Бизнесни режалаштириш фанидан маърузалар матни Саманов А. А тош дту


Download 387 Kb.
bet7/19
Sana28.12.2022
Hajmi387 Kb.
#1009439
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
Бизнесни режалаштириш асослари

Қандай қилиб?Махсулот ёки хизмат қандай қилиб сотилади? Агарда дўкон бўлса, бу тушунарли, лекин ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатиш ходими ҳар ҳил қилиб сотишлари мумкин. Ишлаб чиқарувчи, масалан, бевосита мижозларга ёки чакана савдо корхоналарига сотиши мумкин. Албатта реклама ҳам сотишни ташкил этишда асосий ўрини эгалайди.

  • Қайси? Маҳсулот ёки хизмат мижозларнинг қайси эхтиёжларини қондиради? Бизнеснинг концепцияси доимо мижоз ва унинг эхтиёжлари тўғрисидаги ғамхўрликни акс эттириши лозим. Концепцияни ишлаб чиқишда мижоз бўлиши мумкин бўлганларнинг истакларини аниқлаш ва бўлажак бозор аҳволидан хабардор бўлиб туриш жуда муҳимдир.

    Бизнесни техник-иқтисодий асослашни режалаштирилганда, унинг айрим қисмларини тўзишда бизнес концепцияси раҳбарлик учун қабул қилинади.
    Бизнес концепцияси тест синови
    Бизнес рақобатбардош ва фойдали бўлиши учун ғоя қай даражада асосланган эканлигини яна бир марта аниқлаш лозим. Яъни SWOT таҳлилини тузиш. swot таҳлили ғояни тестдан ўтказиш услубларидан биридир. swot таҳлили қуйидагича изохланади:
    S – Strength (Кучли томонлар), W – Weakness (Заиф томонлар), O – Opportunities (Имкониятлар) и T – Threats (Хавфлар). SWOT таҳлили мобайнида бизнесни барча томонларини кўриб чиқиш ва унинг кучли ва заиф томонларини имконият ва хавфларни аниқлаш мумкин.
    Кучли ва заиф томонларни таҳлил этганда, тадбиркор нимага таъсир ўтказиши мумкинлигини излаш орқали ўзини бизнесини чуқур ўрганади:
    Кучли томонлар тадбиркорда ҳамма нарсадан ҳам яхши кўрсаткичга эга бўлган барча томонларни ўз ичига олади. Масалан: Маҳсулот рақобатчиларникидан яхши ва дўкон қулай жойлашгандир, айни вақтда, ишчи-хизматчиларнинг малакаси юқоридир.
    Заиф томонлар тадбиркорни бизнесининг заиф томонларини акс эттиради. Масалан, товар рақобатчиларникига қараганга нисбатан қимматроқ бўлиши мумкин, маҳсулотни реклама қилиш учун етарли маблағ йўқ ёки рақобатчилар кўрсатаётган хизматлардек қўшимча хизмат кўрсатиш имкониятига эга эмас.

    Download 387 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling