Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc. 19


Download 459.39 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/25
Sana03.12.2023
Hajmi459.39 Kb.
#1801152
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Автореф-19.11.2023

Тадқиқотнинг 
республика 
фан 
ва 
технологиялари 
ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот 
республикамиздаги фан ва технологиялар тараққиётининг ИТД-2 
«
Демократик 
ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, 
миллий иқтисодиётни модернизациялаш ва эркинлаштиришнинг илмий 
асосларини ишлаб чиқиш
»
устувор йўналишларига мувофиқ бажарилган.
Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи
3

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва корхоналар фаолиятининг 
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Фармони. Янги 
Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тўғрисида//www.lex.uz. 
3
Goldfarb A., Greenstein S.M., Tucker C. Economic analysis of the digital economy. Chicago: `e University of 
Chicago Press, 2015.- 497 p.; Heinemann G., Gehrckens H.M., Täuber T., Herausgebern. Handel mit Mehrwert: 
Digitaler Wandel in Märkten, GeschäRsmodellen und GeschäRssystemen. Wiesbaden: Springer Gabler, 2019.- 510
р.; 
Ke Hua, Chai Shiwei, Cheng Rong Selling or sharing: Business model selection problem for an automobile 
manufacturer with uncertain information. Journal of Intelligent & Fuzzy Systems, 2019. vol. 36, - pp. 609–624.; 
Lukesch M. Sharing Economy in der Logistik: ein theoriebasiertes Konzept für Online-Mitfahrdienste. Wiesbaden: 
Springer Gabler, 2019. - 347 
р.; Mair J., Reischauer G. Capturing the dynamics of the sharing economy: Institutional 
research on the plural forms and practices of sharing economy organizations. Technological Forecasting & Social 
Change, December, 2017 vol. 125, pp. 11–20.; Matthew D. Sharing: crime against capitalism. 
Сambridge, UK; 
Malden, MA: Polity, 2017. - 200 p.; McKee D. Law and the “sharing economy”: regulating online market platforms. 
Ottawa: University of Ottawa Press, 2018. 281 p. Munger M.C. Tomorrow 3.0: transaction costs and the sharing 
economy. Cambridge: Cambridge University Press., 2018. -173 p.; Negroponte N. Being Digital. New York: New 
York Vintage Books, 1995. - 255 p. Pedro F., Márquez G., Lev B. Data Science and Digital Business. Cham: Springer 
International Publishing, 2019. -. 316 p. Sharing Economy: Making Supply Meet Demand. Ed. by Ming Hu. Cham: 
Springer International Publishing, 2019. 528 p.; Slee T. Deins IST Meins: die unbequemen Wahrheiten der Sharing 
Economy. München: Verlag Antje Kunstmann, 2016. - 269 
р.; Sundararajan A. The Sharing Economy. Qe End of 
Employment and Qe Rise of Crowd-Based Capitalism. Cambridge, Massachusetts: MIT Press, 2016.- 240 
p.;
Stojanović Dr. (2017) Digital economy and business process transformation: Challenges and risks. Ekonomija: 
teorija i praksa, 01 January, vol. 10, - pp. 80–90.; 
Kaplan S. The Words of Risk Analysis // Risk 
Analysis. 1997. N17(4). P. 407–417.; 
Российская экономика в 2022 году. Тенденции и 
перспективы. (Вып. 44) / [Под науч. ред. д-ра экон. наук Кудрина А.Л., д-ра экон. наук Мау В.А., д-ра экон. 



барқарорлигини рақамлаштириш асосида таъминлашга бағишланган илмий-
амалий тадқиқотлар жаҳондаги етакчи илмий-тадқиқот марказлари ва олий 
таълим муассасаларида, жумладан, ), Иқтисодий тадқиқотлар Миллий бюроси 
(
АҚШ), Гарвард университети (Harvard University, АҚШ), Бонн университети 
(University of Bonn, 
Германия), Сорбонна университети (University of Paris 
Sorbonne, 
Франция), Оксфорд университети (Oxford University, Буюк 
Британия), Е.Гайдар номидаги Иқтисодий сиёсат институти (Институт 
экономической политики имени Е.Гайдара, Россия) томонидан амалга 
оширилмоқда. 
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва корхоналар фаолиятининг 
барқарорлигини рақамлаштириш асосида таъминлашга бағишланган илмий 
тадқиқотларда қатор, жумладан, қуйидаги илмий натижалар олинган: 
корхоналар фаолиятига рақамли технологияларни жорий қилиш орқали 
тўловларнинг қийматини пасайтириш ва янги даромад манбаларини очиш 
имкониятига эга бўлиш асослаб берилган (University of Paris Sorbonne, 
Франция), иқтисодиётнинг рақамли сегментини кенгайишининг асосий сабаби 
трансакцион секторнинг ўсиши эканлиги асосланган (Иқтисодий тадқиқотлар 
Миллий бюроси (АҚШ),
 
юқори тезликдаги Интернетдан фойдаланувчилар 
сонининг 10 фоизга ошиши ЯИМнинг йиллик ўсишини 0,4 фоиздан 1,4 
фоизгача ошириши аниқ ҳисоб-китоб қилинган (Oxford University, Буюк 
Британия), рақамли инстурментларни ўзининг бизнес-жараёнларига фаол 
жорий қиладиган компанияларда бошқарув ва ишлаб чиқаришни ташкил 
қилиш тизимига ўзгартиришлар киритиш заруриятининг юзага келиши 
аниқланган (University of Bonn, Германия), корхоналарнинг маркетинг 
фаолиятида Big Data технологиясини қўллаш сотиш жараёнларини 
оптималлаштиришнинг зарурий шарти эканлиги илмий жиҳатдан асослаб 
берилган Институт экономической политики имени Е.Гайдара, Россия) . 
Ҳозирги даврда дунёдаги етакчи илмий-тадқиқот марказлари ва нуфузли 
олий ўқув юртлари томонидан рақамли иқтисодиётнинг институционал 
асосларини мустаҳкамлаш, корхоналарда бизнес жараёнларни инновацион 
рақамли технологиялар асосида оптималлаштириш, корхоналар фаолиятини 
рақамли иқтисодиёт принциплари асосида ташкил қилишни таъминлаш
ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, жаҳон иқтисодиётида 
юзага келган глобал салбий трендларнинг корхоналар фаолиятига нисбатан 
салбий таъсирини минималлаштириш, бизнес-жараёнларни бошқариш 
самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш ва логистик операцияларни 
оптималлаштириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. 

Download 459.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling