Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc. 19


Тaдқиқoт нaтижaлaрининг aпрoбaцияси


Download 459.39 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/25
Sana03.12.2023
Hajmi459.39 Kb.
#1801152
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25
Bog'liq
Автореф-19.11.2023

Тaдқиқoт нaтижaлaрининг aпрoбaцияси. Мазкур тадқиқот 
натижалари 13 та республика ва 16 та халқаро илмий-амалий 
конференцияларда муҳокамадан ўтказилган. 
Тaдқиқoт нaтижaлaрининг эълoн қилингaнлиги. Диссертация 
мавзуси бўйича жами 98 та илмий иш, жумладан 2 та илмий монография, 
Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик 
диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий 
нашрларда 69та илмий мақола нашр этилган. 
Диссeртaциянинг тузилиши вa ҳaжми. Диссeртaция тaркиби кириш, 
тўрттa бoб, хулoсa, фoйдaлaнилгaн aдaбиётлaр рўйхaти вa илoвaлaрдaн ташкил 
топган. Диссeртaциянинг ҳaжми 200 бeтни тaшкил этaди. 
 


15 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Диссертациянинг 
кириш қисмида тадқиқотнинг долзарблиги ва 
зарурати асосланган, тадқиқотнинг мақсади ва асосий вазифалари, объекти ва 
предмети шакллантирилган, республика фан ва технологиялари 
ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги кўрсатилган, 
тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баён этилган, олинган 
натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти ёритиб берилган, тадқиқот 
натижаларининг амалиётга жорий этилганлиги ва синовдан ўтганлиги, нашр 
этилган ишлар ва диссертация тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган. 
Диссертациянинг «
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва 
корхоналар фаолиятини стратегик такомиллаштиришнинг назарий 
асослари ва хориж тажрибаси» деб номланган биринчи бобида рақамли 
иқтисодиётни ривожлантириш хусусидаги, рақамли иқтисодиётни 
ривожлантириш шапроитида корхоналар фаолиятининг барқарорлигини 
таъминлаш хусусидаги илмий назарий қарашлар тадқиқ қилинган ҳамда илғор 
хориж тажрибаси ўрганилган ва умумлаштирилган. 
С. Капланнинг фикрига кўра, иқтисодиётнинг рақамли сегментини 
кенгайишининг асосий сабаби бўлиб трансакцион секторнинг ўсиши 
ҳисобланади
6

С.Капланнинг ушбу фикри Ўзбекистон иқтисодиёти учун амалий 
аҳамият касб этади. Чунки, республикамизда трансакцион секторга мансуб 
бўлган молия-банк тизими ҳамда улгуржи ва чакана савдони рақамлаштириш 
борасида муаммолар мавжуд бўлиб, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт 
стратегиясида иқтисодиётнинг реал сектори ва молиявий секторини 
рақамлаштириш бўйича аниқ вазифалар белгиланган. 
Б.Паньшиннинг хулосасига кўра, иқтисодиётни рақамлаштириш 
самарадорлигининг юқори даражасига барча транзакцияларни автоматик 
тарзда амалга ошириш таъминланганда ва транзакцион чиқимлар нолга қадар 
пасайганда эришилади ва бунинг учун қуйидаги асосий рақамли 
технологияларни амали1тга жорий этиш зарур бўлади: 
– 
Улкан маълумотлар (Big Data); 
– 
Сунъий интеллект (AI) ва нейротехнологиялар; 
– 
Тақисмланган реестрлар (blockchain); 
– 
Квант технологиялари; 
– 
Саноат интернети (IoT); 
– 
Робототехника компонентлари ва сенсорика; 
– 
Симсиз алоқалар технологиялари (5G стандарти); 
– 
Виртуаль реаллик технологиялари
7

Ҳақиқатдан ҳам, тараққий этган мамлакатлар амалиётида Б.Паньшин 
томонидан 
эътироф 
этилган 
рақамли 
технологиялар 
рақамли 
6
Kaplan S. The Words of Risk Analysis // Risk Analysis. 1997. N17(4). P. 407–417. 
7
Паньшин Б. Цифровая экономика: понятия и направления развития//Наука и инновации. – Москва, 2019. – 
№3. – С. 55. 


16 
технологияларнинг асосий турлари сифатида амалиётга жорий этилган. Аммо, 
Ўзбекистон иқтисодиётига юқорида қайд этилган технологияларнинг асосий 
қисми, масалан, Улкан маълумотлар (Big Data), Сунъий интеллект (AI) ва 
нейротехнологиялар, Тақисмланган реестрлар (blockchain) технологиялари 
жорий этилмаган. 
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки экспертларининг фикрига кўра, 
рақамлаштиришнинг иқтисодиётнинг ўсишига таъсири инклюзия 
механизмлари ҳисобидан, яъни фуқароларнинг максимал сони ижтимоий 
жараёнларга жалб қилиш, инновацияларни ривожлантириш ва 
самарадорлигини ошириш ҳисобидан таъминланади. Мазкур механизмлар 
савдони, капитал ва ишчи кучини ҳажмларини ошишига олиб келадики, 
бунинг натижасида рақобат кучаяди
8

З.Басаевнинг хулосасига кўра, иқтисодиётни рақамлаштириш 
даражасини ошириш йўли билан технологик қолоқликка барҳам бериш учун 
қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим: 
– 
рақамли платформалар, маълумотларни улкан тўпламини таҳлил 
қилишни чуқурлаштириш, 3D-нашр, роботлаштириш, буюмлар интернети, 
сунъий интеллек, нейронли тармоқлар, блокчейн каби илғор бизнес-моделлар 
ва технологияларни жорий қилиш орқали тармоқнинг рақобатбардошлигини 
ошириш; 
– 
давлат билан ўзаро ҳамкорлик жараёнининг шаффофлигини ошириш 
орқали давлат хизматлари (жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш, 
рухсатномалар олиш, солиқларни декларация қилиш, бизнес учун рақамли 
хизматлар тизимиларини ривожлантириш, онлайн хизматлар ) кўрсатиш 
жараёнларини соддалаштиришни кўзда тутувчи ишбилармонлик муҳитини 
яхшилаш; 
– 
таълим тизимини давлат томонидан молиялаштириш, рақамли 
технологиялар билан ишлайдиган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш 
марказларини ташкил этиш, ишдан бўаган ходимлар учун махсус мослашиш 
дастурларини ишлаб чиқиш; 
– 
тиббиёт, маданият, таълим, транспорт, ижтимоий ва иқтисодий 
хавфсизлик соҳаларида кўрсатиладиган хизматларнинг сифати ва қулайлигини 
оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш; 
– 
тартибга солиш режимини юмшатиш, синов-лойиҳалар учун махсус 
ҳуқуқий режимларни яратиш, рақамли технологияларни қўллаш соҳасида 
ягона стандартларни ишлаб чиқиш; 
– 
рақамли инновацияларга бўлган қизиқишни рағбатлантириш ва 
ижобий ижтимоий самара берадиган рақамли маданиятни ривожлантириш
9

З.Басаевнинг иқтисодиётни рақамлаштириш даражасини ошириш йўли 
билан технологик қолоқликка барҳам бериш мақсадида рақамли 
платформалардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, рақамли 
8
http://www.worldbank.org/en/publication/wdr2016. 
9
Басаев З.В. Цифровизация экономики: Россия в контексте глобальной трансформации//Экономика XXI века. 
– 
Москва, 2018. – №4. – С. 36-37. 


17 
технологиялар билан ишлайдиган кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, 
тартибга солиш режимини юмшатиш, синов-лойиҳалар учун махсус ҳуқуқий 
режимларни яратиш, рақамли технологияларни қўллаш соҳасида ягона 
стандартларни ишлаб чиқиш, рақамли инновацияларга бўлган қизиқишни 
рағбатлантириш каби таклифлари Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини 
рақамлаштириш даражасини ошириш нуқтаи-назаридан муҳим амалий 
аҳамият касб этади. Аммо, рақамлаштириш билан боғлиқ бўлган 
харажатларни молиялаштириш ва ушбу молиялаштириш жараёнларини давлат 
томонидан қўллаб-қувватлашни иқтисодиётнинг рақамлаштириш даражасини 
оширишнинг зарурий шарти эканлиги З.Басаевнинг эътиборидан четда қолган. 
Корхоналар 
фаолиятини 
рақамли 
технологиялар 
асосида 
такомиллаштириш хусусидаги илмий-назарий қарашларни тадқиқ қилиш 
кўрсатдики: 
*
корхона миқёсидаги рақамли трасформация анъанаий IT-хизматдан 
(назорат қилинадиган, бошқариладиган, харажатлари кўп бўлган алоҳида 
вазифаларни ҳал қилишга қаратилган хизмат) инсонга йўналтирилган очиқ 
тизимга ўтишни англатади ва бунинг натижасида ахборот ва рақамли 
технологиялар корхонанинг ички ресурси ва активи вазифаси билан чекланиб 
қолмайди, балки товарлар ва хизматларнинг янги бозорларини шакллантириш 
ва ривожлантиришнинг муҳим омилига айланади; 

корхоналарда бизнес фаолиятини рақамлаштириш билан боғлиқ 
бўлган таҳдидлардан бири бўлиб, ахборот хавфсизлигини таъминлаш 
ҳисобланади ва мазкур таҳдид технологик рисклар билан боғлиқдир; 

корхоналар фаолиятига рақамли технологияларни жорий қилиш 
тўловларнинг қийматини пасайтириш ва янги даромад манбаларини очиш 
имконини беради, глобал бозорга чиқишни осонлаштирадиган омиллар юзага 
келади. 
Шунингдек, тадқиқотнинг биринчи бобида рақамли иқтисодиётни 
ривожлантиришда корхоналар фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш 
борасидаги илғор хориж тажрибаси тадқиқ қилинди. 
Иқтисодий ривожланган мамлакатларда сўнгги 10-15 йил ичида рақамли 
иқтисодиёт ривожланиши, айниқса, тез ва интенсив кечмоқда
10

Бу, аввало, 
иқтисодиётда ахборот секторининг муттасил ва нисбий ўсишида, унинг 
доимий диверсификацияси билан бирга намоён бўлади. Бу барча аниқ 
иқтисодий кўрсаткичларда ўз аксини топади: умумий хизмат кўрсатиш ва 
ахборот соҳасида банд бўлганлар сонининг ошиши, хусусан, тегишлича ишлаб 
чиқарилган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) тузилишининг миқдорий қиймати ва 
моддий жиҳатидан ўзгариши, миллий иқтисодиётда банд бўлганлар касб-
ҳунар ва малака тузилмасининг ўзгариши ва бошқалар. 
АҚШ иқтисодиётида ялпи ички маҳсулотнинг учдан бир қисми (33 
фоизи) рақамли технологиялари таъсири остида ва АҚШ молия секторининг 
10
Otakuziyeva Z.M. Development of information economy in Uzbekistan. Global science. Development and novelty. 
Collection of scientific papers, on materials of the IV international scientific-practical conference December 25, 
2016.Lisbon.Ed. SPC "LJournal", 2016. – 13-17 p.


18 
катта улуши (60 фоизи) рақамли асосга ўтказилган, шунинг учун АҚШ молия 
сектори дунёда энг ривожланган ҳисобланади. Унга яқин алоқа соҳаси бўлиб, 
у узоқ муддатли ривожланиш учун замонавий, барқарор рақамли платформани 
яратишга ва унинг аҳамиятини сезиларли даражада оширишга интилмоқда
11

Рақамли технологиялар интернет орқали савдо ва хизматлар кўрсатишда 
ўзларини ёрқинроқ намоён этди. Хитой Alibaba Group компанияси интернет-
тижоратни ривожлантириш бўйича дунёда етакчи ҳисобланади. Интернет 
хизматларини ривожлантириш бўйича – Aмерика Қўшма Штатлари, Буюк 
Британия – рақамли саноатни ривожлантиришда қизиқувчи ишлаб 
чиқарувчиларни кенг жалб қилиш орқали инновацион ечимлар 
ривожланишини таъминлайдиган инфратузилмани фаол яратишда илғор 
ҳисобланади. Европа комиссияси маълумотларига кўра, рақамли иқтисодиёт 

Катта йигирматалик” гуруҳи мамлакатларида 3.2 тpлн. евpoга баҳоланмоқда 
ва ялпи ички маҳсулотнинг тахминан 8 фоизни ташкил этиб, ривожланиш ва 
иш ўринларини яратишни рағбатлантирмоқда. Бундан ташқари, Интернетда 
яратилган қўшимча қийматнинг 75 фоиздан ортиғи анъанавий тармоқларга 
тегишли бўлиб, бу эса улар юқори меҳнат унумдорлиги билан боғлиқдир
12

Молиявий соҳада рақамли технологияларни ривожлантиришга доир 
мисолларни банклар ўртасида электрон ҳисоб-китоблар ва тўловлардан 
фойдаланишни келтириш мумкин. Жумладан, 200 мамлакатдан 9000 дан ортиқ 
кредит муассасаларини ўз ичига олган SWIFT тизими ҳар йили 2,5 млрд.дан 
ортиқ тўловларни амалга оширади. 2007 йилда TARGET 1 тизимини 
алмаштирган TARGET 2 тўлов тизими Европа Иттифоқига аъзо давлатлар 28 
та Марказий банкининг ахборот оқимларини бирлаштиради, бу эса тўловларни 
онлайн тарзда тез амалга ошириш имконини беради. Реал вақт тартибида 
бруто-ҳисоб-китобларни ўтказадиган Fedwire – Федерал автоматлаштирилган 
пул ўтказмалари тизимидан пул воситаларини 6 мингта банклар ўртасида 
ўтказишда ва АҚШдаги кредит муассасаларига барча тўловларнинг 99 фоизни 
амалга оширишда фойдаланилади
13
.
Молия соҳасида интернет орқали нафақат банк хизматларини, балки 
бошқа хизматларни ҳам кўрсатиш мумкин. Суғурта соҳасида ҳам онлайн 
хизматлар кўрсатила бошланди. Суғурта компаниялари сайтида кўрсатилган 
хизматлар билан танишиш, анкета тўлдириш, энг яхши суғурта шартларини 
танлаш ва суғурта полисини сотиб олиш мумкин. Бир қатор мамлакатларда 
умумий портал мавжуд бўлиб, унда барча суғурта компаниялари ҳақида 
маълумот топиш мумкин, бу эса мижозларга мавжуд компаниялар 
маҳсулотларини солиштириш имконини беради. 
ХХ асрнинг 90-йиллари ўрталарида турли мамлакатларда АКТни 
ривожлантириш ва оммавий тарқатиш билан боғлиқ давлат бошқаруви 
11
C
тapoдубцевa Е.Б., Мapкoвa О.М.. Цифровая трансформация мировой экономики//Веcтник Acтpaxaнcкoгo 
гocудapcтвеннoгo теxничеcкoгo унивеpcитетa. Cеpия: Экoнoмикa, 2018.- С. 124-129.
12
Кaтacoнoв В. Oцифpoвaнный миp денег. URL: https://kv-journal.su/content/ocifrovannyy-mir-deneg (дaтa 
o
бpaщения: 14.09.2020).
13
Payment systems//www/ ecb.eu. 


19 
ислоҳотларининг янги босқичи бошланди. Бир томондан, ахборотнинг энг 
йирик истеъмолчиси бўлиш, бошқа томондан, энг муҳим хизмат кўрсатувчи 
провайдер бўлиб, давлат, бошқа барча иқтисодиёт субъектлари каби ўз 
вазифаларини янада самарали бажариш учун ахборот технологияларини кенг 
қўллай бошлади, бу эса “истеъмолчи – давлат хизматларини ишлаб чиқарувчи” 
арзон, тез ахборот алмашиш ва транзакцияларни амалга ошириш усуллари 
асосида янги муносабатлар шароитларини шакллантиришга имконият яратди. 
Бундан ташқари, давлат сектори ташкилотлари янги технологияларни 
ривожлантиришда фаол роль ўйнаб, тадбиркорлик субъектлари ва 
фуқароларни божхона, солиқ, паспорт ва бошқа давлат хизматлари билан 
электрон мулоқотда бўлишга мажбур қилди
14
.

Download 459.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling