Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc. 19
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат
Download 459.39 Kb. Pdf ko'rish
|
Автореф-19.11.2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Д.Х. Суюнов Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Т.У. Қoдиров
- А.Т. Кенжабаев
- КИРИШ (докторлик (DSc) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат
техника университети Диссертация ҳимояси Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактаби ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc.19/30.12.2019.I.88.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2023 йил «___» __________ куни соат____даги мажлисида бўлиб ўтади. Манзил: 100060, Тошкент шаҳри, Миробод кўчаси, 25-уй. Тел.: (99871) 239-03-05; факс: (99871) 239-03-03; e-mail: info@rgsbm.uz. Диссертация билан Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактабининг Ахборот- коммуникация технологияларини жорий қилиш бўлимида танишиш мумкин (___ рақам билан рўйхатга олинган). Манзил: 100060, Тошкент шаҳри, Миробод кўчаси, 25-уй. Тел.: (99871) 239-03- 05; факс: (99871) 239-03-03; e-mail: info@rgsbm.uz. Диссертация автореферати 2023 йил «____» ____________куни тарқатилди. (2023 йил «____» _____________ даги ____ рақамли реестр баённомаси). Д.Х. Суюнов Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Т.У. Қoдиров Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш илмий котиби, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент А.Т. Кенжабаев Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор 7 КИРИШ (докторлик (DSc) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг замонавий босқичида рақамли технологияларни корхоналар фаолиятига жорий қилиниши уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашнинг бош омилига айланди. Айнан, корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятини рақамли технологиялар асосида рақамлаштирилиши бизнес жараёнларни оптималлаштириш имконини бермоқда. Бунинг натижасида корхоналарда операцион даромадларнинг миқдори ошмоқда, уларнинг ликвидлилиги таъминланмоқда. Хусусан, “Улкан маълумотлар”, “Ақлли” операциялар, “Реал вақт режимида бошқариш”, “Активларни бошқаришнинг интеграллашган модели” каби замонавий рақамли технологияларнинг қўлланилиши натижасида Япониянинг “TOSHIBA” корпорациясида операцион даромадларнинг ҳажми 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 51,9 фоизга ошди. Германиянинг BASF компаниясининг жорий ликвидлилиги 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 4,1 фоизли пунктга ошди 1 . Бу эса, корхоналар фаолиятининг барқарорлигини рақамлаштириш асосида таъминлаш борасидаги илғор хориж тажрибасини тадқиқ қилиш ва ундан Ўзбекистон амалиётида фойдаланиш имкониятларини тадқиқ қилиш заруриятини юзага келтиради. Дунё мамлакатларида корхоналар фаолиятини рақамли иқтисодиёт принциплари асосида ташкил қилишни таъминлаш, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, жаҳон иқтисодиётида юзага келган глобал салбий трендларнинг корхоналар фаолиятига нисбатан салбий таъсирини минималлаштириш, бизнес-жараёнларни бошқариш самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш ва логистик операцияларни оптималлаштириш, инсон капиталини бошқаришнинг узоқ муддатли стратегиясини рақамлаштиришни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқишга бағишланган илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шундай бўлса-да, рақамли иқтисодиёт шароитида корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган долзарб муаммоларнинг мавжудлиги ушбу масалани илмий асосда тадқиқ қилиш заруриятини юзага келтиради. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти ривожланишининг замонавий босқичида «саноатнинг етакчи тармоқлари ва иқтисодиётни янада либераллаштириш ҳамда трансформация жараёнларини якунлаш, иқтисодиётни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳамда «Яшил иқтисодиёт» технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 2022-2026 йилларда 20 фоизга ошириш, рақамли иқтисодиётни асосий «драйвер» соҳага айлантириб, унинг ҳажмини камида 2,5 баравар оширишга қаратилган ишларни олиб бориш, республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш орқали 2026 йилда республика экспорт ҳажмларини 30 миллиард АҚШ долларига етказиш» мамлакат 1 Toshiba Corporation. Consolidated Statements of operations//www.toshiba.com.; BASF. Concolidated Balance Sheet. Annual Reports//www.basf.com. 8 иқтисодиётини барқарор ривожланишини таъминлашнинг устувор йўналишлари қилиб белгиланган 2 . Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ- 60- сонли «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги, 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сонли « “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сонли «Рақамли Ўзбекистон – 2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158 -сонли «Ўзбекистон-2030» стратегияси тўғрисида»ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сонли “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2023 йил 18 августдаги ПҚ-293-сонли «Давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банкларини ислоҳ қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришда ушбу диссертацион тадқиқот маълум даражада хизмат қилади. Download 459.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling