим муассасаларида талабаларни касбий педагогик таълим жараёнида маънавий - маърифий тадбиларни ташкил этиш тузилмасининг биринчи блок мазмунини (касбий билим, кўникма ва малакалари) қуйидагича белгилаш мақсадга мувофиқ деб ҳисобладик:
- педагогик-касбий билимлар;
- муҳим касбий кўникма ва малакалар тизими;
- педагогик-касбий тажриба;
- педагогик фаолиятда юзага келадиган турли муаммоли вазиятларни ҳал эта олиш қобилияти.
Олий таълим муассасаларида талабаларни касбий педагогик таълим жараёнида маънавий - маърифий тадбиларни ташкил этишга тайёрлаш деганда талабаларнинг субъектив позициясини амалга ошириш учун зарурий шарт-шароитлар яратиш, уни таълим муассасасининг таълимий ва жамоатчилик фаолиятига фаол жалб этиш; касб сирларини амалий ўзлаштириш, актёрлик маҳоратлари ва қобилиятларини баҳолаш билан боғлиқ мустақил фаолиятга ташаббус уйғотиш ва қўллаб-қувватлаш; талабалар жамоасини ҳамкорликдаги ижтимоий аҳамиятга эга, инновацион ўқув лойиҳалари, дастурлар, таълим-тарбия технологияларини ишлаб чиқишдаги иштирокини таъминлаш; таълимий муҳитда ўзаро ҳамкорлик алоқалари, шерикчиликни кенгайтириш тушунилади. Маънавий маърифий тарбиявий ишларни ташкил этиш жараёни талабалар қиёфасида янги фаол субъектни таркиб топтиришга хизмат қилади.
Тадқиқот доирасида диссертация ишининг мавзуси, мақсади ва илмий фаразига таянган ҳолда, тажриба - синов базаси сифатида танланган Тошкент давлат педагогика университети ҳузурида “Маънавият фаоллари Маркази” фаолияти йўлга қўйилди.
Марказнинг асосий мақсади: Маънавий тарбиянинг тадрижий ривожланиш ва узлуксизлик тамойилларига асосланиши тадқиқ этиш, унинг натижаларидан ўқув-тарбиявий ишлар жараёнида фойдаланиш.
Марказнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
- узлуксиз таълим тизимини педагогик кадрлар билан тўлиқ таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
- педагогик кадрлар сифатини ошириш, бозор иқтисодиёти ва очиқ жамият таълим тизимига қайта мослашиш;
- педагогик таълим тизимини миллий анъаналар ва замонавий хорижий тажрибалар асосида услубий ва мазмунан янгилаш;
- касбий таълим ва тарбиянинг узвийлигини таъминлаш.
Олий таълим муассасаларида талабаларни касбий педагогик таълим жараёнида маънавий - маърифий тадбиларни ташкил этишга тайёрлаш (ихтисослик ва касбий) компетенциясини ошириш, тарбиявий жараёнларни модернизация қилиш Марказнинг энг асосий вазифаларидан бири сифатида намоён бўлади. Бугунги кун бўлажак педагоглари энг асосий профессионал компетенцияларга ва таълим жараёнига креатив ёндашув қобилиятига эга бўлмоғи лозим.
Шунингдек, “Маънавият фаоллари Маркази” фаолияти ёрдамида талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш даражасини белгиловчи индикаторлар аниқланди:
– бўлажак педагогларнинг интеллектуал шаклланишини;
– стратегик ва абстракт фикрлай олиш қобилиятини;
– ўзининг жамиятдаги аниқ мавқеини белгилаш;
– ўз-ўзини баҳолаш;
–маънавий-маърифий фаолиятни ташкил этишга оид мазмунли, психологик, ижтимоий ва бошқарувчанлик жиҳатлари;
–тарбия жараёнини самарали, маҳоратли тарзда ташкил этиш қобилияти;
– танқидий фикрлаш каби қобилиятларини намоён этишда кўринади. Айтиш ўринлики, танқидий фикрлаш бу – XXI аср талабларини муваффақиятли рўёбга чиқаришимизга имконият яратувчи, ўрганаётган ва бажараётган ишимизни янада чуқурроқ англашимизга ёрдам берувчи ижобий кўникмадир.
Ҳақиқатдан ҳам Марказ фаолиятини юритишнинг мазмун моҳияти таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсатининг асосий йўналишларида таълим мазмунини ислоҳ қилиш уни инсонийлаштириш ва инсонпарварлаштириш асосида халқнинг бой миллий, маданий-тарихий анъаналарига, урф-одатлари ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган ҳолда самарали ташкилий, педагогик шакл ва воситалари ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш ва баркамол шахсни тарбиялаш устуворлиги таъминлашдан иборатдир.
Шундан келиб чиқиб, маънавий-маърифий тадбирларни модернизация талабларига мос ҳолда ислоҳ қилишда талабаларда мафкуравий иммунитетни ҳосил қилиш, уларда юксак маънавият, маданий ва ижодий фикрлашни шакллантириш назарда тутилади.
Илмий изланишлар жараёнида биз томонимиздан ташкил этилган Марказ фаолиятини юритишда асосий эътибор, ёшларни халқнинг миллий – маданий анъаналари, урф-одатлари ва умумбашарий қадриятларига асосланган маънавий–маърифий тарбиясининг ташкилий-педагогик жиҳатдан самарали метод ва воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этишга қаратилди. Мазкур талаблар эса шахснинг маънавий – маърифий дунёқарашини шакллантиришга йўналтирилган бўлиб, таълим ва тарбия жараёнида амалга оширилади. Бунинг учун аввало талабаларнинг маънавий – маърифий фаоллигини шаклланганлиги даражасини аниқлаш ва ана шу даражага мос равишда тарбия жараёнини ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
Талабанинг маънавий - маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш тизимли жараён бўлиб, миллий-педагогик нуқтаи назардан қараганда талабаларга маълум тарихий ва миллий қадриятларимизга оид назарий билимларни ўзлаштириши, айниқса, ўз атрофини ўраб олган теварак олам, ёшлар маънавиятини таркиб топишига туртки бўлган урф – одатлар, хулқ – одоб, меҳнат ва “оммавий маданият”нинг келиб чиқиши, ўзига хослиги ва манбалари билан таништириш асосида амалга оширилади.
Шу ўринда педагогика йўналишида миллий ғоя тарғиботи, мафкуравий таҳдидлар, миллий маънавиятимизга бўлаётган таҳдидларни бартараф этиш, ёшлар ва миллий ғоя масалалари юзасидан илмий изланишлар, бир қанча рисолалар яратган олим М.Қуронов томонидан “Мафкуравий таҳдид ва ёшлар тарбияси” номли қўлланмасига келтириб ўтилган айрим мушоҳадали фикрларга диққатимизни қаратсак. Ҳозирга пайтга келиб ахборот тизими бутун жаҳонни қамраб олганлиги, интернет, уяли телефон алоқаси, радио ва телевидение умумжаҳон миқёсида кенг тарқалиб, халқлар, минтақалар, қитъалараро алоқалар жадаллашиб бораётганини гапириб шундай ёзади: “Инсониятнинг муваффақиятлари ҳам, кулфатлари ҳам глобал характер касб этди. Глобаллашув жараёни, ҳозирги даврнинг устувор майли сифатида, ўзи пайдо бўлган иқтисодий, халқаро савдо муносабатлари доирасидан чиқиб, ахборот тизимини ҳам қамраб олди. Мана энди маънавият, руҳият, қадрият соҳаларига ҳам жиддий таъсир ўтказмоқда”29. Қуронов рисолада ватансизлик иллатини энг жиддий хатар сифатида эътироф этиб, космополитизм ғоясини тарғиб этишда бугунги кундаги “маданиятшуносларни” ёшлар тарбиясидаги салбий таъсирини кўрсатиб ўтади. Космополитизм – (юнонча сўз бўлиб “kosmopolites” – дунё фуқароси маъносини билдиради) - бутун ер юзини ягона ватан деб, шахснинг ўз туғилган юртига, халқига, давлатига бўлган меҳри, садоқати, ҳимоятини сийқалаштирувчи оқим. Ватансизлик, ватаннинг бугуни ва эртанги кунига бефарқлик, мустақиллигини қадрламаслик каби зарарли ғоялар космополитизмга таянади ва ундан озиқ олади. “..........ўзларини “дунё фуқаролари” деб атайдиган кишилар тоифаси тайёрланади ва уларга яқин келажакда ер юзида умуман ҳеч қандай чегара қолмайди, деган фикр сингдирилади”.
Ҳақиқатда “Одам савдоси”, “Ватансизлик” ғояси мафкуравий кураш арсеналида энг хавфли қуроллардан ҳисобланиб, бугунги таҳликали замонда айрим оилаларимизда ўз юртидаги ҳаётдан қониқмайдиган тоифа ва кимсалар учраб туради. Миллати, дини, ёшидан қатъий назар ёшлар бугун ижтимоий тармоқлардан мумкин қадар барча фаолиятларида фойдаланишмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги айрим тарғибот, хориждаги “гўзал ҳаёт” рекламаси ғоявий-сиёсий саводхонлиги, онги тарбияланмаган ёшларимизга ўз таъсирини ўтказмоқда.
Сиёсатшунос С. Отамуродов фикрича миллий - маънавий хавфсизликни таъминлаш ҳар бир ватандошимиз онгида ватанпарварлик, она Ватанимизнинг чегара дахлсизлигини асраш, халқпарварлик, ўз халқи, Ватани манфаатлари йўлида фидойилик, унинг барқарорлигини, нуфузини асрашда масъуллик, ғурур, ифтихор, ёшларимизни ёвуз ғоялар тажовузидан ҳимоя қилиш мамлакатимизда маънавий - руҳий юксакликни таъминлаш зарурлигини англаб етишдек муҳим вазифаларни ҳал қилиш имконини беради. Маънавияти қашшоқ инсон, миллат ва халқда ана шу туйғулар мавжуд бўлмайди, у руҳан тушкунликка мубтало бўлган, ўзгаларга итоаткор, уларнинг орқасидан юрадиган бўлиб қолади.
Юқоридаги олимларимизнинг мушоҳадалари ва фикрларига таяниб биз дастлабки таъкидловчи экспериментда талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашда уларнинг БКМ аниқлашга ҳаракат қилдик.
Бунда биз талабаларнинг:
– ҳаёт воқеа - ҳодисаларидаги миллий маънавий анъана ва қадриятларимизни ҳис қила олиши, тушуниши, уларни идрок эта олиши, ундан фахрланиши ва маънавий етук шахс сифатида жамиятда тутган ўрнини англаши;
– теварак атрофида бўлаётган воқеа - ҳодисаларнинг маънавий қимматини баҳолай олиши;
– маънавий-маърифий қонуниятларга риоя қилган ҳолда яшашга эҳтиёжнинг ва талабнинг мавжудлиги;
– маънавий-маърифий миллий қадриятларни кўпайтириш;
– маънавий-маърифий соҳага доир ўз билимини такомиллаштириб бориши кабиларга эътибор бердик.
Педагогик адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, Олий таълим тизимида педагогик технология турларини танлаш талабаларда шаклланаётган билим, кўникма ва малакалар, ташкил этилаётган дарслар шакли ва қўлланилаётган методлар ҳамда методик усулларнинг хусусиятига боғлиқ. Масалан, маънавий–маърифий тадбирларни ташкил этиш ўқув машғулотлари жараёнида талабалар ижодий тафаккурни ривожлантириш, уйғунлаштирилган дарслар билан биргаликда конференция дарси, ишчан ўйин дарслари, интеграллаштирилган икки компонентли дарслардан фойдаланиш лозим. Мазкур вазиятда таълим методлари таълим мақсади билан мутаносиб (адекват) бўлиши керак. Чунончи, билимларни турли вазиятларда қўллашга йўналтирилган топшириқлар, янги шароитда фаолият кўрсатишга ундовчи топшириқларни бажариш, ўзлаштирилган билимлар асосида схемалар тузиш, уларни таснифлаш, қиёслаш, изчил тизимга солиш, умумлаштириш ва бошқалар.Шунингдек:
– фанларнинг ўқув дастури орасидаги ўзаро боғланишларини маънавий – маърифий жиҳатдан ўрганиш ва таъминлаш;
– фаннинг мақсадига тарбия самарасини оширувчи усулларни татбиқ этиш;
–ўқитишнинг ўқув - услубий ва ўқув кўргазмали материалларини маърифий – дидактикасини тайёрлаш;
–технологиялар, қоидалар, тамойиллар асосидаги ўқитишни тадқиқ этиш;
– тадқиқот олиб боришда тескари алоқа воситаларидан самарали фойдаланиш ва бунда диагностик тестлар ўтказиш.
Қуйидаги жадвалда биз ўқитувчи томонидан таълим жараёни муайян кетма­кетликда амалга ошириш режалаштирилганда қуйидаларга эътибор бериши лозимлигини акм эттирдик:

Хулоса қилиб айтганда талабалар олий ўқув юртини битириб, таълим муассасаларида фаолият олиб борар экан, педагогик компетентлик ва креатив тафаккур эгаллашлари муҳим аҳамият кабс этади. Педагогик креативлиги ошиб боргани сари улар мактаб ва мактабдан ташқари маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда кўзланган самарага эришади. Ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар асосида талабаларда миллий истиқлол мафкурасини шакллантиради. Маънавий-маърифий ишлар тарбияда тизимли бўлиши керак. Ҳозирги жамият ҳаётида тобора муҳим аҳамият касб этаётган оммавий ахборот воситалари, илмий, бадиий адабиётлар, таълим муассасалари ва жамиятчилик орасида ўтказиладиган суҳбатлар, учрашувлар, мунозаралар ҳам маърифий ишлар тизимига киради. Жамият ривожланиб боргани сари маънавий-маърифий тадбирлар миқёси ҳам кенгайиб боради. Буларнинг барчаси педагогик маҳоратни талаб қилади. Бунда ўқитувчи талабаларни ўзига жалб қила билиш, миллий ва замонавий ғоялар билан қуролланган, ёшларни миллий одатларга руҳлантира олиш, ўзида том маънодаги зиёлилик фазилатларини такомиллаштирган, она тилида соф, гўзал ва ифодали сўзлаш, нотиқлик ва актерлик фазилатлари, ёқимли хатти-ҳаракатлар, имо-ишоралар орқали нутқининг таъсинчанлигини ошира олиш, сабр-тоқатли бўлиш, болалар билан турли психологик вазиятларда йўл топа олиш каби хислатларга эга бўлиши зарур.



Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling