Мен қуйидагини амалга оширмоқчиман:
бино қуриш
|
бино сотиб олиш
|
бинони ижарага олиш
|
бизнесни ўз уйимда ташкил этиш
|
Чунки, ... (сабаблари кўрсатилади)
|
Чунки, ... (сабаблари кўрсатилади)
|
Чунки, ... (сабаблари кўрсатилади)
|
Чунки, ... (сабаблари кўрсатилади)
|
12– шакл
Бизнесни молиявий режалаштириш ва назорат қилишнинг асосий мезони таннархни калькуляциясини ишлаб чиқишдан иборат. Маълумки, ҳар қандай бизнес фаолияти харажатларни талаб этади. Харажатлар деганда бизнес фаолияти томонидан махсулот ёки хизматни ишлаб чиқариш ва сотишга сарфланган барча пул маблағлари тушунилади. Таннархни калькуляцияси–бу маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш, хизматни тақдим этишга сарфланган умумий маблағларни санаб чиқиш учун амалга оширилган ҳаракатлардир.
Таннархни калькуляцияси қуйидагиларни амалга оширишда ёрдам беради:
махсулотга нарх белгилаш,
ҳаражатларни камайтириш ва назорат қилиш,
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш давомида сифатлироқ қарорларни қабул қилиш,
корхона истиқболини режалаштириш.
Бизнес фаолиятининг ҳар бир тури ўзига хос харажатлар билан боғлиқ, лекин барча турлари учун қуйидаги тўртта асосий харажатлар мавжуд:
Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлар.
Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннарҳига киритилмайдиган харажатлар (давр харажатлари).
Молиявий фаолият бўйича харажатлар
Кутилмаган харажатлар (фавқулотда зарарлар).
Молиявий вазиятни режалаштириш ва назорат қилиб бориш учун белгиланган муддатларда (ҳар куни, ҳар ҳафтада, ҳар ойда, ҳар чоракда ёки шартнома муддатига қараб) даромадлар ва ҳаражатлар сметасини тузиб бориш мақсадга мувофиқ бўларди. Қуйидаги шаклда энг содда усулларидан бири тавсия этилади (13– шакл).
Мазкур усул бўйича қуйидагича тузиш мумкин;
(Белгиланган муддат кўрсатилади)
Do'stlaringiz bilan baham: |