Бизнесни режалаштириш фанидан маърузалар матни Саманов А. А тош дту
Download 387 Kb.
|
Бизнесни режалаштириш асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бизнеснинг турли шакллари; Якка тартибдаги тадбиркорлик.
- Хусусий корхона
- Хўжалик жамияти
Бизнес шакллари. Бизнесни олиб боришни қатор ташкилий-ҳуқуқий шакллари мавжуд. Уларнинг барчасини ижобий ва салбий томонлари бор. Муҳимроқ бўлган омиллар тўғрисида чуқурроқ ўйлаб кўриб ва шундан келиб чиқиб бизнеснинг шаклини танлаш керак. Бизнес шаклини танлаш ва уни рўйхатдан ўтказишда ёрдам сўраб мурожаат қилиш мумкин. Бу ишда, кўпчилик вақтларда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланадиган давлат ва нодавлат ташкилотлари ёрдам беришлари мумкин. Йирикроқ бизнес билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорга юристнинг ёрдами керак бўлиб қолиши мумкин. Баъзи вақтларда ёрдам сўраб банкга мурожаат қилиш мумкин. Қуйида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан рухсат қилинган тадбиркорлик фаолиятининг шакллари келтирилмоқда:
якка тартибдаги тадбиркор (юридик шахсни ташкил этмасдан); хусусий корхона; хўжалик жамияти; ишлаб чиқариш кооперативи. Бизнеснинг турли шакллари; Якка тартибдаги тадбиркорлик. Якка тартибдаги тадбиркорлик, хусусий тадбиркорликнинг шакли сифатида бу – фуқароларнинг шахсий мулкига асосланган, таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида олиб бориладиган фуқароларнинг даромад олишга йўналтирилган ва уларнинг ташаббуси билан ташкил этилиб улар томонидан олиб бориладиган фаолиятдир. Якка тартибдаги тадбиркор, қонунларда бошқача тартиб ўрнатилмаган бўлса, тадбиркорлик фаолиятининг ҳар қандай турини амалга оширишга ҳақлидир. Хусусий корхона Мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тўзилган ва бошқариладиган тижоратчи ташкилот Ўзбекистон Республикасида хусусий корхона деб эътироф этилади. Хусусий корхона ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради. Хусусий корхонанинг устав фонди бўлинмасдир ва уни мулкдорнинг ўзи белгилайди. Хўжалик жамияти Хўжалик жамияти бу – таъсисчиларнинг устав жамғармаси (фонди) улушларга бўлинган, даромад олиш мақсадида тўзилган ташкилотдир. Хўжалик жамиятлари уларнинг эгалари бўлган шахслар (таъсисчи ёки акционерлар)дан ажратилган юридик шахслардир. Улар ўзларининг номларидан ҳаракат қиладилар, ўзининг раҳбариятига ва жойлашувига эгалар.Хўжалик жамиятининг таъсис ҳужжатлари – таъсис шартномаси ва низоми (устав). Хўжалик жамиятининг шакллари Тўлиқ жамият (ТЖ), Коммандит жамият (КЖ) , Маъсулияти чекланган жамият (МЧЖ), Қўшимча масъулиятли жамият (КМЖ) , Акционерлик жамияти (АЖ), Очиқ турдаги акционерлик жамияти (ОАЖ), Ёпиқ турдаги акционерлик жамияти (ЁАЖ), Шўъба корхона ва тобе акциядорлик жамиятлари. Download 387 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling