Бўйича тавсиялар Лойиҳа Кимё фанини ўқитишнинг долзарб вазифалари, муаммо ва ечимлари
Инновацион таълим технологиялари асосида кимё дарсларини ташкил этиш
Download 81.99 Kb.
|
ва табиий ва аниқ фанлар таълимида эришилган ютуқлар ва келгуси~
Инновацион таълим технологиялари асосида кимё дарсларини ташкил этиш.
кимё фанини ўқитилишида инновациявий педагогик технологияларни ўрганиш ва амалиётда кенг тадбиқ этиш; кимёни ўқитиш тизимида ҳалқаро тажрибаларни маҳаллийлаштириш билан тили ўрганилаётган мамлакатларнинг самарали тажрибаларини қўллаш; кимё фани ўқитилишида ўқитувчининг касбга иштиёқини ошириш ва малака ҳамда кўникмаларини шакллантиришда устоз-шогирд анъаналаридан фойдаланиш; кимёни ўқитилишида оила ва мактаб ҳамкорлигини турли мотивациявий усуллар орқали ташкил этиш; кимё фанини ўқитиш ва ўргатишни баҳолашда Давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ асосий методик тамойиллар асосида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш; кимёни ўқитишда таълим сифати ва самарадорлигини оширишнинг ташкилий педагогик жиҳатлари билан таъминланишини такомиллаштириш; дарснинг мақсадини тўлиқ очиб беришга ҳамда ривожлантирувчи мақсадларни амалга оширишга қаратилган услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш; ўқувчиларга билимларни ифода этувчи методларни яхши тушунтириб бера оладиган кўникма ҳосил бўлиши ҳамда билимларни ривожлантириш методларини очиб берадиган қўлланмалар яратиш; ҳар бир дарс бўйича ўқувчи томонидан ўзлаштирилиши керак бўладиган билим, кўникма ва малакаларни билишга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш саволномалари банкини яратиш; янги тест банклари, кўргазмали қуроллар, электрон дарсликларни кўплаб ишлаб чиқиш; ҳар бир ўқитувчи ўз касбий фаолиятида педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан эркин ва фаол фойдаланиши, дарс жараёнида уларни қўллаш кўникмасига эга бўлишини таъминлаш; кимё дарсларида фойдаланиладиган электрон қўлланмалардан ўқув маълумотларни намойиш этиш, анъанавий таълим усулида чоп этилган қўлланмаларни мазмунан тўлдирувчи, кўргазмали воситаларга анимация берувчи, эгалланган билим ва кўникмаларни текшириб кўришга имкон берувчи педагогик ахборот-дастурий восита сифатида намоён бўлишига эришиш; кимё фани ўқитувчиси мультимедиадан фойдаланишда дарсни замонавий тарзда моделлаштириши, билимларни чуқурлаштириши учун қўшимча маълумотларга эга бўлиши ҳамда, назарий ва мустақил ишларни тайёрлаш имконига эришиш; дарс самарадoрлигини oшириш учун ўқувчиларни ялпи ўқитиш билан бир қатoрда, индивидуал ва кичик гуруҳларда ишлашларини ташкил этишга имконият яратиш; ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш жараёнини шакллантирадиган, уларда мавзуни ўрганишга иштиёқ ва қизиқишни оширадиган, билимларни мустаҳкамлаш, ўзлаштириш, улардан амалиётда эркин фойдаланиш кўникма ва малакаларини интеллектуал қобилиятини ривожлантирадиган педагогик технологияларни танлашга эътибор бериш. Download 81.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling