Бўйича тавсиялар Лойиҳа Кимё фанини ўқитишнинг долзарб вазифалари, муаммо ва ечимлари


Кимё таълимида компетенцияларни шакллантириш масалалар


Download 81.99 Kb.
bet4/4
Sana31.01.2024
Hajmi81.99 Kb.
#1833210
1   2   3   4
Bog'liq
ва табиий ва аниқ фанлар таълимида эришилган ютуқлар ва келгуси~

Кимё таълимида компетенцияларни шакллантириш масалалари.

  • Ўқувчиларнинг кимё фанидан компетенциявий ёндашувга асосланган ДТС ва ўқув дастурлари талаблари асосида билим, кўникма, малака ва компетенцияларга эга бўлишларини таъминлаш;

  • кимё таълими жараёнида ўқувчиларни ривожлантирувчи, шахсга йўналтирилган таълим-тарбия тизимига амал қилишини таъминлаш;

  • кимёни ўқитишда ўқувчиларнинг ёш, руҳий хусусиятлари ҳамда тафаккур тарзларига мос келадиган таълим мазмунини танлаш;

  • кимё таълим тизимини юқори сифат босқичига кўтариш мақсадида илғор хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда мазкур ўқув фан кесимида янги давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликларни яратиш, уларни амалиётга жорий этиш механизмларини такомиллаштириш;

  • ўқувчиларнинг ижодий ва мантиқий тафаккур қила олиши, ақлий ривожланиши, дунёқараши, таянч компетенцияларни шакллантириш имконини берадиган таълим муҳитини ташкил этиш;

  • кимё таълимининг самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган ўқув фаолияти турларини кенгайтириб бориш;

  • кимё фанига қизиқишлари ва интилишлари ҳисобга олган ҳолда уларни қизиқишларини ривожлантиришга эришиш, алоҳида иқтидорга эга бўлган ўқувчиларнинг ўз имкониятларини намоён қилишлари учун шароит яратиш;

  • ўқувчиларни умуминсоний ва миллий қадриятлар асосида тарбиялашнинг самарали усулларини аниқлаш ва амалиётга жорий этиш;

  • кимё таълимида ўқувчилар учун ўқитувчилар томонидан танланадиган қўшимча дидактик материаллар илмий, тушунарли, қизиқарли, сoдда ва равoн бўлишига эришиш;

  • кимё фанидан ўқувчиларда компетенцияларни шакллантириш учун фойдаланадиган қўшимча адабиётлар, дидактик материаллар, аудио, видео воситалари, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар билан таъминлаш.

Aim.uz



Download 81.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling