Бизнесни режалаштириш фанидан маърузалар матни Саманов А. А тош дту


Шахсий тавсифлар. ҳам бизнесда муваффақиятга эришишда асосий омиллар бўла олади ва булар қуйидагилардир


Download 387 Kb.
bet4/19
Sana28.12.2022
Hajmi387 Kb.
#1009439
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Бизнесни режалаштириш асослари

Шахсий тавсифлар. ҳам бизнесда муваффақиятга эришишда асосий омиллар бўла олади ва булар қуйидагилардир;

Садоқатлик. Агарда тадбиркор ишда муваффақият қозонмоқчи бўлса унга садоқатли бўлиши, ишни бошқа барча нарсадан устун қўйишга тайёр бўлиши керак. Бу, ушбу иш билан узоқ вақт давомида шуғулланмоқчи эканлиги ва шахсий маблағларини таваккал этишга тайёрлигини билдиради.


Сабаб. Нима учун тадбиркор ўз ишини бошламоқчи? Ўз ғоясини текшириб кўрмоқчи бўлса, мустақил ва ўз ишига эга бўлишни истасагина муваффақият қозонади. Лекин, у бу қадамни, ишсиз қолганлиги сабабли мажбур бўлганлиги учун, қўяётган бўлса, муваффақият қозониш эҳтимоли унча катта эмас.
Таваккал этиб билиш қобилияти. Мутлақо хавфсиз тадбиркорлик ғоялари бўлмайди. Бошланган ишда муваффақиятсизликка учраш хавфи доимо сақланиб туради. Бироқ, тадбиркор таваккал этишга доимо тайёр бўлишига қарамасдан, таваккални ўйлаб кўриб, ақл билан қилиш керак.
Қарорлар қабул қилиш. Ўз ишини бошқариш билан боғлиқ фаолияти мобайнида тадбиркор муҳим қарорлар қабул қилиш зарурати билан тўқнашади. Масалаларни ҳал этиш ваколатини бошқа кишиларга бериш мумкин, шунинг билан бирга уларни қабул қилмаслик ҳам мумкин. Жиддий оқибатларга олиб келадиган қарорларни қабул қила билиш қобилиятига эга бўлиш жуда муҳимдир.
Оиладаги вазият. Бошланган иш тадбиркорнинг кўп вақтини олади. Бундай вазиятда, оилани қўллаб-қувватлаши катта аҳамиятга эга. Оила аъзолари иш бошлаш борасидаги режасига рози бўлиши керак. Улар бошланган ишда иштирок этишлари ва ёрдам беришлари мумкин. Оила томонидан қўллаб-қувватланиши ижобий холдир. Агарда тадбиркор оиласи қўллаб-қувватламаётган бўлса бу иш муваффақияти учун салбий ҳолдир.
Моддий аҳвол. Агарда ишни бошлаш ва уни давом эттириш учун капитал мавжуд бўлиб, муваффақиятсизликка учраган тақдирда ҳам бу ходиса молиявий аҳвол учун фожиага айланмаса – бу ижобий ҳол. Агарда шахсий капитал бўлмаса, ва тадбиркор тамомила ишининг муваффақиятига қарам бўлса, бу ҳол иш муваффақияти учун салбий ҳолдир.
Бизнес фаолиятида тадбиркорлик самарадорлигини, соха бўйича малака, кўникмаларини ва ҳизмат сифатларини ошириш борасида доимий изланиш ва ҳаракатда бўлиш лозим, яъни:
Бошқалардан ёрдам олиш-имконият мавжуд бўлганда, моддий ва номоддий кўмакдан самарали фойдаланиш. Грант ва кўрик танловларда иштирок этиш. Тажрибали ҳамкор танлаш.
Муваффақиятга эришаётган ишбилармон тадбиркорлар фаолиятини ўрганиш-уларнинг фаолияти ва уларнинг муваффақиятига нима сабаб бўлаётганлиги тўғрисида таҳлилни ўтказиш. Ва амалиётда синаб кўриш.
Ишга ва мижозга садоқатли бўлиш-ишни бошқа барча нарсадан устун қўйишга тайёр бўлиш. Мижозларнинг истакларини эшитиб, эътиборга олиб бориш, сифатли мол ёки сифатли ҳизмат тақдим этиш ва ўз мижозларига астойдил ҳизмат қилиши лозим.
Дўстона муносабат-эришилган ҳамкорликни дўстона муносабатда олиб бориш. Доим ишончни оқлаш, ҳамкор олдида эътиборда қолишга ҳаракат қилиш.
Ўқув курсларида қатнашиш-тадбиркор олиб бораётган фаолиятида муаммолар мавжуд бўлган соҳалар бўйича ўқув курсларини тинглаш.
Китобларни ўқиш-билим ва кўникмаларни такоминлаштириш зарурати бўлганда муаммолар бўйича китобларни танлаш. Фаолиятига оид ўқув қўлланмалардан доимий фойдаланиш.
Ҳамма эркаклар ва аёллар ҳам ўз ишини бошлаб олиб бора олмайди. Бунга қатъий ишонч бўлмаса, балким, муқобил вариантлар тўғрисида ўйлаб кўриш керакдир. Ўз ишини бошлашдан олдин керакли бўлган ахборотни йиғиш ва режа тўзиши лозим. Буларни амалга оширишдан мақсад бизнес даромадли бўлиши ёки бўлмаслиги ва ишни таваккал этишга арзигуйлигини аниқлашдир.

Download 387 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling