Бизнесни режалаштириш фанидан маърузалар матни Саманов А. А тош дту


Download 387 Kb.
bet12/19
Sana28.12.2022
Hajmi387 Kb.
#1009439
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
Бизнесни режалаштириш асослари

Ишлаб чиқариш кооперативи-иккидан кам бўлмаган фуқароларнинг қуйидагилар асосида ихтиёрий бирлашиши ишлаб чиқариш кооперативидир:

  • Ишлаб чиқариш фаолиятида шахсий меҳнати билан иштирок этиш асосидаги аъзолик.

  • Уларнинг мулкий пайларининг бирлашиши.

Ишлаб чиқариш кооперативи юридик шахс мақомига эга ва ўзининг мажбуриятлари бўйича ўзининг барча мулки билан жавоб беради. Агарда кооперативнинг мулки камлик қилса, кооператив аъзолари ўзларининг шахсий мулклари билан ўз зиммаларига қўшимча жавобгарлик оладилар. Ушбу жавобгарликнинг миқдори ва тартибини тегишли нормативлар ёрдамида аниқлайдилар. Кооператив аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш улар пайларининг миқдорига мос равишда амалга оширилади.
Қандай қилиб бизнеснинг шаклини тўғри танлаш керак? Кўриб турибдики, бизнеснинг мақбул шаклини танлаб олиш учун кўп нарса ҳақида ўйлаб кўриш керак бўлади. Балким, бизнесни шаклини танлаш ва уни рўйхатдан ўтказиш борасида ката тажрибага эга бўлган одамнинг ёрдами керак бўлиб қолар. Бироқ, якуний қарорни тадбиркорнинг ўзи қабул қилиши керак.
Тадбиркорлик субъектларнинг юридик маъсулияти
Мамлакатимизда 2000-йилда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда асосий рол ўйнади. Ушбу қонунда фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши учун барча асосий кафолат ва шартлар мустаҳкамлаб қўйилган, тадбиркорлик ва бизнес субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари муҳофаза этилган. Шунингдек бизнес билан шуғулланувчи шахслар ҳам мулкчилик кўринишидан қаътий назар юридик масъулиятга эгалар.
Солиқларни тўлаш, ишчи-хизматчиларга доир қоидаларга риоя қилиш, шунингдек лицензия ва рухсатномаларни олиш, бизнесни суғурта қилиш масалалари юридик масъулиятга киради. Бизнесга тегишли барча юридик талабларни ўрганиб чиқиш керак. Барча қонун ва қоидаларни икир-чикирагача ўрганиш шарт эмас, лекин уларнинг қайсилари танлаган фаолият турига тегишли эканлигини аниқлаш лозим.
Ўзбекистон Республикасида ҳаракатдаги барча қонун-қоидалар, кодекслар мулкчилик кўринишидан қаътий назар ҳамма субъектлар учун.тенг жорий қилинишини эсдан чиқармаслик лозим.
Солиқлар. Солиқлар деганда Солиқ Кодексида белгиланган, муайян миқдорларда ундириладиган, мунтазам, қайтариб берилмайдиган ва беғараз хусусиятга эга бўлган, бюджетга йўналтириладиган мажбурий пул тўловлари тушунилади.
Солиқларнинг мажбурийлиги Олий мажлис томонидан тасдиқланган хуқуқий ва меъёрий қонунлар билан таъминланади.
Солиқ моҳияти солиқ маҳкамаси ва солиқ тўловчилар ўртасидаги объектив пул муносабатларини ҳаракатини кўзда тутади. Солиқлар ҳамма пул муносабатларини эмас, балки солиқ объектлари - даромад, қийматни тақсимлаш, кайта тақсимлашдаги пул муносабатларини билдиради.
Солиққа тортиш субъекти (солиқ тўловчи) — қонунга кўра солиқлар, йиғимлар ва тўловларни хуқуқий жиҳатдан тўлаш мажбурияти юклатилган юридик ва жисмоний шахслардир.
Солиққа тортиш объекти ёки солиққа тортиш билан боғлиқ объект деганда солиқ тўловчининг солиқ ҳисобланадиган ва солиққа тортиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган даромади ва мол-мулкига айтилади.
Солиқ имтиёзлари деганда солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига бошқа солиқ тўловчилар билан қиёслаганда солиқлар тўғрисидаги қонун ва норматив ҳужжатларида назарда тутилган афзалликлар берилиши, шу жумладан солиқ (йиғим) тўламаслик ёхуд кам ҳажмда тўлаш имконияти тушунилади.

Download 387 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling