Бизнесни режалаштириш фанидан маърузалар матни Саманов А. А тош дту


Download 387 Kb.
bet16/19
Sana28.12.2022
Hajmi387 Kb.
#1009439
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Бизнесни режалаштириш асослари

Даромадлар ва ҳаражатлар
СМЕТАСИ



НОМИ

РЕЖА

АМАЛДА

ФАРҚ

ДАРОМАД










1













2













ҲАРАЖАТ










1













2













ФОЙДА










13–шакл.
Молиявий вазиятни режалаштириш ва назорат қилиб бориш учун, турли кўринишга эга шакл ва жадваллардан фойдаланиш мумкин.
Қуйида тадбиркор фаолияти инобатга олиниб бир ойлик даромадлар ва ҳаражатлар сметасини тавсия этилган шакл асосида тузиб чиқиши кўрсатилди (14–шакл). Даромадлар ва ҳаражатлар сметасининг қаътий белгиланган шакли, кўриниши мавжуд эмас.Фаолият тури ва нима учун тузилаётгани ҳисобга олиниб мустақил равишда қулай тарзда тузилиши мумкин.
Мисол;2014 йил феврал ойи учун Даромадлар ва ҳаражатлар
СМЕТАСИ



НОМИ

РЕЖА

АМАЛДА

ФАРҚ

ДАРОМАД

55 000 000,00

49 000 000

-6 000 000,00

1

Олдинги ой қолдиғи

1 000 000,00

1 000 000

0,00

2

Маҳсулот сотувдан тушум

50 000 000,00

45 000 000

-5 000 000,00

3

Ўндириладиган қарзлар

4 000 000,00

3 000 000

-1 000 000,00

ҲАРАЖАТ

44 458 000,00

43 208 000

+1 250 000,00

1

Иш ҳақи

1 700 000,00

1 700 000,00

0,00

2

Иш ҳақидан ижтимоий тўлов

408 000,00

408 000,00

0,00

3

Товар,хом ашё ҳаражатлари

36 000 000,00

36 000 000,00

0,00

4

Транспорт ҳаражатлари

1 200 000,00

1 000 000,00

+200 000,00

5

Коммунал тўловлари

450 000,00

450 000,00

0,00

6

Даромад солиғи

3 500 000,00

3 150 000,00

+350 000,00

7

Таъмир ҳаражатлари

700 000,00

400 000,00

+300 000,00

8

Кўзда тутилмаган ҳаражатлар

500 000,00

100 000,00

+400 000,00

ФОЙДА

10 542 000,00

5 792 000,00

-4 750 000,00

14–шакл.
Мисолда келтирилган ҳолат бўйича тадбиркор режадаги фойдага нисбатдан -4 750 000,00 сўм билан феврал ойини якунлади. Демак, у март ойини молиявий режалаштирганда, даромад бўлимининг минус қаторлари устидан назорат олиши керак.
Турли кўринишдаги тадбиркорлик фаолиятини олиб борилаётганда, фаолиятнинг шакли, катта кичиклиги, жойлашуви ва ҳ.к инобатга олиниб, турлича молиявий вазиятни режалаштириш ва назорат қилиб бориш мумкин. Одатда тадбиркор ўзининг билими, кўникма ва тажрибасига таянган ҳолда ўзи тушунган ҳамда унга мақул келган шаклларда бизнесини молиявий режалаштиради.
Тадбиркорлик фаолиятининг бошланғич ҳаракат режаси
Ўзбекистонда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини барпо этишнинг асосий мақсадларидан бири мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик шаклларини устувор ривожлантиришдан иборат. Бу мақсадни амалга ошириш учун иқтисодий ислоҳотлар ўтказилди, унинг ролини ошириш учун йирик институционал асослар яратилди. Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва уни кафолатловчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, тадбиркорларга кўмаклашувчи нодавлат ташкилотлар, корхоналар шулар жумласига киради.
Бўлажак тадбиркорнинг ҳаракат режаси шакли (15–шакл).

Ҳаракатлар

Бажариладиган ишлар

Ҳаражатлар

Бизнес ғоя танлаш

1, 2 – шакл устида ишлаш ва энг самарали бизнес ғояни танлаш.

йўқ

Бизнес концепция.

танланган бизнес ғоя бўйича бизнес концепцияси тўзилади ва бизнес концепция SWOT таҳлили тестдан ўтказилади.3,4,5–шакллар фойдаланилади.


йўқ

Корхонага ном олинади

Бир ҳил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотномани расмийлаштириш

йўқ

Давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларга ҳужжатларни тақдим этилади



1.Давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги ариза-хабарнома
2.Давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг белгиланган тартибда икки асл нусхаси.
-Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун таъсис шартномаси ва устав;
-Акциядорлик жамиятлари, хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари ҳамда юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари учун — фақат устав.
3.Давлат божининг ёки рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати
4.Корхона номи ҳақидаги маълумотноманинг асл нусхаси.
5.Уч нусхада муҳр ва штамп эскизлари.

1.Таъсис ҳужжат-
ларини, муҳр ва штамп эскизини тайёрлашда бошқалардан фойдаланилганда келишув асосида тўлов амалга оширилади.
2.Давлат божи белгиланган тартибга қараб энг кам иш ҳақи миқдори ҳисобидан тўлов амалга оширилади.

Давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлардан
олинадиган ҳужжатлар

- давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома;
-рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган «рўйхатдан ўтказилган» белгиси қўйилган таъсис ҳужжатлари;
-муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани муҳр ва штамп эскизи билан бирга беради.

йўқ

Муҳр ва штамп тайёрлаш

Муҳр ва штамп тайёрлаш билан шуғулланувчи махсус компанияларга муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани ва муҳр ва штамп эскизи беради.

Келишув асосида тўлов амалга оширилади.

Ҳисоб рақам очиш

Қулай банк муассасига бориб, таъсис ҳужжат нусхаси, гувохнома нусхаси ҳамда нотариал тасдиқланган раҳбар ва бош ҳисобчи имзосининг намунаси тақдим этилади.

Банк муассаси мустақил равишда белгилайди.

Солиққа тортиш тизимини танлаш

Ҳудудий солиқ инспекциясига бориб ёки электрон почта орқали солиққа тортишнинг умумий ёки соддалаштирилган тизими танланади.

йўқ

15– шакл


Бизнес режа ва тадбиркорлик фаолиятида унинг зарурияти
Бизнес-режабу бизнес субъектининг ривожланиш стратегиясини белгилаб берадиган асосий ҳужжатлардан биридир. Шунингдек у бизнес эгасига стратегия ҳолатини аниқ белгилашга ёрдам бериб, бошқарувнинг самарасини оширишга олиб келади, иккинчидан бозор муносабатлари шароитида бизнесни қандай режалаштириш ва ҳаётга тадбиқ этишни кўрсатади, учинчидан ҳаракатдаги фаолиятда режалаштирилган кўрсаткичлар билан таққослашга шунингдек, уларга ўзгартиришлар киритишга ёрдам беради, тўртинчидан бизнес фаолияти бўйича зарур маълумотларни банкларга, инвесторларга ҳамда молия ташкилотларига таклиф этади.
Бизнес-режанинг асосий мазмун, моҳияти ва унинг муҳим аҳамияти бизнес фаолиятини ташкил этиш, муваффақиятли олиб бориш ва ривожлантиришдир. Бизнес-режанинг тузилиши, кўриниши ва таърифланиши қатиян чегараланмаган.
Бизнес-режада тадбиркорлик фаолиятининг асосий мақсади ва вазифалари марказий ўринни эгаллайди. Юқорида таъкидланганидек, бизнес фаолиятида тадбиркорликнинг асосий мақсади фойда олишдир.
Бизнес режада тадбиркорлик фаолиятининг истеъмолчига тақдим қилаётган маҳсулот, товар ва ҳизматларнинг тавсифи кенг ёритилиши керак, яъни тадбиркор томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг кўрсаткичлари ёки унинг тавсифи, таърифи, модели, сурати ва ҳокозалар. Шунингдек, ишлаб чиқарилган товарларнинг истеъмолчилари ва тадбиркор қониқтирмоқчи бўлган истеъмоллари, ҳаридорларнинг (қайси гурухлари) товарни сотиб олишга қодирлиги ҳақида башорат, товар сотиб олувчи ҳудудлар, аҳоли гуруҳлари, ташкилотлар ҳақида маълумотлар, товарларни маълум вақт доирасида истеъмол қилиниши ҳақида маълумотлар, товарларга бўлган талабга таъсир этувчи омиллар, ишлаб чиқарилган товарларнинг сотилиш нархларини асосли башорат қилиш лозим.
Бизнес-режанинг умумий хулосаси, бизнеснинг фаолият йўналиши ва кўрсаткичларини умумлаштирувчи хусусиятга эга бўлиб, бизнес-режанинг асосий ғоя, моҳияти ва мазмунининг қисқача кўринишидир. У бизнес режани ишлаб чиқиш жараёнида яратилиб, аниқланади ва бизнес-режани тўлиқ ишлаб чиқгандан кейин якунланади.
Умумий хулоса қисмида қуйидагилар тақдим этилади: бизнес ғоянинг бош мақсади; ишлаб чиқариладиган маҳсулот ёки кўрсатиладиган ҳизмат турлари, ишлаб чиқилаётган бизнес режа якунининг қисқача тавсифи ва уларнинг бир-биридан фарқи; қўйилган мақсадларга эришиш йўллари ва усуллари; бизнес ғояни амалга ошириш муддатлари; уни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар; кутилаётган самара ва натижалар; олинадиган фойданинг тақсимот режаси.
Бизнес фаолиятида тадбиркорликни амалга ошириш жараёнида пухта, техник иқтисодий асосланиб, ишлаб чиқилган бизнес-режа тадбиркорлик фаолияти давомида рахбарлик учун қўлланма сифатида қабул қилинади.
Умуман олганда техник иқтисодий асосланган бизнес-режа асосан қуйидагилар учун зарурдир:

  • Бизнес эгалари учун;

  • Бошқарув гуруҳи учун;

  • Кредиторлар учун;

  • Инвесторлар учун;

  • Ҳамкорлар учун.

Яхши асосланган, пухта ишлаб чиқилган бизнес-режа, бизнеснинг муваффақиятга эришишида сезиларли даражада имкониятларини оширади.
Бизнес-режанинг бизнес имкониятларини оширишдаги ўрни зарурияти нималар бўлиши мумкин. Биринчидан; қаердалигимизни ва қаерга кетаётганимизни аниқлашга имкон беради. Иккинчидан; мақсадларимизни ва уларга эришиш йўлларини режалаштиришни аниқлаш имконини беради. Учинчидан; ғоянгизни бошқаларга етказишда бу ғояларни осон тушуниш имконини беради. Тўртинчидан; режалаштириш жараёнини тушунишга имкон беради. Бешинчидан; маҳсулот ва хизматларингиз учун соғлом ғоя ва бозор имкониятлари мавжудлиги шароитида малака йўқлигини ўрнини қоплаш имконини беради. Ва ниҳоят, олтинчидан; бизнес-режани ёзиб бўлганингиздан сўнг корхонани яратиш ва иш бошлаш қобилиятингизга бўлган ишончни янада оширади.
Бизнес учун етарли бўлмаган капитализация и нақд пул билан боғлиқ дастлабки муаммолар ёки янги корхоналар инқирозга учрашининг икки сабаби бўлиши мумкин, булар;

  • Корхона учун пул топиш;

  • Корхонани тўғри бошқариш; (бюджетни бошқариш, башорат қилиш, мақсадли бошқариш, бухгалтерия ҳисоби учун маъсулият, маҳсулот ва иш қиймати). Айнан шу икки омил бизнес режанинг зарурлигини кўрсатади.

Бизнес-режа фаолиятнинг иш жараёнини тасвирлаб, бизнес эгаларининг ўз мақсадларига қандай эришишларини, биринчи навбатда ишнинг даромад келтиришини қай тариқа ошириш мумкинлигини кўрсатиб беради. Яхши ишлаб чиқилган бизнес-режа корхонанинг ўсиб боришига, янги бозорларга киришига, фаолиятнинг истиқболларини белгилаб олишга, товарлар ассортиментини кўпайтириш, янги товарлар ишлаб чиқариш ва янги ҳизмат кўрсатиш турларини яратишда мўлжалларни амалга оширишнинг белгилаб олинган мақсадларга мувофиқ усулларини танлаб олишга ёрдам беради.
Бизнес-режа корхонанинг ички ҳужжати бўлибгина қолмай, балки ундан молиялаштирувчи ташкилотлар ва кредиторларни таклиф қилишда ҳам фойдаланиш мумкин. Бизнес-режани тузишда корхона раҳбарининг шахсий иштироки зарурдир деб ҳисоблайдиган айрим хорижий мамлакатлар банклари ва инвесторлари, агар бизнес-режа бошидан охиригача четдан жалб қилинган мутахассис томонидан ишлаб чиқилиб, раҳбар унга фақат қўл қўйганлигини билиб қолсалар, бизнес ғояни молиялаштиришдан бош тортадилар. Бизнес-режа тузишда мутахассис ҳизматидан умуман фойдаланмаслик ҳам нотўғри, фақат режа ишлаб чиқилишида бизнес эгасининг шахсан ўзи иштирок этиши фаолият муваффақиятининг кафолати деб ҳисобланади. Бизнес-режани ишлаб чиқишда ташқи маслаҳатчилардан ҳам фойдаланиш тавсия этилади.
Жахон амалиёти шуни кўрсатадики, бизнес режаларнинг ҳажми бир вароқдан эллик вароқгача баён этилган. Бизнес режанинг қаттий белгиланган кўриниши мавжуд эмас. Фақат бизнес режа учта омилни даромад, ҳаражат ва фойдани кўрсатиб бериши шарт. Яъни, бизнес фаолиятининг оддий формуласида намоён бўлади: Д = Ҳ + Ф
Бу ерда;“Д” бизнес фаолиятидаги жами даромадлари, “Ҳ” бизнес фаолиятини бошқариш жараёнида қилинадиган жами ҳаражатлар йиғиндиси, “Ф” тадбиркорнинг фаолияти жараёнида олган жами фойдаси.

Бизнес-режанинг мақсади бизнеснинг самарадорлигини янада оширишдан иборатдир. Қанча пул кераклиги, бунинг учун нима кераклиги, қачон ва қанча муддатга кераклигини кўрсатади. Оддий қилиб, айтилганда бизнеснинг даромади қаердан келиши, ҳаражатлари қаерга сарфланиши ва фойдаси қанча бўлиши тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиш.



Download 387 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling