Бўйича тавсиялар Лойиҳа Кимё фанини ўқитишнинг долзарб вазифалари, муаммо ва ечимлари


Download 81.99 Kb.
bet1/4
Sana31.01.2024
Hajmi81.99 Kb.
#1833210
  1   2   3   4
Bog'liq
ва табиий ва аниқ фанлар таълимида эришилган ютуқлар ва келгуси~


Аниқ ва табиий ва аниқ фанлар таълимида эришилган ютуқлар ва келгусидаги истиқбол вазифалар” мавзусидаги Форум


Кимё фанини ўқитишнинг долзарб вазифалари
бўйича тавсиялар
Лойиҳа
Кимё фанини ўқитишнинг долзарб вазифалари, муаммо ва ечимлари.

  • Ҳар бир ўқитувчи бугунги кундаги асосий вазифаси дарс муқаддас эканлигини масъулият билан англаши, ўқитувчиларга амалий ёрдам бериш учун яратилган “Дарс муқаддас”, “Мураккаб фан-ўрганаман”, “Ўрган - ўргат”, “Соғлом муҳит - соғлом жамоа”, “Яхши муаллим - сифатли таълим” каби инновацион тадбирлар комплексини амалга оширишда ўсиб келаётган ёшларга замонавий билимлар бериш, касб – ҳунарга ўргатиш, иқтидори, қобилиятини ўстириш учун бор имкониятлардан фойдаланиши зарур;

  • фарзандларимизни ҳар томонлама камол топтириш, билимлардан амалий фойдалана олиш кўникмасини ҳосил қилиш, таълимнинг илғор технологиялари асосида ўқувчиларнинг фаоллигига эришиш, икки томонлама ҳамкорликни таъминлаш, мустақиллик ва онглилик асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил қилиш;

  • Республика миқёсида барча ҳудудларда ташкил этилган “Маҳорат мактаблари” асосида ўқитувчиларининг тажриба алмашинишини, ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича мақсадли ўқувларни ташкил этишни ва унда ўқитувчиларнинг методик эҳтиёжини аниқлаш, ҳар бир лаборатория машғулотларини ўқитувчилар билан биргаликда ўтказиш, мураккаб бўлган масалаларни ечиш усулларини танлаш, мавжуд бўлган муаммоларни ҳал этиш йўллари юзасидан фикрлашиш, тавсиялар ишлаб чиқиш, уларни дарс жараёнига татбиқ этиш;

  • таълим сайтларидан самарали фойдаланиш бунда “Педагогик маҳорат устахонаси” рукни асосида очилган сайтдаги тажрибали ўқитувчиларнинг илғор педагогик технологиялар сингдирилган намунали дарс ишланмаларидан ижодий ёндошган ҳолда фойдаланиш;

  • ўқувчиларнинг кимё фанига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида уларнинг, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича дарсдан ташқари олиб бориладиган тўгарак машғулотларини жонлантириш;

  • дарсларни мазмунан бойитиш, кимёни кундалик хаётга боғлаш, ўқувчи ёшини ҳисобга олган ҳолда фаннинг қирралини очиб берувчи маълумотларни ўқув дарсликларига қўшимча маълумотлар ёрдамида дарсларни ташкил этиш;

  • ўқитувчилар дарсга умумий тайёргарлик жараёнида мустақил, ижодий ёндошиб, ўз устида мунтазам ишлаб, замон билан ҳамнафас ҳолда машғулотларни ташкил этишга тайёргарлик кўриши;

  • ички ва ташқи мониторинг натижалари асосида аниқланган бўшлиқлар асосида дарсда ва дарсдан ташқари ўтказиладиган қўшимча машғулотларни ривожлантириш;

  • ўқув жараёнида, дарсдан ташқари ўтказиладидан машғулотларда, билимлар беллашуви ва олимпиаданинг босқичларига ўқувчиларни тайёрлашда муайян мавзуларни тушунтиришда ўқувчиларни мустақил масала туза олишга ўргатиш;

  • кимёвий масалаларни ечишдаги қийинчиликларни бартараф этиш учун тегишли моддаларнинг аниқ кимёвий хоссаларини, масалада берилган ҳолат ва ҳодисаларнинг бир-бири билан мантиқий боғланишини тасаввур қилишга ва математик ҳисоблашларда қулай усуллардан фойдаланишга эришиш;

  • дунё мамлакатларининг кимё таълим соҳасидаги тажрибаларини ўрганиш ва улардан миллий менталитетимизни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш;

  • ўқувчиларни ижтимоий-психологик хусусиятларини ҳисобга олиб, ўқув дастурларни изчил ва билимларни тизимли эгаллашга имконият бериш, ўқув дастурлари мазмунини такомиллаштириш устида ишлаш;

  • дарсни ҳар доим хаёт билан боғлаб берадиган, бир мавзуни иккинчи мавзу билан боғлаб берадиган, янги мавзуни ўтиш олдидан қўйилган мақсадни очиб берадиган маълумотлар асосида ташкил этиш;

  • кимё фан ўқитувчиларининг малака ошириш курсидан кейинги фаолиятини диагностика қилиш ва ўзлаштириш кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда унинг мониторингини олиб боришда ХТХҚТМОИ институти туман ХТМФМТТЭ бўлими ва таълим муассасалари билан хамкорлик ишларини ривожлантириш.


Download 81.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling