Бизнесни режалаштириш фанидан маърузалар матни Саманов А. А тош дту
Download 387 Kb.
|
Бизнесни режалаштириш асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойда олиш.
Омон қолиш. Биологик мавжудодга нисбатдан қўлланилгани каби бизнесда ҳам омон қолиш ибораси кенг қўлланилади. Рақобат шароитида мизожлар эътиборини қозониш, бозорда ўзининг муайян ўрнини топиш умумий бўлган асосий мақсаддир.
Фойда олиш. Тадбиркорнинг муваффақияти фойда олиш билан ўлчалинади. Фойда – ишнинг унимини таъминловчи асосий манба. Фойда олиш ҳар бир тадбиркор учун асосий мақсаддир. Истиқбол. Фойдани тўғри тақсимлаб, тадбиркор истиқбол ҳақида ўйлаши лозим. Янги техника, технологияларни ишга жорий қилишга фойданинг кўп қисмини сарфлаш маълум вақтдан кейин катта фойда келтириши мумкин, демак истиқбол ҳам умумий бўлган асосий мақсаддир. Тадбиркорларни янги корхонани ташкил этиш, уни рўйхатдан ўтказиш ва лицензия олиш тартибини, техник-иқтисодий асослаш, яъни бизнес режа ишлаб чиқишни, кичик корхонани бошқариш, кичик корхоналар фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида маркетинг фаолиятини ташкил этишни услубий асосларини билиши муваффиқият омилидир. Шунингдек, бошланган ишнинг муваффақияти шахсий қобилиятлар, аҳвол, билим, кўникма ва тажриба билан ҳам бевосита боғлиқдир. Қобилият ва кўникмалар етишмаётган бўлса, машғулотлар ёрдамида уларни ўзлаштириш мумкин. Билим ва кўникмаларни ўрнини тўлдириш учун уларга эга бўлган кишиларни ёллаш ёки шу мақсадларда маслаҳатчилардан фойдаланиш ҳам мумкин. Шуни таъкидлаш жоизки, кўпчилик тадбиркорларнинг иқтисодий фаоллиги, тадбиркорликни амалга ошириш борасидаги ҳуқуқий ва иқтисодий билимлари етарли бўлмаяпти. Баъзида бу фаолиятга интилиш бўлгани билан, маълум маслаҳатлар, йўл-йўриқ ва молиявий қўллаб-қувватлаш борасида тақчилликлар сезишади. Шунга кўра, фикримизча, мамлакатимиздаги тадбиркорларнинг иқтисодий фаоллигини янада кучайтириш мақсадида ҳамда таъкидланган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, қуйида келтирилган жадвални тўлдириш билан бўлажак тадбиркор ўзидаги тадбиркорлик фаолияти борасидаги билим ва кўникмаларини шунингдек қобилият ва имкониятларини тест синовидан ўтказиш орқали аниқлаб олиши тавсия этилади. Бизнесни бошлашдан олдин аниқланган салбий (минуслар) холатлар бўйича малака ошириши мақсадга мувофиқ бўларди Мазкур тест синовида плюс ёки минус белгисини қўйиб, уни тўлақонли изоҳлаб бериши келажакда бажарадиган ишини самарадорлигини оширишга асос бўлиб ҳизмат қилади.
Download 387 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling