Бизнесни режалаштириш фанидан маърузалар матни Саманов А. А тош дту


Суғурта бизнес фаолиятини турли кўринишдаги хавф хатар, кўзда тутилмаган ҳаражатларни қоплаш учун воситадир


Download 387 Kb.
bet14/19
Sana28.12.2022
Hajmi387 Kb.
#1009439
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Бизнесни режалаштириш асослари

Суғурта бизнес фаолиятини турли кўринишдаги хавф хатар, кўзда тутилмаган ҳаражатларни қоплаш учун воситадир. Табиий ва бошқа стихияли кучлар таъсири натижасида юзага келадиган зарарларни қоплаш, олдини олиш ҳамда огоҳлантириш учун мақсадли йўналишдаги пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар йиғиндисига суғурта дейилади.
Таваккал бизнеснинг ажралмас қисмидир. Таваккалнинг турлари тадбиркорлик фаолиятининг жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда ўзгариб туришлари мумкин. Мол ёки хизматга бўлган талаб тушиб кетиши каби таваккал барча турдаги бизнесга тегишлидир. Бундан бошқа турдаги таваккалларни суғурта орқали ўрнини қоплаш мумкин.
Суғурталовчилар турли мулк шаклига эга бўлиши мумкин (давлат суғурта ташкилотлари, акционерлик суғурта ташкилотлари ҳамда ўзаро суғурталаш жамиятлари). Суғурта фаолиятини олиб борувчи ташкилотлар давлат органларининг тегишли лицензиясига эга бўлиши шарт.
Суғурталаш мажбурий ва ихтиёрий турларга бўлинади. Агарда бизнес суғурталанган бўлса ҳар хил кутилмаган ходисалар рўй берган тақдирда молиявий хавфсизлик кафолатланган бўлади.
Одатда суғурталашнинг қуйидаги турлари таклиф этилади; мол-мулкни суғурталаш; автотранспорт воситаларни суғурталаш; юкларни суғурталаш; бахтсиз ҳодисалардан суғурталаниш; касбий масъулиятни суғурталаш; кредитлар қайтарилмаслиги мумкинлиги хавфини суғурталаш.

Тадбиркорлик фаолиятни бошлаш учун лозим бўлган капитал
Бизнесни бошлаш учун лозим бўлган дастлабки капитал миқдорини аниқлагандан кейин уни қаердан олиш керак деган савол туғилади. Тадбиркорга энг бошидан ушбу маблағнинг барчаси керак бўлади. Чунки, фаолиятнинг биринчи ойлари давомидаёқ ушбу маблағлар инвестициялар ва айланма маблағга харажат этилади.
Шунинг учун тадбиркор керакли миқдордаги дастлабки капитал топилмагунча ўз ишини бошламай туриши лозим. Дастлабки капиталнинг энг асосий манбалари қуйидагилардир:

  • хусусий капитал (ўз маблағи);

  • ҳамкорларнинг тўғридан-тўғри инвестициялари;

  • кредит ва лизинг шаклидаги жалб қилинган маблағлар;

  • грантлар.

Хусусий капитал бу–бизнесга қўйилаётган шахсий маблағлардир. Агарда бизнес барбод бўлса тадбиркор улардан айрилади. Хусусий капиталга таваккал капитали деб айтилади, чунки, уни бизнесга қўяётган эгаси шахсий маблағи билан таваккал қилади. Шунинг билан бирга бу таваккал шахсан тадбиркорга тегишлидир. Чунки, агар бизнесга ўз пулларини қўяётган бўлса бизнеснинг ўзи учун таваккал камроқ бўлади. Нима учун? Шунинг учунким, шахсий маблағнинг қарзга олинган пулга ўхшаб бизнесга оғирлиги тушмайди. Улар бўйича маълум муддатда фоизлар ставкаларини тўлаш ёки бошқа тўловларни мажбурий амалга ошириш талаб этилмайди.
Бир томондан, шахсий маблағларни бизнесга инвестиция қилиш таваккал даражасини жуда ошириб юборади, иккинчи томондан – бундай қилиниши ўз бизнес концепциясига қаттиқ ишонишини билдиради. Агарда дастлабки капитал учун қарзга маблағ олинмоқчи бўлса, бу ҳаракат кредит берувчиларни тадбиркор ўз бизнес концепциясига ишончи комиллигига ишонтириши мумкин, чунки бу ҳолда шахсий жамғармалар билан таваккал қилинмоқда. Баъзи бир кредит берадиган ташкилотлар тадбиркордан, ўз маблағларини бир қисмини бизнесга инвестиция қилишни талаб ҳам этиши ҳам мумкин. Агарда масъулияти чекланган жамият ташкил этишга қарор қилинса, унда ўз маблағларини бир қисмини корхонага инвестиция қилинишига тўғри келади. Чунки, МЧЖ – ўзининг эгаларидан тушадиган маблағлардан иборат бўлган акционерлик капиталга эгадир.
Янги бизнесдаги таваккал даражасини камайтириш учун шахсий акционерлик капитал сифатида, ишга инвестициялаш учун, маълум миқдордаги маблағга эга бўлиш мақсадга мувофиқдир.
Агарда бизнесга инвестициялаш учун маблағга эга бўла туриб, тадбиркор иккиланаётган бўлса – демак бизнес ғояга унча ишонмайди. Бундай ҳолда бизнеснинг концепциясига қайтиш лозим, унга ҳақиқатда ҳам, ўз маблағларини таваккал этиш даражасида ишонч ҳосил қилиш учун, уни қайта кўриб чиқиш талаб этилади.
Тўғридан –тўғри (бевосита) инвестициялар. Тўғридан–тўғри (бевосита) инвестициялар-бу ҳамкор-юридик ёки жисмоний шахс томонидан бизнесга пай бадаллари шартларда маблағларни жалб этишдир. Бундай вазиятда инвестор бизнесни бошқаришда қатнашиш имкониятига ҳамда хўжалик фаолиятини амалга ошириш натижасида юзага келадиган фойда ва зарарни тадбиркор билан тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Агарда ишни бошлаш учун инвестиция қилинадиган маблағ бўлмаса ёки етишмаса, танланган бизнес ғояга қизиқиши бўлган ҳамкорни излашга тушиш мумкин. У, ўз пулларини инвестициялаб, ишда бевосита иштирок этмаслиги ҳам мумкин. Агарда бизнесга пул қўймоқчи бўлган ҳамкорни топишга муваффақ бўлинса, у ҳолда ҳамкорга бизнеснинг ярмидан кўпига эгалик қилишига йўл қўйилмаслик керак. Чунки ушбу ҳолатда тадбиркор қарорлар қабул қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Кредитлар (насиялар) маълумки, жамият фаолиятининг асосини ишлаб чиқариш ташкил этади. Ишлаб чиқаришни ўзлуксизлигини таъминлашда эса кредитнинг ўрни муҳим ҳисобланади.
Бошқача айтганда корхоналарнинг бозор иқтисодиёти шароитида иш юритишида ишлаб чиқариш жараёнининг ўзлуксизлигини таъминлаш, корхонанинг асосий ва айланма фондларининг айланишини тўхтаб колишига йўл қўймаслик, корхоналарни молиявий ресурслари билан таъминлаш, корхоналар томонидан товар маҳсулотини сотганда, сотилган товар учун тўлов сумммасини олиш ва бошқа объектив ва субъектив сабаблар кредитнинг зарурлигига олиб келади.
Кредит (лотинча–ишониш–верить, доверяться) деганда ўз эгалари қўлида вақтинча бўш турган айрим қиймат ёки пул маблағларининг бошқалар томонидан маълум муддатга хақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиқадиган муносабатлар тушунилади.
Кредит муносабати икки субъект бири – пул эгаси, яъни қарз берувчи; иккинчиси – пулга муҳтож, яъни қарз олувчи ўртасида юзага келади. Кредит, товар ва пул кўринишидаги маблағларни қайтариб бериш, муддатлилик ва фоиз тўлаш шартлари асосида бериш натижасида юзага келади.
Кредит берилиш муддатига кўра, уч турга бўлинади:
1. Қисқа муддатли кредитлар (муддати бир йилгача бўлган кредитлар).
2.Ўрта муддатли кредитлар (муддати бир йилдан уч йилгача бўлган кредитлар).
3. Узоқ муддатли кредитлар (муддати уч йилдан ортиқ бўлган кредитлар).
Ҳалқаро кредитлар берилиш муддатига кўра бирмунча фарқ қилади. Бунда бир йилдан беш йилгача муддатга берилган кредитлар ўрта муддатли, беш йил ва ундан ортиқ муддатга берилган кредитлар узоқ муддатли кредитлар деб ҳисобланади.
Лизинг. Асбоб-ускуналар, жиҳозларни сотиб олиш ўрнига уларни лизинг шартлари бўйича олиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, лизинг - бу ижара муносабатларининг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб сотиб олади ва уни шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради.
Лизинг шаклда асбоб-ускуналарни сотиб олишнинг устунлик томони шундан иборатки, унда ҳудди одиий сотиб олиш каби катта миқдордаги бошланғич капитал талаб этилмайди.
Грант.Ўтиш иқтисодиётини бошидан кечираётган бир қатор мамлакатларда унча катта бўлмаган ишни бошлаш учун потенциал тадбиркорларга грантлар бериш тажрибаси мавжуд. Грант –бу донор ташкилот томонидан нотижорат ташкилотига ёки хусусий шахсга аниқ бирон бир ишни бажариш учун бериладиган беғараз маблағ. Бир қатор нодавлат ташкилотлар кредит ва грантлар бериш дастурлари бўйича фаолият юритадилар.
Грант–бу кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун давлат ёки нодавлат ташкилоти томонидан бериладиган ёрдам пулидир.
Бизнес фаолиятини бошлаш учун лозим бўлган дастлабки капиталнинг барча манбаларидан фойдаланишнинг имкониятларини ҳар томонлама чуқур ўрганиб чиқиш керак.
Иш бошлаш учун лозим бўлган капитал – бу ишни бошлаш учун зарур бўлган пулдир. Ўз ишини бошлаётганда тадбиркорга иш бошлаш учун қанча маблағ кераклигини ва уни қаердан олишини билиши керак. Иш бошлаш учун зарур бўлган маблағ (капитал) қуйидагилар учун керак:

  • инвстициялар

  • айланма маблағ

Бизнесни ўз уйида ўтириб бошқариш, уни ички тузилишини бироз ўзгартиришга тўғри келган тақдирда ҳам барча кўриб чиқилган услублардан энг арзонидир. Бу бизнесни фойда келтирадиган бизнесга айлангунга қадар, иш бошлашнинг энг яхши йўлидир. Бироқ бу йўл бизнесни оиладан ажратишда қийинчилик келтириб чиқариши мумкин.




Download 387 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling