Бўйича тавсиялар Лойиҳа Кимё фанини ўқитишнинг долзарб вазифалари, муаммо ва ечимлари
Кимё фанини ўқитишда фанлараро боғланиш
Download 81.99 Kb.
|
ва табиий ва аниқ фанлар таълимида эришилган ютуқлар ва келгуси~
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кимё таълимида лаборатория ва амалий машғулотларни самарали ташкил этиш
Кимё фанини ўқитишда фанлараро боғланиш.
кимё фанини ўқитишда дарс машғулотларининг сифатли ташкил этилишини таъминлаш ҳамда фан ўқитувчиларининг касб маҳоратини янада оширишда фан ўқитувчисининг бошқа фанлар (математика, физика, биология, география) билан боғлиқлигини таъминлашда методбирлашма ишларини жонлантириш; кимё фани айрим мавзуларини ўқитишда кимё-биология фанларини узвий боғлиқлигини таъминлаш мақсадида ўқитувчилар бир-бирлари билан викторина саволлари (1) тирик организмларнинг номлари ва сифатларида қандай кимёвий элементларнинг номлари уйғунлашган, 2) инсонлар қайси маҳсулотлар билан кислоталарни истеъмол қилади?) асосида баҳс-мунозараларни амалга ошириб туриши; кимё фани ўқитувчилари мазкур фанни ўқитилгунча (7-синфдан) умумтаълим мактабларининг ўқув режасидаги математика, атрофимиздаги олам, табиатшунослик, табиий география, физика фанлари ўқитувчилари билан ҳамкорлик қилиш; кимё-физика фани ўқитувчилари электролиз, атом-молекуляр таълимот каби мавзуларни ўқитишда доимий ҳамкорликда дарс ишланмалари тайёрлаш; кимё-география фан ўқитувчилари кимёвий элементлар ва уларнинг бирикмаларининг табиатда тарқалишига оид материалларни ўқитилишида ҳамкорлик асосида дарс ишланмаларини тайёрлаб бориш. Кимё таълимида лаборатория ва амалий машғулотларни самарали ташкил этиш. умумий ўрта таълим мактабларида ўқув - лаборатория жиҳозларидан самарали фойдаланиш ва уларни сақлаш ҳамда сарфланган ва ишлатиш учун носоз жиҳозлар ўрнини қайта тўлдиришни жонлантириш ҳамда улардан ўқув жараёнида самарали фойдаланиш мақсадида доимий ўқув - семинарлар ташкил этиш; методика марказлари ва ҳудудий малака ошириш институтлари ҳамкорлигида етказилган жиҳозлардан самарали фойдаланиш ва уларни сақлашга доир ўқитувчи ва методистлар учун амалий ўқувларни ташкил этиш; лаборантлар учун ўқув - лаборатория жиҳозларидан самарали фойдаланиш ва уларни сақлаш, фаолиятларини ташкил этиш бўйича алоҳида ўқувлар ташкил қилиш; кимё фанидан ўқув - лаборатория ва амалий машғулотлар ҳамда кўргазмали тажрибалар ўтказиш бўйича яратилган методик қўлланмаларни қайта такомиллаштириш; яратилган электрон дарслик, ўқув фильмлар, виртуал лаборатория ишлари, электрон ресурслардан фойдаланишнинг афзаллик томонлари кўплиги, янги мавзуни тушунтириш, мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар ва масалалар, дарс жараёнида жиҳозлар бўлмаганда ҳам кўргазмали тажрибаларни, лаборатория ишларини анимация усулида бажариш имкониятидан етарлича фойдаланиш. Download 81.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling