“Бизнес” таълим йуналиши талабалари учун


Download 1.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/85
Sana05.11.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1749849
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
xalqaro biznes (1)

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



Кириш 
Мамлакатимизда 
бозор 
муносабатларини 
чуқурлаштириш, 
иқтисодиётни эркинлаштириш ва глобаллашув йўлидан бораётган 
жараенда янгича фаолият олиб бориш ва янгича фикрлаш усулларини 
талаб этмоқда. Бозор иктисодиети хаетимизда тобора кенгрок кулам 
олаетган шароитда хусусий тадбиркорлик сохасида таълим олаетган 
мутахассислар куп киррали билимга эга, чуқур мулохаза ва мушохада 
асосида фаолият олиб боришга қодир, уз ишини пухта эгаллаган 
мутахассис булиши шарт. Айниқса, бизнес ва тадбиркорлик каби ута 
мураккаб ва нозик сохада банд булган амалиётчиларга жуда юқори 
талаблар қўйилади. Негаки мавжуд холатлардан мақбул даражада 
фойдаланиш, хамда мамлакатнинг иқтисодий ўсишига, бизнес фаолияти 
билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларнинг молиявий маблағларини 
кўпайштириш хамда уларни маблағлар билан таъминлашда ўзига хос 
хусусиятларни яхши билиши, иқтисодий жихатдан турли хулосалар 
чиқариш уларнинг тўғри ва асосли эканлигини исботлаб бера олиши керак. 
Ўзбекистон Республикаси Презтденти И.А.Каримовнинг “Бозор 
ислохатларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш 
соҳасидаги устувор йуналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш 
чора-тадбирлари туғрисида” ва “Тадбиркорлик суъектларини хуқуқий 
ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўгрисидаги конунни 
янада такомиллаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал 
ривожлантиришни кўзда тутади. Тадбиркордик фаолиятини юритиш учун 
лицензиялар бериш тизимини такомиллаштириш борасида хам анча ишлар 
амалга оширилда ва оширилмоқда.
Сўнги вақтда ишбилармонлар, инвесторлар ва халқаро молия 
институтларининг мамалакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий 
ислоҳатларга ишончи ортди. Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов 
Олий мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги 
“Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, 
мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир” маърузасида белгилаб 
берилган вазифаларнинг мантиқий давоми ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришиб, бозор иқтисодига 
ўтгач ва республиканинг мустақил давлат сифатида жахон майдонига 
чиқиши янги нусхадаги халқаро бизнесни тушунадиган ва унда ишлай 
оладиган мутахассисларга талаб туғдиради. Ўзбекистон иқтисодининг 
халқаролашуви бозоримизда чет эл махсулотлариининг, сармояларнинг 
пайдо бўлиши ва унга шароит яратиш, шунингдек халқаро бизнеснинг 
замонавий усулларини ривожлантириш ҳисобига амалга оширилади. 
Ҳозирги, яъни иқтисодиётни глобаллашув даврида компаниялар бир-
бирига қўшилиб, трансмиллий компаниялар ва альянслар тузилмоқда. 
Бундай шароитда иқтисодчи тадбиркорлардан хорижий тилларни, бошқа 



миллатларнинг маданиятини, ташқи мухитни ва бизнесни халқаро миқёсда 
бошқара олишни билиш талаб этилади. 
«Халқаро бизнес» фанининг мақсади талабаларга халқаро бизнес 
билан махалий бизнес орасидаги фаркни аниқ кўрсатиб, тушунтириб 
бериш, халқаро бизнес асосларини, халқаро бизнес фаолиятини олиб 
бориш усуллари, уларнинг турлари, кўпмиллатли компания, стратегик 
алянсларнинг 
фаолиятлари 
билан 
таништириш, 
хамда 
бозор 
конъюнктурасини ва унга таъсир этувчи омилларни тахлил қилиш 
услубларини ўргатишдан иборат. Фанни ўрганиш асосида кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорлик жараёнларини ривожлантириш ва хорижий 
тажрибаларни ўзлаштириш имконини беради.
«Халқаро бизнес» фанини ўқитиш жараёнида замонавий укув 
технологиялар қўллаш назарда тутилган бўлиб, булар муаммоли ва очиқ 
мавзулар, амалий машғулотлар, бахс, савол-жавоб, презентация, сухбат, 
ситуацион масалалар, тестлардан фойдаланиб ўтказилиши кузда тутилади. 
Ўкитиш жарааёнида электрон почта, интернет ва матбуот оркали олинган 
янги маълумот ва муаммолар ўрганилиб, тахлил қилиниб хулоса 
чиқарилади. Холатли масалалар талабаларни мустақил фикрлаш 
қобилиятини ўстиришга кумак беради ва олинган назарий билимларни 
ўзлаштиришга ёрдам беради. 

Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling