Имконият ва хавфларни ўрганиш давомида тадбиркор таъсир ўтказа олиши мумкин бўлмаган нарсаларни аниқлаш учун ўз бизнес доирасидан чиқиб кетади.
Тадбиркорни худудида жойлашган ва ишга хизмат қилиши мумкин бўлган барча омиллар, нарсалар имкониятларни ташкил этади. Масалан, тадбиркорни дўконига ўхшаган дўкон танланган худудда бошқа бўлмаганлиги сабабли уни махсулоти тобора оммалашиб бормоқда ёки янги фирмалар кўплаб очилаётганлиги учун уни мижози бўлиши мумкинларнинг сони кўпаймоқда.
Хавфлар тадбиркорни атрофида жойлашиб, уни бизнесини ривожига салбий таъсир ўтказаётган барча омил ва воситалар–хавфлардир. Масалан, худди шундай махсулот ишлаб чиқараётган фирмалар мавжудлиги, ёки сотишга солиқлар оширилиши мумкин, унда, табиийки махсулотнинг нархи кўтарилади. SWOT таҳлили орқали бизнеснинг концепциясини баҳолаш учун қуйидаги тўртта ҳаракатни амалга оширилади (5–шакл).
SWOT ТАҲЛИЛИ
Бизнес ичкарисида
Кучли томонлар
|
Заиф томонлар
|
|
|
Бизнес ташқарисида
|
Имкониятлар
|
Хавфлар
|
|
|
5–шакл
Мисол; Концепцияни таҳлили учун тадбикор SWOT таҳлилини ўтказди. У тегишли шаклни юқорида кўрсатилганидек тўлдиради ва кучли ҳам заиф томонларни, имконият ва хавфларни ажратиб чиқди. SWOT таҳлили савдо сохасида фаолият юритаётган тадбиркорнинг дўкони мисол келтирилди.
Масалан: (6–шакл ). SWOT ТАҲЛИЛИ
Бизнес ичкарисида
Do'stlaringiz bilan baham: |