Бизнесни режалаштириш фанидан маърузалар матни Саманов А. А тош дту
Download 387 Kb.
|
Бизнесни режалаштириш асослари
БИЗНЕСНИ РЕЖАЛАШТИРИШ фанидан маърузалар матни Саманов А.А - Тош ДТУ Бизнесни режалаштириш фаннинг Сизга тақдим этилаётган машғулотларини тайёрлашда Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасидаги қонунлар ва норматив актлардан, Давлат статистика қўмитасининг тегишли йиллар бўйича статистик тўпламларидан, шунингдек БМТ ҳўзуридаги Ҳалқаро Мехнат Ташкилоти томонидан ишлаб чиқарган ва Ўзбекистон бизнес муҳитига мослаштирилган “Ўз ишингни бошла ва такоминлаштир” дастуридан фойдаланилди. Машғулотларда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш асослари, тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги бизнес ғоялар ва уни қандай тўғри танлаш, Республикада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат рўйхатидан ўтказиш, кичик корхоналарнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, кичик бизнесда солиқ, бошланғич капитал, техник иқтисодий асослашлашни ишлаб чиқиш, бизнесни режалаштириш ва ҳ.к.лар ҳақида сўз юритилади. Тадбиркор, тадбиркорлик фаолияти тушинчаси қарийб уч асрдан бери назарий ва амалиётда қўлланилиб келаётганига қарамай, унинг эволюцияси ҳозирги замонда ҳам давом этмоқда. Мамлакатимизда кўп укладли иқтисодиётнинг шаклланиши ва хусусий тадбиркорлик секторининг вужудга келиши эркин касб танлаш, истаган фаолият тури билан шуғулланиши учун кенг имкониятлар яратилди. Лекин таъкидлаш жоизки, кўпчилик бўлажак тадбиркорларга иқтисодий фаоллик, тадбиркорликни амалга ошириш борасидаги ҳуқуқий–аҳлоқий ва ижтимоий–иқтисодий кўникма ва билимлари етарли бўлмаяпти. Фаолиятни ташкил этишга интилиш бўлгани билан, керакли маслаҳатлар, йўл-йўриқ, молиявий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш борасида манбалардан тўлақонли фойдалана олмаслик холатлари учрайди. Мамлакатимизда барқарор ва самарали иқтисодиётни шакллантириш борасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар ўзининг натижаларини намоён этмоқда. Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижасида кундан кунга тадбиркорлар сони ортиб бормоқда. Шунингдек, таркибий ўзгариш ва янги ташкил этилаётган иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги хусусий корхоналарнинг мамлакат ялпи ички махсулотидаги улуши салмоқли бўлмоқда. Кичик бизнес шаклан кичик бўлишига қарамасдан, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш муаммосини ҳал этиш ва халқимиз фаровонлигини юксалтириши тайин. Тадбиркорликка мойиллиги, кўникма ва қобилияти етарли ҳамда даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланишни истаган эркаклар ва аёллар ўз ҳаракат ва интилишларини амалга тадбиқ қилишлари учун, уларга иқтисодий эркинлик шунингдек иқтисодий самарадорликка эришишлари йўлида дуч келадиган турли кўринишдаги тўсиқ ва қийинчиликларни енгишга ёрдам берадиган, рағбатлантириб турадиган қулай бизнес муҳити бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади. Бизнесга маълум бир жамиятдаги эркаклар ва аёлларнинг иқтисодий мухитдаги хохиш ва эҳтиёжларини қондириш учун яратилган ишлаб чиқариш тизимидир деб ҳам қаралади. Бизнес – ўзи бу нима? Бизнес - бу пулни кўпайтириш, яъний жамиятнинг барча аъзолари учун керакли бўлган маҳсулотни ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишни ташкил этиш, жорий қилиш натижасида пулдан пул қилишдир. Бизнеснинг оддий формуласи;
Шу оддийгина формуланинг мазмунида мураккаб ҳаёт жараёни мужассамдир. Бизнес - бу аввало ишлаб чиқаришни ташкил этиш, иқтисодий фаолият ва муносабатлар, умумий қилиб айтилганда ҳаётнинг ўзи, сўнгра эса пул ишлаш деб талқин қилиш мумкин. “Бизнес” сўзи инглизча сўз бўлиб, у тадбиркорлик фаолияти ёки бошқача сўз билан айтганда кишиларни фойда олишга қаратилган тадбиркорлик фаолиятидир. Ўзбек тилида эса бизнес сўзи тадбиркорлик, бизнесмен эса тадбиркор маъносида талқин қилинади. Ўзбекча талаффўз хорижий сўзга туғри келади, лекин унга қўшимча маъно ҳам беради. Бу сўзларни ортида “иш” яъни иш билан шуғулланиш ёки корхона ташкил қилиш тушинчаси ётади. Шундай қилиб бизнес бу – маълум бир фойда келтирувчи иш билан банд бўлиш, шунингдек корхона ташкил қилиш ҳам демакдир (ишлаб чиқариш корхоналари, савдо-сотиқ шахобчалари, майиший ҳизмат кўрсатиш корхоналари, адвокат идораси, банк ва хоказолар). Шундай қилиб, бизнес бу йўқ нарсадан пул қилиш эмас, балки мураккаб ишлаб чиқаришни ёки ҳизмат кўрсатишни ташкил этиш ҳамдир. Бизнесмен (тадбиркор) сўзи биринчи маротаба Англия иқтисодиётида ХVIII асрда пайдо бўлиб, у “мулк эгаси” деган маънони билдирган. Жумладан, Адам Смит тадбиркорни мулк эгаси сифатида таърифлаб, уни фойда олиш учун қандайдир тижорат ғоясини амалга ошириш максадида иктисодий таваккалчиликка борадиган кишидир-деб таъкидлайди. Тадбиркорга яна бир тасниф у ўз ишини ўзи режалаштиради, мустақил равишда ишлаб чиқаришни ташкил этади ҳамда маҳсулотни сотади шунингдек, олинган даромадига ҳам ўзи хўжайинлик қилади. Тадбиркор шахс - бу доимо ўз ишининг фидоийси, билимдони бўлиши лозимдир. Тадбиркорлик учун ўқиш кўникма ҳосил қилиш керак, на фақат дастлабки пайтларда, балки тадбиркор тадбиркорлик фаолиятини бажариши давомида янги кўникмаларни ҳосил қилиш, ўқиш, изланишда бўлишилигини талаб этилади. Тадбиркор нималарни билиши ва бажариши керак? У энг аввало, тадбиркорлик фаолиятини қандай амалга оширишни, қандай шароитда амалий ҳаракат қилишни, олдида учрайдиган тўсиқларни ҳал қилиш йўлларини ва қандай ютуқларга эришишни билиши керак. Тадбиркор - ишлаб чиқаришни ташкил этишни ҳамда маҳсулотни сотишни билиши ҳам керак. У бозор муносабатлари ҳукм сурган шароитда юзага келадиган маълум бир холатларни баҳолашни ва тўғри йўл танлай олиш кўникмаларига ҳам эга бўлиши талаб этилади. Ҳеч ким ҳеч қачон тадбиркорга қандай фаолиятни амалга оширишни, қандай товар ишлаб чиқаришини, қандай ҳизмат кўрсатишни тадбиқ қилишни ўргата олмайди ва оғир пайтларда ёрдамга келмайди. Ҳар бир тадбиркор фақат ўз кучига, билим ва кўникмасига, заковатига ишониши ва суяниши тўғри бўлар эди. Ўз ишини бошлашга қарор қилиш, бу катта қадам ва у бутун ҳаётини ўзгартириб юбориши мумкин. Бу қарорни қабул қилиш тиришқоқлик билан кўп меҳнат қилишга олиб келади, шунинг билан бирга қониқиш ҳосил қилиш ва фойда келтириши мумкин. Бўлажак тадбиркор ишни бошқариш, фаолиятнинг муваффақияти учун маъсул эканлиги ушбу ишда у, тадбиркор энг асосий шахс ҳисобланади. Тадбиркорга яна бир тасниф – бу ишлаб чиқариш ва тижоратнинг барча зарур омилларидан бойлик яратиш учун фойдаланадиган одамдир. Зарур омиллар жамламасидан бойлик яратиш учун шахсда қобилият ва кўникмалар билан биргаликда маъсулият ҳам шаклланган бўлиши керак. Ички ва ташқи омиллар таъсирини қабул қилишга тайёр бўлиш, бундай маъсулиятни янада кучайтиради, шу билан бирга тўлиқ эркинликни ҳам назарда тутади. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаган эркаклар ва аёллар ўз олдига умумий бўлган асосий мақсадларни қўяди; Download 387 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling