Бизнесни режалаштириш фанидан маърузалар матни Саманов А. А тош дту


Download 387 Kb.
bet5/19
Sana28.12.2022
Hajmi387 Kb.
#1009439
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Бизнесни режалаштириш асослари

2. Бизнес ғояни танлаш асослари
Бизнес фаолияти ғоядан бошланиши ҳаммага маълум, лекин ҳар доим ҳам бизнес ғоя тўғри танланадими? Бизнеснинг муваффақияти, тадбиркорлик фаолиятининг самарадорлиги тўғридан тўғри танланган бизнес ғоя билан узвий боғлиқдир.
Бизнес ғояни танлашда бўлажак тадбиркор нималарни ҳисобга олиши ва бажариши керак? У энг аввало, тадбиркорлик фаолиятини қандай амалга оширишни, қандай шароитда амалий ҳаракат қилишни, олдида учрайдиган тўсиқларни ҳал қила олиш имкониятларини билиши керак. Тадбиркор бозор муносабатлари шароитида юзага келиши мумкин бўлган холатларни ҳам инобатга олиши талаб этилади.
Бизнесини бошламоқчи бўлган эркаклар ва аёллар ўз имконияти, билими, малакаси, кўникмаси, дунё қарашидан келиб чиқиб, ва алббатда худудни, тадбиркорлик муҳитини, ички ва ташқи омилар таъсирини инобатга олган ҳолда бизнес ғоя танлаши қўйилган мақсадга мувофиқ бўларди.
Қандай қилиб тўғри бизнес ғоя танлаш мумкин деган саволга, турли ҳил кузатув ва таҳлиллар орқали жавоб олиш мумкин.
Тақдим этилаётган ва қуйида келтирилган машқ, барча соҳа вакиллари учун тушинарли, оддийлигига эгалиги билан энг оптимал вариант деб ҳисобланади.
Бўлажак тадбиркор ўз имконияти, билими, кўникма ва тажрибасидан келиб чиқиб, бешта бизнес ғояни танлайди (2–шакл).

Асос

Бизнес ғоя



Асос
ланиш 1

Асос
ланиш 2

Асос
ланиш 3

Асос
ланиш 4

Асос
ланиш 5

1-бизнес ғоя
















2-бизнес ғоя
















3-бизнес ғоя
















4-бизнес ғоя
















5-бизнес ғоя















2–шакл
Танланган ҳар бир бизнес ғояни танланишига асосланиш бўлган бештагача сабаб кўрсатилади (бизнес ғоя ҳам, унга асосланиш ҳам бештадан кўп ёки ундан кам бўлиши мумкин).
Масалан: (3–шакл).

Асос
Бизнес ғоя

Асос-
ланиш 1

Асос-
ланиш 2

Асос-
ланиш 3

Асос-
ланиш 4

Асос-
ланиш 5

Болалар оёқ кийимини ишлаб
чиқариш

Мутахас
сисликка
эгалик

Маблағ етарли.

Танланган
худудда ёш
болалар кўп







Тикиш бичиш
цехини таш
кил қилиш

Техник кўникма
бор

Кам ҳаражат
даромадли
иш










Мебел ишлаб
чиқариш

Техник кўникма
бор

Даромадли иш

Ускуналар
мавжуд

Худудда
эхтиёж катта

Хом ашё
етарли

Озиқ овқат
дўкони очиш

Ижарага дўкон бор

Даромадли иш










Оргтехника
ларни
таъмирлаш устахонаси
ни очиш

Мутахассис
ликка
эга

Кам ҳаражат
сердаромад
иш

Танланган
худудда
рақобатчилар
йўқ

Эхтиёт
қисмлар
казувчи
ҳамкор бор




3–шакл
Жадвалдан бўйича кўриниб турибдики тадбиркор мебел ишлаб чиқариш ғоясини танлайди. Лекин ҳар доим ҳам асосланиш сон жиҳатидан устунлик қилганда энг муваффақиятли бизнес ғоя бўлавермайди, айрим ҳолларда, асосланиш сон жиҳатидан устунлик қилмасада , айнан ўша худуд ва айнан ўша муҳитда энг муваффақиятли бизнес ғоя бўлиши мумкин.
Олинган асосланиш бизнеснинг муваффақияти, бажариладиган ишнинг даромадини оширишига сабаб бўлиши шарт. Бизнес ғоя бизнес йўналишдан фарқ қилишини эсдан чиқармаслик керак. Акс ҳолда бизнес ғоя танланишида мукаммалик ҳосил бўлмайди.
Бизнес йўналишлар бизнеснинг умумий кўриниши бўлиб, фаолият шунингдек шуғуланадиган иш ҳақида аниқ маълумот бермайди. Ва улар қуйидагилар: Ишлаб чиқариш, ҳизмат кўрсатиш , савдо-сотиқ. Бизнес ғоя бизнес йўналиш таркибидаги аниқ бир фаолиятдир.
Тадбиркор ўзини ўраб турган муҳитга қўшилиб кетиши учун ишни унинг таҳлилидан бошлаши лозим. Тадбиркорлик муҳитини таҳлил қилишда тадбиркор маълум бир чегарада касбий фаолият кўрсатиш учун қандай иқтисодий манфаатини амалга ошириши мумкинлигини белгилаб оли­ши керак. Иқтисодий манфаатни амалга ошириш, авваламбор тадбиркорнинг ўз ишини ташкил қилганлик даражасига боғлиқ бўлади. Ўз ишини ташкил қилганлик эса тадбиркорнинг маълум бир ишбилармонлик муҳитига мустақил кириши билан белгиланади.
Тадбиркор маълум бир тадбиркорлик муҳитига киришар экан, диққат-эътиборини фақат ўз ғояларини амалга оширишга эмас, балки қандай қилиб инвесторларнинг маблағларини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилишга ҳам қаратиши керак.
Ҳар бир тадбиркорлик фаолиятининг асосини маълум бир ғоя ташкил қилади. Бу ғоялар оддийлиги билан ажралиб туради: кимдир товарни янгича жилдлаш ғоясини беради, бозорда мавжуд бўлган товарга янгилик киритади ва шу асосида унга бўлган талаб даражасини оширишга ҳаракат қилади, ёки бутунлай янги товарни олиб киради.

Download 387 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling