Бизнесни режалаштириш фанидан маърузалар матни Саманов А. А тош дту


Download 387 Kb.
bet13/19
Sana28.12.2022
Hajmi387 Kb.
#1009439
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
Бизнесни режалаштириш асослари

Юқорида таъкидлангандек бизнесни олиб бориш давомида солиқлар тўлаб турилади. Улар бизнеснинг ажралмас қисми бўлиб барча учун мажбурийлиги ва даромад тақсимотининг ҳаражат қисмида туришини эсдан чиқармаслик лозим. Масалан, фаолият даромадига солиқ ва ходимлар даромадидан олинадиган солиқлар. Тадбиркорнинг вазифаси– уларни ўз вақтида йиғиб ҳудудий солиқ инспекциясига етказиш ва белгиланган муддатларда ҳисобот бериб бориш.


Бошқа солиқларни корхона ўз ҳисобидан тўлайди. Даромад (фойда) дан олинадиган солиқ энг муҳим солиқлардан ҳисобланади. Тўлаш зарур бўлган бошқа муҳим солиқлар ҳам мавжуд. Тўланадиган солиқларнинг сони танлаб олган солиққа тортиш тизимига боғлиқ.
Солиқ тўлаш муносабатларида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунлар, қарорлар ва турли меъёрий хужжатлар мазкур соҳа фаолияти субъектларига кўплаб қулайликлар яратмоқда, албатта солиқ тўловларини вақтида амалга ошириш ҳар бир юридик ва жисмоний шахсларнинг мажбурияти ва алаббата бурчи эканлигини унитмаслик лозим.
Ишчи-хизматчилар бизнес учун меҳнат ресурсидир. Бизнес эгаси иш берувчи сифатида алоҳида мажбуриятларини бажариши лозим. Шунингдек иш берувчи тадбиркордан Меҳнат Кодексига, умуман меҳнат тўғрисидаги барча қонун ва қоидаларга тўлиқ риоя қилиши талаб этилади.
Агарда ишчи-хизматчилар ёлланиётган бўлса, унда иш берувчининг мажбуриятларини, меҳнат тўғрисидаги қонунларни, шунингдек тадбиркор фаолиятига тегишли махсус қоидалар бор-йўқлигини аниқлаб олиши лозим бўлади. Қонун ва қоидалар қуйидаги масалаларга ойдинлик киритади:

  • иш ҳақининг энг кам миқдори,

  • иш ҳафтасининг давомийлиги,

  • тўланадиган меҳнат таътилининг минимал давомийлиги,

  • байрам кунлари,

  • меҳнат ва соғлиқни мухофазалаш,

  • касаллик варақаси,

  • ҳодимлар иш ҳақидан тўланадиган солиқлар,

  • нафақа тўловлари.

Лицензия ва рухсатномалар бизнеснинг ажралмас қисмдир. Лицензиялаш мазмун-моҳияти билан давлат хавфсизлиги ва мамлакат мудофаасини таъминлаш, фуқаролар саломатлиги ва маънавияти, уларнинг қонуний манфаатлари ҳамда ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сари йўналтирилган бўлиб, тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан назорат қилишнинг бир тури ҳисобланади. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялаш талаб қилинадиган фаолият турлари белгиланганки, улар жумласига амалга оширилиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, соғлигига, жамоат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган ҳамда тартибга солиб турилиши лицензиялашдан ташқари усуллар билан амалга оширилиши мумкин бўлмаган фаолият турлари киради. Лицензиялаш талаб қилинадиган фаолият турлари қонун билан белгиланади.
Тадбиркорлик фаолиятининг кўпчилик турлари билан шуғулланиш учун хокимият органлари ва вазирликлардан лицензия олиш мажбурийдир Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатнома керак бўлиб қолиши мумкин. Буни бизнесга алоқаси бор-йўқлигини аниқлаш лозим. Лицензия олиш жараёни жуда содда ва унча қиммат эмас. Лицензияни кераклигини ва уни қаердан олиш мумкинлигини фаолият турига қараб аниқланади.

Download 387 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling